Фарзадларимизга намуна бўлайлик
26 август 2016 й.
1109 марта ўқилди.

 Фарзадларимизга  намуна  бўлайлик

Бугун барчани  ташвишга  солаётган тероризм  ва  диний экстримизм  балосидан  хусусан  ёшларимизни  асрашга  барчамиз  масъулмиз. 
 Сабаби дунёнинг паст -баланди, оқ-қорасини  чуқур  англамаган  ёшларни  динни  ўргатиш  баҳонасида  ўзларининг  ғаразли  мақсадларига  қурбон  қилаётганларига  шоҳидмиз.
Кечагина тарбиялаб вояга етказган ватани, ота онасига  меҳр кўзи  билан  қараган  фарзанд   нега  бугун  юртига  ота онасига хиёнат  йўлида  қурол  кўтаришга  тайёр   манқуртга  айланди. Бу ёшларнинг  диннинг  асл  моҳиятини  англамасликлари   ва интернет  ва бошқа воситалар  орқали  динни  ўргатмоқчи  бўлган  чала муллалар  тузоғига тушишлари  орқали содир  бўлмоқда.
Ислом дини одоблари  йўналишида  жамланган  улуғ  ватандошимиз  имом Ал-Бухорий  ҳазратларининг Ал –адаб ал муфрад (Одоблар хазинаси )асари ҳақида  Юртбошимиз алоҳида  таъриф, тавсия  бердилар: “Биринчи навбатда фарзандларимизни  юксак  билим  ва маънавий фазилатларга  эга қилиб  тарбиялашимиз  лозимлиги, уларга  биз учун  муқаддас  бўлган  Исломнинг моҳиятини, унинг  тинчлик,  яхшилик,  меҳр –шафқат,  ҳамжиҳатлик  дини  эканини  тўғри тушунтириб  беришимиз  керак” дедилар 
Фарзандлар бизга эргашар экан биз уларга икки дунё бахтига етиштирувчи ўрнак  ибрат намуна бўлмоғимиз даркор. Бизларни ортимиздан қоладиган зурриётларимизни ёмонликдан қайтарсак, яхшиликка буюрсак  дин  бизнинг  комил инсон  бўлишимизда  одоб  ахлоқимизни   шаклланишида  катта  ҳаёт  мактаби  эканини  англатсак , ғанимат ёшлик  даврида  манфаатли  илм  касб ҳунар  соҳиби  бўлиб  гўзал  хулқу  одоб  соҳиби   дунё  охират  иззатманди  бўлишини  англатсак Худо хоҳласа  фарзандларимиз  адашмайди. 
 
 
 
Усто фарҳод  жоме масжиди  
имом хатиби  С.Рахимов 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram