Эътиқодда адашмайлик
13 ноябр 2017 й.
965 марта ўқилди.

Эътиқодда адашмайлик

Биламизки “ақийда” сўзи арабча “ақада” феълидан олинган бўлиб “бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш”  маъносини англатади. Бу сўзнинг жами  “ақоид” бўлади.

 Ислом ақийдаси мусулмон инсонни  маълум бир нарсалар билан маҳкам боғлаб турадиган эьтиқотлар мажмуасидир. Бирор бир нарсага эътиқод  қилиш учун уни  шубҳа қолдирмайдиган даражада мукаммал билиш лозимдир. Бунинг учун аввало уни тушуниш керак. 

Ақоид илми тарифи аллома  Мулло Али корининг “Ал-Фиқҳул Акбар” га килинган шархида куйидагича зикр килинган: “У, бир илмки, унда эътикод килиш лозим бўлган нарсалар хакида бахс килинади”. Бу тариф тарифларнинг энг киска, энг жамловчи, энг осон, энг шомил тарифдур.

Акидавий фиркаланишлар ва турли ихтилофлар пайдо булгач соф Ислом акийдасини саклаб колиш учун харакат киладиган уламолар этишиб чикди.Улар Куръон Карим  ва Пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в)  суннатлари асосида ва Набий (с.а.в)нинг  сахобалари услубтда акийда масалаларини ёрита бошладилар. Уларга “Ахли Сунна ва жамоа” номи берилди.

Кейинрок одамлар тушиниши ва фахлаши учун турли матнлар тавил килинди. Турли китоблар битилди. Ахли сунна ва жамоанинг акийда буйича малумотлар тупланиб, тартибга солинди. Ва нихоят Ахли сунна ва жамоа акидавий мазхаб булиб шакландива ўз имомларига хам эга бўлди.   “Ахли сунна ва жамоа” дегани “суннатга юрганларнинг ёўли ва хадисга амал килганлар” деган манони билдиради. Бу борада Ахли сунна ва жамоанинг акийда бўйича имомлари имом ал -Ашъарий ва имом ал-Мотуридий деб тан олинган.

Бу икки имом Ислом оламининг икки тарафида Ашърий басралик Мотурудий самаркандлик булса хам бир-бирлари билан кўришмаган лекин бир хил ишни бир хил вактда  бир хил тарзда адо этганлар ва шу тарика уларни Ахли сунна ва жамоанинг имомлари деб этъроф килинган.

Аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг икки имомларининг ақийдаларини солиштириб кўрган  Шайхлардан бирлариикки томон ўттизта масалада хилоф қилганларини айтиб ўтганлар лекин бу хилофлар факат лафзда эканини айтганлар.

 

 

Омонов Аҳмаджон-

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 3- курс талабаси.

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram