Фарзандлар саломатлиги Ватан бойлигидир.
29 март 2015 й.
1338 марта ўқилди.

 Фарзандлар саломатлиги Ватан бойлигидир.

   Фарзанд яратганнинг улуғ неьмати, дунё ҳаётининг зийнати, қалб райҳонидир. Кўзларни қувонтирадиган соғлом фарзанд ҳар бир ота-онанинг эзгу ниятидир. Президентимиз томонидан ўтган 2014 -йилнинг "Соғлом бола йили", деб эьлон қилингани юртдошларимизнинг қалбига олам-олам орзулар хуш ниятлар олиб кирганди. Бундай деб номланиши давлат сиёсати даражасида биринчи навбатда эл саломатлиги ва янги авлоднинг соғлом вояга етишидаги салмоқли ва оқилона ташаббусдир. Ватанимизда ана шундай ташаббус ва фаолият билан бугунги кунда юртдошларимизнинг саломатлигини ва фарзандларимизниг соғлом ҳаёт кечириши учун хайрли ишлар амалга оширилмоқдаки, бу ўз самарасини бермоқда. Ахир, доно халқимиз "Соғ танда соғлом ақл", деб бекорга айтмаган.
   Муқаддас динимиз таьлимотида хам ота она ва ёшлар тарбияси билан шуғулланувчи кишилар бола вужудининг тўғри ривожланиши, жисмининг қувватли бўлиши, баданининг соғлиги учун масьулликлари таькидланади. Бу аввало ота зиммасига ўз аҳли аёли ва фарзандлари нафақасини вожиб қилади. Она ушбу нафақа эвазига икки йил фарзандини эмизиши лозим.
    Болани етарли миқдорда ва тўғри овқатлантириш, ухлатиш каби ишлар бадан тарбияга тегишлидир. Жисмоний тарбияда болаларга хос ўйинлар, жумладан, югуриш, сузиш, кураш каби спорт машғулотлари катта аҳамиятга эга. 
    Ҳазрати Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифдан маьлум бўлишича: "Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон оилада фарзанд туғилса, ўғил ёки қизлигини сўрамас эдилар. Балки: "Соғломми?" деб сўрар, "Ҳа" дейишса, "Оламларнинг Робби Аллоҳга шукур", дер эдилар. (Имом Бухорий).
   Ота-оналар фарзандларининг парваришига эьтибор беришса, натижа шунга кўра бўлади. Айниқса, бўлажак оналар овқатланиш тартибига риоя этиши, ҳалол, қувватларга бой таомлар ейиши зарур. Шу ўринда унутмаслик лозимки, ҳозирги кундаги долзарб муаммолардан бири тамаки маҳсулотларини чекилишидир. Унинг зарарли оқибатлари хеч кимга сир эмас. Ҳар бир ота-она ва мураббийлар аввало, ўзлари бу иллатдан сақланиб, сўнгра фарзандларини ҳам бундай зарарли одатлардан қайтаришлари лозим ва лобуддир. Чунки чекиш, жисмоний ва бадан тарбия асосларига хилофдир.
   Оталар ҳам болалар саломатлигини бош мақсад деб билишса ва шунга яраша ҳаракат қилишса, хайрли оқибатларга эришилади.
   Жонажон юртимизнинг ривожланиши ва гуллаб- яшнаши йўлида соғлом авлодни баркамол қилиб вояга етказишни, Парвардигори олам барчамизга насиби рўзи айласин.
Жобир Элов 
Бухоро шаҳар "Болои Ҳовуз" жомеь масжиди имом хатиби.
               
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:40
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram