Эр одоби
10 сентябр 2015 й.
1845 марта ўқилди.

 Эр одоби

Эркак ўз аёлига гўзал хулқ, очиқ юз билан муомала қилади, одоб билан, нозик ва мулойим сўзлашади.
 
Аҳли-аёлининг ҳузурига кўчадан салом бериб киради ва уларнинг аҳволини сўрайди.
 
Аёли ёлғиз ва кайфияти яхши бўлса, сочларини силаб, суюб, турли илтифотлар кўрсатади.
 
Уни қайғули, хафа ҳолатда кўрса унга раҳм-шафқат кўрсатади, ҳол сўрайди, яхши сўзлар ила тасалли беради.
 
Турли ширин сўзлар, тасалли, ваъдалар билан хотининг кўнглини хуш этади. Чунки аёл эриниг хонадонига бошқалардан умидсиз, яхши сўзга муҳтож бўлади.
 
Аёлига бола тарбиясида яқиндан ёрдам беради, бу соҳада унинг оғирини енгиллаштиради.
 
Динини тушунтириш, касб-ҳунар ўргатиш, жисмонан чиниқтириш кўпроқ оталар зиммасидадир.
 
Аёлини ўзи сингари едиради, кийинтиради, ўтирадиган уйини жиҳозлаб беради, нафақаси ва харажатларини зиммасига олади.
 
Хотинини асло урмайди, дунё ишларида бўладиган айрим қусурлари учун сўкиб-тергамайди.
 
Аёлининг дин ишларида йўл қўйган камчилиги учун бир кундан ортиқ гина-араз қилмайди, аёл жуда ҳаддан ошгандагина исломий танбеҳни қўллайди.
 
Аёлининг ёмон қилиқларига сабр этиб, уни тарбиялаш чорасини ахтаради. Ғазабига кирганда сукут қилади. Аёл киши заифа бўлгани учун ана шу сукутга таслим бўлади. Пушаймон чекиб, эридан узр сўрайди.
 
Хотини яхши хулқли бўлиб, хизматини комил адо этса, унинг ҳаққига дуо қилади. Аллоҳга ҳамду-сано айтади.
 
Аёли билан тирикчилик ва рўзғор ташвишлари хусусидагина маслаҳатлашади, бошқа катта ишларни унга юкламайди.
 
Хотинининг гуноҳ бўлмаган майда-чуйда қусур ва ҳийлаларига кўз юмиб, уларни билмасликка олади.
 
Унинг бутун сир ва айбларини ўзгалардан пинҳон тутиб, яширади.
 
Аёлининг номаҳрам ларга рўбарў ўтиришидан, улар билан ёлғиз қолишидан ёки апоқ-чапоқ бўлиб кетишидан рашк қилади.
 
Хотинига Қуръони каримни, Аллоҳнинг фарзлари ва дин одобларини ўргатади.
 
Аёлининг изнисиз сафарга, ҳаттоки ҳажга ҳам кетмайди. Аёли билан бахтли ҳаёт
кечираётган бўлса, унинг устига яна уйланмайди.
 
Эркак аёлига ўзининг қайғу-ғамлари ва ташвишларини, душманлари ва зиммасидаги бурчларини айтиб, оромини бузмайди.
 
Аёл эрининг кечаю-кундуз хизматини қилгани, рўзғорининг барча юмушларини бажаргани, фарзандини боқиб, тарбиялагани, оиланинг посбони ва хазинабони, муниси ва ёри бўлгани учун ҳам эр унинг олдидан ҳам, орқасидан ҳам хайрли дуолар қилади, қарғамайди, баддуо қилмайди.
 
Нуруллоҳ Яҳёев
Саид по Банд Кушо масжиди
имом хатиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram