Етимнинг ҳаққини адо этинг
22 январ 2021 й.
98 марта ўқилди.

 
Етимнинг ҳаққини адо этинг

Динимиз таълимотида инсониятни ўзаро бир – бирларига яхшилик қилишга, муҳтожларга ёрдам кўрсатишга буюрилар экан, унда хусусан етимлар масаласига аҳамият берилган. Зеро, етимпарвар ҳар бир жамиятда меҳр оқибат, барака ҳамда хотиржамлик ҳукм суради. Аллоҳ Таоло бундай марҳамат қилади:

وَأَنْفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ ۛ وَأَحْسِنُوا ۛ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ

«Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради». (Бақара сураси, 195-оят).
Етимни кафолатга олишнинг фазилати, унга бериладиган савобларнинг улуғлиги ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай дейдилар: “Етимни ўз кафиллигига олган киши жаннатда менга мана шундай (яқин) бўлади дедилар ва кўрсаткич ҳамда ўрта бармоқларини қимирлатиб кўрсатдилар”. (Имом Бухорий ривояти).
Етимни ўз қарамоғига олишга ҳақлироқ киши, энг яқин қариндошларидир. Динимиз етимларни ўз қарамоғига олган кишиларни уларга тегишли бўлган мол – мулк хусусида эҳтиёт бўлишга чақиради. Аллоҳ Таоло бундай марҳамат қилади: "Етимларнинг мол – мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахда кўйгайлар".(Нисосураси, 10-оят).
Афсуски, ҳозирги кунда қариндош – уруғчилик ҳаққини унутиб етимларни қаровсиз қолдириб, уларни етимхоналарга олиб бориб ташлаётган инсонлар ҳам учраб турибди. Нафақат етимларни, ҳатто ёруғ дунёга келтириб вояга етказган кекса ота ёки онасини қариялар уйига олиб бориб қўяётган фарзандлар ҳам орамизда йўқ эмас. Ўз тинчлигини ўйлаб бундай ғайриинсоний ишларига қўл ураётган фарзандлар унутмасинларки, кексайган вақтларида ўзларига ҳам фарзандларидан шундай жавоб қайтади.

Ромитан тумани “Хокимулломир” жомеъ масжид

имом-хатиби Ғолиб Муротов. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:20
Куёш: 07:09
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram