Фарзандлар учун энг яхши ўрнак
05 август 2016 й.
1352 марта ўқилди.

Фарзандлар учун энг яхши ўрнак

 Дунёга келган фарзанд борки соф , тоза табиатда туғилиши ҳадисларда айтилган. Ота-она тарбияси натижаси ўлароқ бу норасида гўдаклар келажаги ҳал бўлади. Ҳадиснинг давомида “Ота-онаси уни насроний қилади ё яҳудий қилади ё маъжусий қилади” дейилган. Яъни, фарзанд ота-онасининг ишларини, панду насиҳатларини ўзига лозим тутади. Дини ислом келганда пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. Макка мушрикларини тўғри йўлга даъват қилганларида. Макка жавоби куйидагича эди: 

وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّبِعُوا مَا أَنْزَلَ اللَّهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا وَجَدْنَا عَلَيْهِ آَبَاءَنَا
    "Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар», дейилса: «Йўқ! Биз оталаримизни ниманинг устида топсак, ўшанга эргашурмиз», дерлар. 
Луқмон 21-оят
 
Фарзандлар бизга эргашар экан биз уларга икки дунё бахтига етиштирувчи ўрнак бўлмоғимиз даркор. Бизларни ортимиздан қоладиган зурриётларимизни ёмонликдан қайтарсакда ўзимиз шу иллатни қилсак, яхшиликка буюрсакда ўзимиз қилмасак айтган гапларимиз ҳеч қандай таъсир кучига эга бўлмайди. 
 
Инсон бирданига гиёҳванд бўлиб қолмайди. Ҳудди катта ёнғинлар бир дона гугуртдан бошлангани каби. Даставвал биз енгил санаган иллатлар куртак очади. Сигарет, пиво, шампан винолари ва хз. Янги йил кечасида болаларига “ Детский” шампан виноларини олиб берган инсонларнинг гувоҳи бўлганмиз. Бугунги кунга келиб ўша болалар катта бўлди ва ота-онасини маст ҳолатларида қақшатиб юрибди. Фарзандларимизни уйлантиряпмиз, келин ва куёвни тўрга чиқариб олдиларини спиртли ичимликларнинг хилма хилини териб қўямиз. Пайғамбар а.с.нинг “хамр истеъмол қилган инсоннинг намози қабул бўлмаслиги таъкидланади. Нимага дейилса, ҳикматларидан бири шуки олимлар олиб борган тадқиқотларини натижасида истеъмол қилинган спиртли ичимлик асорати инсон қонидан 40 кунгача қолиб кетар экан. Энди қаранг: бу Аллоҳ лаънатлаган ичимлик ичиб келин ва куёв тўшакка ётади, ҳомила пайдо бўлади... бу бир бало бўлса, куёв тўра турмуш давомида уйига маст ҳолатда келиши яна бир бало. Туғиб асраб авайлаб катта қилган падари бузруквори ва волидаи муҳтарамаси шахсан ўзлари тўйда олиб ичишга йўл очиб берган бўлсалар, нимага мумкин бўлмасин. Ичса нима қилипти? Йигитчиликда бўлиб туради дейиш мумкин, аммо, маст ҳолатда келиб хотинини урган, талоқ қилган, болаларини азоблаш, юқоридаги ота-онасини хўрлаганларнинг мисоли камми?! 
 
Бугун ёшлар мактабларда тамаки маҳсулотларини чекаётганлиги аниқ ва равшан иш. Бугун тамаки чекаётган ўқувчига эртага кайфи камлик қилиб наша чекишга ўтмаслигига ким кафолат бера олади. Юқорида айтганимиздай, кулфат босқичма босқич жиддийлашиб бораверади. Қизиқиш билан бошланган ўйин инсон ва унинг атрофдагиларининг мағлубияти билан якун топмоқда. 
 
Қизиқ ҳолат, инсон бошига бирон қийинчилик тушадиган бўлса ичиш ёки чекишни бошлаб юборади ва енгиллик топишга ҳаракат қилади. Енглиллик топмайди! Балки вақтинча эсидан чиқаради. Аммо бу муаммонинг ечим топишига заррача таъсир қилмайди. Аллоҳ Талоқ сурасининг 2 оятида марҳамат қилиб айтадики:
وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرجًا
Кимки (қийинчилик вақтида) Аллоҳдан тақво қилса, Аллоҳ унга (қийинчиликдан) чиқиш йўлини қилади...”  
 
Талоқ сурасининг 2 оятида эса:
وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مِنْ أَمْرِهِ يُسْرًا
Кимки (қийинчилик вақтида) Аллоҳдан тақво қилса, Аллоҳ унинг ишини осон қилади
Шунинг учун бизни яратган Зотдан тақво ила ҳаёт кечирадиган бўлсак икки дунёда бахтлик саодатлик хаёт эгалари бўламиз. 
Гиёҳвандлик каби бало атрофимизда пайдо бўлмаслиги учун хонаданларимизда ўсиб келаётган, наслимизнинг давомчилари бўлмиш фарзанд ва зурриётларимизга алоҳида эътибор беришлигимиз лозим бўлади. Ва қолаверса  қариндош уруғ, маҳалла куйда ҳам хушёр бўлиш керак. Ўзимиз ўрнак бўлиб Аллоҳни танитишимиз, болам сени доим Аллоҳ кўриб турибди, икки фариштанг сендан ҳеч ажралмай ҳамма ишларингни ёзиб бориб, гувоҳ бўлади” деб уйларимизда соғлом маънавий муҳитни яратишимиз даркор.
 

 Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани

"Олимжон ота" жомеъ масжиди 

имом хатиби Аписов Шавкат

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram