Фарзанд жаннат райхонларидир
22 май 2017 й.
408 марта ўқилди.

 Фарзанд жаннат райхонларидир

Биз башариятга фарзанд деб аталган илоҳий неъматни ато қилган Аллоҳ субханаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар бўлсинки,ота онани дунёю охиратини гўзал,дўзахдан тўсиб турувчи ширин ўғил қизларни фарз бўлган тарбияси ҳам  ота онага нақадар бахту саодат ёғдиришини илоҳий таълимот орқали баён қилиб қўйди. Фарзандларимизга чароғон йўлни кўрсатиб қўйиш ҳам ибодат эканлигини хис қилган ҳар бир ота она роббисининг ризолигига эришади.Ёш чақалоқни эркалаб,унинг ҳидидан тўймаган ота она фарзанди ақли расо бўлганда ҳам уни тўғри йўлга ундаб тарбиялашдан ҳам хурсанд бўлиб.ихлос билан сирдош бўлиб ҳаёт кечирмоқлиги улуғ қонуниятдир.Луқмони хакимнинг фарзандларига қилган ўгитлари башарият фарзандларига чинакам жаннатий насиҳатларидир ва хар бир ота онага гўзал ибрат намунасидир:
وَإِذْ قَالَ لُقْمَانُ لِابْنِهِ وَهُوَ يَعِظُهُ يَا بُنَيَّ لَا تُشْرِكْ بِاللَّهِ ۖ إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ
Луқмон ўғлига ваъз-насиҳат қилиб айтганларини эсла: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир».(Луқмон сураси 13-оят)
Жигарбандларимизга қиладиган насихатларимизни энг олийси-уни яратган роббисини яккаю ягона эканлигини танитмоқлик бўлади.Бу насихат уларни инсоний виждоний неъматларни хурмат қилишга ундайди.
Муборак хадисда Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) шундай мархамат қилдилар:
لَأَنْ يُؤَدِّبَ الرَّجُلُ وَلَدَهُ خَيْرٌ مِنْ اَنْ يَتَصَدَّقَ بِصَاعٍ " (رواه الترمذى
 “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдорда қилган нафл садақасидан яхшироқдир”.
Фарзанд хадисда ифор таратиб турувчи райхон гулга қиёсланиши икки дунёда унинг хушбўй ҳиди билан рохатланиши ота онанинг кўз қувончи,бахту саодатидир. Фарзандларимизни астойдил диний илмлар билан қалбларига сурур бағишлашлигимиз,бугунги инсонни нафратига учраган дин ва осойишталик душманларидан асраб авйлашлигимиз лозимдир.
       Дин — «Дин» сўзи «итоат, парҳез, эътиқод, ҳисоб, ишонч, мукофот, ҳукм, йўл тутиш» деган маъноларни билдиради. Дин илоҳий йўл-йўриқлар, Аллоҳ таоло буюрган ҳукмлар, ибодатлар ва ақидалар мажмуидир. Дин ақлли инсонларни хайрли ва эзгу ишларга етаклайди, фақат яхшиликка бошлайди. Ейиш, ичиш, ухлаш моддий эҳтиёж бўлиб, дин ҳам маънавий эҳтиёж бўлганидек,бугун фарзандларимиз бу неъматга муҳтождирлар. Чунки баъзи ёшлар диёнат,ота она,жуфти халол,ватан туйғуси,итоат.одоб ахлоқ сингари эзгуликка етакловчи амалларни унутиб бормоқдалар.
Ҳикоя қилишларича халифа Хорун ар-Рошийд ўғлини имом Шофеъийнинг одобларидек одобни ва илмларидек илмни ўрганиши учун у кишининг ҳузурларига юборади. Шаҳзода имом Шофеъининг уйларига етиб келгач, эшикни ҳазратнинг ўзлари очиб, йигитдан сўрайдилар: 
- "Сиз Хорун ар-Рошийднинг ўғилларимисиз?".
Йигит "ҳа" деб жавоб берибди. Бу жавобни эшитган имом қўлларини кўтариб, йигитнинг юзига тарсаки тортиб юборадилар. 
Йигит бу ишдан саросимага тушиб, камситилгандек отасининг ҳузурига қайтиб кетади ва бўлиб ўтган воқеани бирма-бир сўзлаб беради. 
Халифа ўғлидан сўрайди:- Ҳеч нарса қилмаганинг учун сени урганларига ишончинг комилми?
Йигит "ҳа" деб жавоб берибди. 
Шундан сўнг халифа имомнинг ҳузурларига бориб, у кишидан сўрабди:
- Ўғлим бирон-бир иш қилдими?     Имом: "йўқ" деб жавоб берибдилар. 
 Халифа яна саволга тутиб: - Унда, бесабаб берган зарбангизнинг сабаби не? Англашимча, бу зарбангизнинг ортида бир ҳикмат бордек. Мен шуни билиш учун хузурингизга келдим. 
Шофеъий жавоб берибдилар: - Фарзандингиз халифанинг ўғлидир. Бир кун келиб улғайгач, у ҳам халифа бўлгай. Ўғлингизга зарба беришимдан мақсад эса, улғайгач зулм қилмаслиги учун унга зулмнинг маъносини билдириш эди.
Бу менинг ўғлингизга берган биринчи сабоғимдир.-деб жавоб беради.
Фарзандларимизга илм маърифатнинг ўрни жуда хам улкандир.Таълим олиш орқали хаётни,хақиқатни,яхшиликни танийдилар.Аллоҳ таоло буюрган савобли амалларга шошиладилар.Диёримиз тинчлиги айнан ёш авлодни фойдали маърифат сохибларидан бўлишга ундайди.Тинчлик неъматини қадрлаб,фарзандларимизни илмга қизиқтириш лозимдир.
Дунёнинг 22 мамлакатида 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 22 миллион бола ўқишга бора олмаяпти. ЮНИСЕФнинг маълум қилишича, бунга мазкур мамлакатларда давом этаётган низолар сабабчидир. Қуролли низолар зўравонлик ва қашшоқлик гирдобидан қутула олмайдиган саводсизлар авлодининг етишиб чиқишига олиб келади, дея таъкидланади ташкилот ҳисоботида. “Айнан уруш даврида таълим янада кўпроқ аҳамият касб этади. Ахир, таълим олмаган болалар ўз салоҳиятини қандай рўёбга чиқаради, қандай қилиб оиласи ва мамлакати барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшади?” – дейди ЮНИСЕФ вакили Жозефина Борн.
Низо ҳудудларида болаларнинг ўртача 22 фоизи мактабга бормайди. Жанубий Суданда бу рақам 72 фоизни, Чадда 50 ва Афғонистон 46 фоизни ташкил этади.1Бизнинг бугунги хаётимизда фарзандларимизга илм,одоб.иймону эътиқод хар дақиқамизда зарур эканлигини унутмаслигимиз лозим.Аллоҳ таоло фарзандларимизни бу асрнинг турли фитналаридан,иймонсизлик,хоинликка бошлайдиган қабохатлардан омонда қилсин.
1-манба hilol.uz sayti
                       Бухоро тумани бош имом хатиби    Ж.Панжиев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:50
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram