Фарзанд тарбияси
10 октябр 2018 й.
841 марта ўқилди.

 
Фарзанд тарбияси.
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васаллам:"Жаннат райҳоналари" дея таъриф берган фарзандларимиз инсон умрининг энг ширин меваларидир. Шунинг учун ҳам ҳар бир ота-она фарзанди дунёга келган ондан бошлаб, унга бутун меҳрини беради уни авайлаб, асраб бор имкониятини сарфлайди. Уларни баркамол бӯлишини ният қилиб тарбиялайди. Ислом таълимоти кишилик жамиятида ӯз ӯрнини  топиб,  унинг дунёвиӣ ва диниӣ ҳаётида амалиӣ суратда татбиқини топган илк саодат асридан бошлаб ёш авлод тарбиясига катта аҳамият бериб келган. Бу исломий таълимот ва унинг йӯл-йӯриқлари жамият асосининг пойдевори, уммат келажаги бӯлган ёш авлоднинг ҳар томонлама комил инсон бӯлиб етишишларини талаб қилади.
Ҳадиси шарифда шундай дейилган :"Кишининг ӯз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кӯп миқдордаги нафл садақа беришдан яхшироқ"-деб марҳамат қилганлар Пайғамбармиз алайҳис салом. Ҳозирги кунимизга назар ташласак ота-онаси доим ёнида бӯлмаган фарзанддан нима кутиш мумкин? Бу ҳақида Имом ибн Қайюм шундай дедилар: "Кӯпчилик фарзандларнинг ахлоқсиз бӯлиб, бузилиб кетиши оталар томонидан, уларнинг бепарволиги сабабидан, уларга диндаги фарз  ва суннатларни ӯргатмасликлари туфайли юзага келади. Оталар ӯз болаларини ёшлик чоғларида қаровсиз қолдиришган бӯлса, улар катта бӯлганларида ӯзларига ҳам оталарига ҳам манфаат еткизмайдилар.
Фарзандлар улғайган сари улар тақдирига ҳушёрроқ қараш, уларни юксак қадриятларимизнинг асл ва бақувват илдизларидан баҳраманд этиш, бугунги турмуш тарзимизга мос тарбия бериш ота-оналар зиммасидаги вазифалардан ҳисобланади. Ҳозирги замонамизда фарзандларимизнинг бирига айтилган насиҳат айни чоғда унинг ака-укаларига ҳам тегишли бӯлиши, хонадон аҳлларининг барчасига бирдай таъсир қилишини ӯйлаб иш тутишимиз ва фарзандларимизнинг илм олишлари, касб-ҳунар эгаллашларига кӯмакчи ва ҳамфикр бӯлишимиз зарур. Шунингдек, уларни теварак-атрофимизда бӯлаётган воқеа-ҳодисаларга, ӯзгаришларга дахлдорлик руҳида тарбиялашимиз, келажакка катта ишонч билан боқишга ӯргатишимиз керак бӯлади.
Биз ота-оналар жондан азиз фарзандларимизга меҳр кӯрсатишимиз билан бирга  уларни илмли, ватанига содиқ, имони мукаммал, тақвода пешқадамлардан қилиб тарбия қилишимиз лозим. Аллоҳ таоло фарзанд тарбиясидек ӯта оғир ва масъулиятли вазифани тӯлиқ адо этишни барчамизга муваффақ айласин.
 
Бухоро шаҳар “Сайфиддин Бохарзий”
масжиди имом хатиби  
Камолов Равшан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:15
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram