ФОЛБИН ВА ФОЛБИНГА БОРУВЧИЛАР
08 октябр 2018 й.
800 марта ўқилди.

 
ФОЛБИН ВА ФОЛБИНГА БОРУВЧИЛАР

Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Кимда ким бир фолбиннинг олдига борса, шу фолбин айтган нарсаларни тасдиқ қилса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган қуръонга кофир бўлибди".
Анас ибн Молик ривоятида  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Кимда ким бир фолбинга бориб гапини тасдиқ қилмасдан қайтса, қирқ кунгача намози қабул бўлмайди".
Аслида фолбинларнинг ҳаммаси ёлғончи экани, одамларни алдаб пулини шилишлиги маълум. Мисол учун айтсак, бир фолбин чиқсаю, у фолбиннинг ҳамма гапи рост чиқса, ҳар қандай йўқолган нарсани топиб берса, касалларни ҳам тузатса... Наҳотки инсон шу арзимаган буюми топилиши,  қандайдир касали тузалиши, қандайдир муаммоси ҳал бўлиши учун иймонини сотиб юборса, иймонидан воз кечса, пайғамбарга, қуръонга кофир бўлса?
Агар бу инсонни ҳамма дунёвий нарсаси бўлса, лекин иймони бўлмаса жаҳаннамга абадий ўтин бўлади. Бу арзимаган нарсаларни деб инсон иймонидан юз ўгирмасин.
Бу гаплар фолбинни тасдиқ қилган одам ҳақида айтилмоқди. Энди бир тасаввур қилиб кўринг, фолбиннинг ҳолати нима бўлади? Фолбин, шайтон қилолмаган ишларни қилмоқда. Кунига ўнта одам унинг олдига келса, ўнта одамни кофир қилиб жўнатябди. Элликта одам келса элликта одамни кофир қиляпти. Албатта бу фолбиннинг дунё ва охиратда ҳолига вой бўлади.
Аллоҳ таоло бизни Қуръонга кофир бўлишликдан асрасин.


Каримов Олимжон
Пешку туман "Хўжа Пешку" жомеъ 
масжиди имом хатиби.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:35
Куёш: 06:18
Пешин: 13:10
Аср: 17:40
Шом: 19:20
Хуфтон: 20:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram