Тўғри тарбия- Ватан саодатидир
17 март 2016 й.
1299 марта ўқилди.

 Тўғри тарбия- Ватан саодатидир.

«Агар биз аҳил бўлсак эл-юрт манфаати
йўлида  бир тану-бир жон бўлсак,ўзи-
миздан сотқин чиқмаса, ўзбек халқини
ҳеч ким, ҳеч қачон енга олмайди».
И.А.Каримов
Қадимдан юртимизда одоб-ахлоқ, таълим-тарбияга эътибор бўлгани каби, эзгуликка чақириб ёмон ғоядан йироқ бўлиш ниятимиздир.
 
«Кимда бўлса соф ният ани етказ ниятига
Яхши ният, яхши инсонларни сарсон айлама,
Эй инсон билгин ҳукми Худодан ўзгаси бўлмас аниқ,
Ниятингни соф қилгину, иймонинг вайрон айлама».
 
Инсоннинг келажакда комил, жамиятга фойдали киши бўлиб етишиши унинг ота-онаси-ю, устозлари кўрсатмаларига боғликдир. Пайгамбаримиз саллаллоху алайҳи васаллам ҳадису шарифда берган кўрсатмаларида  «Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар» -деганлар. Шу ўринда ибратли бир ривоятни келтириб ўтиш ўринлидир: Мажлислардан бирида Ҳасан Басрий раҳимаҳумуллоҳ суҳбатдошларидан: «Экин пишиб етилганидан сўнг нима қилинади?»-деб сўрадилар. «Ҳосил йиғиб олинади» - деб жавоб беришибди. «Шуни билингларки, гоҳида пишиб етилмасидан олдин унга офат касаллик етиши мумкин» - деб фарзанд тарбиясига лоқайд қарашнинг окибати ёмон бўлишига ишора қилган эканлар. Бола бамисоли ниҳолга ўхшайди, ниҳолга яхши қарасак унинг меваси сер ҳосил ва тотли бўлгани каби фарзандларимизга ҳам яхши таълим тарбия берсак, улар келажакда комил инсон бўлиб етишадилар. Ҳозирги кунда мусаффо динимизни ниқоб қилиб олган, аслида кабиҳ ниятли кишилар манфаатларини амалга ошириш йўлида ҳаракат қилаётган бузғинчи фирқа ва оқимлар фаолияти кучаймоқда. Улар аввало тинчлик, осойишталикка, миллатлар аро ва  динлар аро тотувликка раҳна солиш учун чет элларга пул ишлаш мақсадида бораётган фарзандларимизнинг соддалиги, эътикоди сустлигидан фойдаланиб, «Интернет» орқали уларни йўлдан адаштиришга уринмокдалар.
 
Ёмоннинг касоди тегар ҳар жойда,
Яхшининг ёрдами тегар танг жойда,
Ёмоннинг макони доим тор бўлур,
Яхшининг макони бордур ҳар жойда.
Аллоҳ таоло барча юртдошларимизни ҳидоятда бардавом айласин.
 
Вобкент туман «Хўжа Абдураҳмон ибн Авф»
жомеъ масжиди имом-хатиби
Умар Шомуродов.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram