Фирқаланиш адашиш демакдир
20 август 2017 й.
1097 марта ўқилди.

Фирқаланиш адашиш демакдир.

         Тарихда турли хил фирқалар чиққан бўлиб, уларнинг сони турли замонларда турлича бўлган. Улар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек ўзлари ҳам залолатда бўлишиб, бошқаларни ҳам адаштириб, бузуқ ақидаларга, нотўғри йўлларга бошлаганлар. Бу фирқалар билан курашиш учун эса ҳар бир замон уламолари астойдил изланиб уларнинг бузуқ ақидаларини фош этганлар, авом мусулмонларни бундай йуллардан огоҳлантирганлар.

          Бугунги кунга келиб шундай фирқаларнинг сони ниҳоятда кўпайди. Ўзларининг қўштирноқ ичидаги рахнамоларидан фатво олиб оддий одамларни йулдан адаштиришяпти.  Бу эса мусулмонлар орасида тафриқаланишга бўлинишга олиб келяпти.  Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Шўро сурасида 13-оятида марҳамат қилади: “Динни барпо қилингиз ва унда фирқаларга бўлинмангиз!”

Янги пайдо бўлган охирги шундай бузғунчи ташкилотлардан бири бу ИШИД яъни Ироқ ва Шом ислом давлатидир. Бутун дунё диққат марказида бўлган, ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали эшитаётган ва кўраётган бу ташкилот – ислом ва бутун инсоният душманидир. Инсоният душмани бўлган бу ташкилот пок ислом дини номидан иш кўриб, барча мусулмонларга иснод келтирди. Бу террористик гуруҳ бирор-бир кишини аямаяпти. На аёллар на болалар ва на кексалар унинг зулмидан омон қолган эмас. Мусулмонмиз деб қанчадананча одамларни қатл қилиб, турли йуллар билан қийнаб ўлдиришяпти. Ваҳоланки ислом динида бирор кишини жонини олиш мумкин эмас. Ёки яна бир ачинарли ҳолат: аёлларни қул қилиб сотишяпти ёки уларни мажбурий  ўз нафсларини қондиришлари учун фойдаланишяпти. Қанчадан қанча вояга етмаган ёш болаларни ўлдиришяпти. 2014-йилдан бери бу ташкилот ҳисобига ҳалок бўлганлар сони юз мингдан кўпроқ  одам тўғри келади. Милионлаб одамлар ўз уйларини ташлаб чиқиб кетишяпти. Буюк авлиёуллоҳлар қабрлари портлатиб юбориляпти. Шахарлар вайрон қилинди.

         Ҳозирги кунга келиб бутун дунё уларни кузатишяпти. Айрим давлатлар эса уларга қарши уруш олиб боришяпти. Хулоса қилиб айтганда ИШИД ташкилотининг дин аҳкомларидан бўлмаган, ғайри инсоний қилмишлари, одамларни ноҳақ ўлдиришлари, уларга нисбатан шафқатсизликлари буларни қандай ташкилот эканликларини кўрсатяпти.

         Ислом дини пок дин, маьрифат дини, тинчлик дини ҳисобланади. Мана шу пок динимизни асрашимиз эса бу бизнинг бурчимиздир. Мусулмон одам ҳамиша огоҳ бўлмоғи, хушёр бўлмоғи, ватанга динга раҳна соладиган бирор-бир ёмон ишни кўрса дарҳол олдини олиши лозим. Лоқайд бўлмасдан ҳар доим ҳушёр бўлишга мажбурмиз. Агар ўзимизни соф ислом таьлимотида мустаҳкам турсак, турли ақидапараст оқимлардан, гуруҳлардан эҳтиёт бўлсак, шундагина бу ватанни, бу динни, бу оилани, бу маҳаллани обод ва озод , осуда , тинч бўлишига муяссар бўламиз. Аллоҳ бундай офатлардан юртимизни, оиламизни динимизни ўзи асрасин.

“Маҳмуд Торобий” жомеъ масжиди

имом-хатиби:  Ш. Камалов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram