ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
27 декабр 2019 й.
101 марта ўқилди.


ФАРЗАНД   ТАРБИЯСИ

Аллоҳ инсонга берган энг ширин неъматлардан бири бу - фарзанд неъматидир. Фарзанд-оиламиз қувончи, авлодимиз давомчиси, жамиятимиз таянчидир. Шу неъматни соғлом, илмли, иймонли, садоқатли, тарбияли, одобли қилиб вояга етказиш,  бу ота-она бўйнидаги бурчларидан ҳисобланади. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи олдиларига бир киши келиб сўради: “Фарзандимга қачондан тарбия берсам бўлади”. “Фарзандингиз неча кунлик бўлди”- деб ҳазрат сўрадилар. “Олти ойлик бўлди”- деди ҳалиги йигит. Шунда Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи: “Олти ойга кечикибсиз”-дедилар. Демак фарзанд тарбиясини фарзанд туғилиши билан бошлаш керак экан. Фарзанд худди оқ қоғозга ўхшайди. Унга нимани нақш қилсанг, шу нарса ёзилаверади. Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори шу оиладаги муҳитга қараб шаклланишини эсдан чиқармасликлари  зарур. Уларнинг вазифаси худди тажрибали табибнинг беморга нисбатан муносабатига ўхшаш бўлиши керак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”. Фарзандларимиз тарбиясига алоҳида аҳамият бериб, уларни покиза кийиниб, ҳалол луқма ейишга одатлантиришимиз, уларни турли зарарли оқимлар таъсиридан сақлашимиз, ота-онаси , эл-юрт олдидаги бурчини доимо ҳис қиладиган ва ўйлайдиган қилиб тарбиялаш керак. Ҳозирги кунда ватанимизда ёшлар учун барча шароитлар яратилган. Албатта, бу шароитлардан фойдаланиш лозим. Фарзандининг келажагини ўйлайдиган ота-она уни ёшлигидан илм-у ҳунарга ўргатади. Билимли, ҳунарли фарзанд ҳеч қачон хор бўлмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Киши фарзандининг тарбияси билан ҳар куни ярим соат шуғулланиши, садақа беришдан кўра яхшироқдир. Ота боласига чиройли тарбиядан қимматлироқ нарса қолдиролмайди, ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бир раҳбар ўз қўл остидагилар учун масъулдир”. Шундан билинадики, ҳар бир ота-она ўз фарзандлари олдидаги бурчларини адо этмоқликлари лозим. Аллоҳ фарзандларимизни илмли, Ватанига, халқига,ота –онасига хизмат қиладиган салоҳиятли фарзандлардан бўлишини насиб қилсин.

Бухоро шаҳар “Маҳмуд Таробий” жомеъ масжид
имом хатиби Ш.Камалов 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram