ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
24 март 2020 й.
33 марта ўқилди.

 
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Фарзанд инсонга Аллоҳ таоло томонидан берилган улуғ неъматдир. Маълумки, фарзанд тарбияси мураккаб жараён ҳисобланиб, Ота-она бундай масулиятга ўта ҳушёр ва эьтиборли бўлиши лозим. Фарзандни комил инсон килиб тарбиялаш учун аввало хар бир инсон ўзига муносиб жуфту халол танлаши лозим. Манашу танланган умр йўлдош фарзандга берилган биринчи ёрдам. Фарзанд дунёга келгандан кейин, оналарнинг энг мўьтабар вазифаси фарзандини икки йил эмизишидир. Фарзанд туғилиши билан унга чиройли, маънодор исм қўйиш хам ота-онанинг ҳаққи. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дейдиларки: "Албатта, қиёмат куни ўз исмларингиз ва оталарингизнинг исмлари билан чақирилурсиз, бас исмларингизни гўзал қилинг". Бола дунёга келиши биланоқ унинг ўнг қулоғига азон чап қулоғига такбир айтиш, боланинг танглайини кўтариш, ақиқа қилиш, вояга етган сари одобли, илм-у маърифатли инсон бўлишига эътибор қаратмоқ лозим. Фарзандларнинг келажаги гўзал, чиройли хулқли, ота - онага меҳрли бўлиши учун ота - она фарзанди ҳакида қиладиган хайрли дуоларининг ҳам ўрни беқиёсдир. Чунки, динда дуо ибодат мақомидадир. Аллоҳ таоло ҳар бир ишда ўзидан ёрдам сўрашни яхши кўради. Бундан ташқари ота - онанинг фарзандининг хаққига қилган дуолари ижобат бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: Уч кишининг дуоси қабулдир: “Ота - онанинг фарзандининг ҳаққига қилган дуолари, Мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси”, - деганлар. Албатта ҳар бир ота - она бундай имкониятдан унумли фойдаланиб, фарзандининг келажакда солиҳ ва тарбияли инсон бўлиб камол топишини Аллоҳдан сўраши лозим. Ҳатто, Пайғамбарлар ҳам яхши фарзанд сўраб Аллоҳга ёлвориб, дуо қилган, жумладан, Иброҳим сурасининг 35-оятида бундай дейилади: "(Эй Муҳаммад) Эсланг, Иброҳим айтган эди: "Эй Роббим! Бу шаҳарни (яьни маккани) тинч қилгин, мени ва авлодларимни санамларга сиғинишдан йироқ қилгин!" Фарзанд тарбияси бир қанча жиҳатларни ўз ичига олади. Булардан бири бадан тарбияси бўлиб, фарзандни жисмонан бақувват ва соғлом қилиб ўстириб. Иккинчидан Фарзандга руҳий тарбия бериш яьни боланинг мақсади, эътиқоди, дин-у диёнати, имонининг шакилланиши, ҳақиқатни кўра билиши, боланинг қалбида ёшлигиданоқ имон эътиқод уруғларини сепиш, унга Аллоҳни ва Пайғамбаримизни танитиш ва севдириш лозим. Чунки, имони, диёнати, виждони, бўлмаган бола, жоҳил, нодон, ёвуз, жамият ва эл манфаатларини назар писанд қилмайдиган, худбин кимса бўлиб улғаяди. Давлатимиз ва халқимиз учун бундай фарзандлар эмас, балки қалби тоза, илимли, ватанпарвар инсонлар зарур. Учинчидан Ақл ва фикр тарбиясини яхшилаш учун боланинг фикрлаши, заковати, хотираси ва мушоҳада қобилиятини мукаммал бўлишига эьтибор қаратиб, болаларга эртак ва ҳикоялар айтиб бериш, шеърлар ёдлатиш, зарур бўлган маълумот ва билимларни ўргатиш лозим. Тўртинчидан ахлоқий тарбия бериб, аввало ота она фарзандларига одоб ахлоқ, бобида ўрнак бўлиши лозим. Педагогларнинг айтишича: "Тарбияловчиларнинг ўзи аввало тарбияланган бўлиши керак". Тўғрида, ўзига бўмаган нарсани бошқаларга кандай бериши мумкин, чунки одоб охират неъматларига етказувчи асосий воситалардан ҳисобланади. Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: "Болаларингизга одоб беринг!" - деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривоят). Бешинчидан ирода тарбияси бўлиб бу ҳолат фарзандимизниг иродаси кучли шахс бўлиб камол топишига шу билан бола ўз нафсини жиловлай оладиган ва унга қарши кураша оладиган кучга эга бўлади. Олтинчидан сўзлашув тарбияси ҳам муҳимдир. Бу жараён болани фасохатли оилада кандай тарбия топганини кўрсатиб туради. Катталарга мурожаат қилиш, сўкиниш ва беҳаё сўзларни ишлатишнинг ёмон оқибатларга олиб келишини тушунтириш лозим. Еттинчидан меҳнат тарбияси ҳам муҳим, бу ҳолат ҳам болани ҳалол касб қилишга, ўз меҳнати билан кун кўришга, меҳнатга муҳаббат уйғотиш ва дангаса, танбалликни олдини олиш учун хизмат қилади. Болаларга ёшлигиданоқ ўзига яраша турли хил майда юмушларни ора-орада буюриб туриш керак. Юртбошимиз: "Биз фарзандларимизни Имом Бухорий ҳадислари, Яссавий ҳикматлар, Термизий ўгитлари, Нақшбандий таълимоти асосида тарбиялашимиз керак" - деганлар. Ушбу пур маъно сўзлар бизнинг оиламизда дастурул амал бўлмоғи лозим. Фарзандларимизни Буюк Аллоҳдан кўрқадиган, жамиятга фойда келтирадиган, халқига хизмат қиладиган, ватанга содиқ ва диёнатли инсон этиб тарбиялашимиз келажакда уни комил инсон бўлиб улғайишига замин бўлади. Фарзандларимизга бунчалик катта эъибор ва ғамхўрликларга муносиб бўлишликларини уқтирайлик. Доимо эл юрт олдидаги бурчини ва масъулиятини доимо ҳис қиладиган комил инсон бўлиб етишишига Аллоҳ ўзи мададкор бўлсин.

Шофиркон туман “Саид Ато” жомеъ масжид

имом - хатиби Л.Исоев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:31
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:15
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram