Фолбинлик катта гуноҳ
15 март 2019 й.
395 марта ўқилди.

 

Фолбинлик катта гуноҳ

    Муборак  динимизда фолбинларга ишонишдан қайтарилган ва бу ёмон  иллат ширкка  тенглаштирилган.  Айрим жоҳил ва илмсиз, тилига эътиборсиз кишилар "фолга ишонма, фолсиз ҳам юрма" каби хато гапларни тарқатишади. Ақидаси бӯш, диндан хабари йӯқ бундай кишиларнинг сафсаталари динга ҳам, инсонлар ва жамиятга ҳам зарарлидир.
Имони заиф, ақидаси суст одамлар бошларига бирор мусибат етса, фолбинларга зир югуришади. Фолбинлар эса фақат тилда яхши сӯзларни қалаштириб, содда одамлар ишончига кириб, оғир гуноҳга, гуноҳи кабирага қӯл уришаётганини билишмайди. Ӯзининг китоби Қурони каримда  Аллоҳ таоло: "Эй мӯминлар, ароқ, қимор, бутлар ва чӯплар (яъни, чӯплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалларидан бӯлган ҳаром (этилган, ёмон) ишдир", дея огоҳлантиради (Моида сураси, 90 оят). Демак, фол ва фолбинлик қаттиқ қораланган катта гуноҳдир. Бу ишларни қилган инсонларнинг гуноҳлари кечирилмайди.
        Жоҳилият даврида фол очтириш одатий ҳолга айланган эди. Ӯша даврларда баъзи бир инсонлар ёнларида олиб юрадиган учта бир ҳил: бирида "қилгин", бирида "қилмагин" маъносини белгилари бор, учинчисига ҳеч нарса ёзилмаган чӯплари билан фол кӯриб кетаверишган. Афсуслар бӯлсинки,  бундай чиркин иллатларнинг асоратларини ҳозир ҳам баъзи кимсаларда кӯриб қоламиз.
       Ойша онамиздан (Аллоҳ рози бӯлсин) ривоят қилинади: "Одамлар Расулуллоҳдан (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) фолчилар ҳақида сӯрашди. У зот: "Фолчилар ҳақ эмаслар", дедилар. Шунда сӯровчилар: "Ё Расулуллоҳ ,аҳён-аҳёнда уларнинг гаплари тӯғри чиқади-ку?" дейишди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): "Жин бир ҳақ гапни эшитиб, фолчиларга етказади. Улар эса юздан ортиқ ёлғонни аралаштириб айтишади", дедилар" (Бухорий ва Муслим ривояти).
       Яна бир ҳадисда: "Ким фолчидан бирор нарса ҳақида сӯраса, унинг қирқ кечалик намози қабул қилинмайди", дейилган  (Имом Муслим, Имом Аҳмад ривояти).
       Ғайбни билиш Аллоҳ таолога хос илмдир. Бандаларни бу ишга уринишлари яхшиликдан эмас. Фол очиш ҳам, очтириш ҳам ширкка тенглаштирилган. Имом Аҳмад (Аллоҳ раҳмат қилсин) Абу Ҳурайрадан (Аллоҳ рози бӯлсин) ривоят қилган ҳадисда: "Ким башоратчи ёки фолчига борса ва гапларига ишонса, Муҳаммадга (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) туширилган нарса  (Қуръон)ни инкор этибди", дейилади. Демак, фолчи  айтганини тасдиқлаган одамнинг диндан чиқиш эҳтимоли бор. Ҳазрати Али (Аллоҳ рози бӯлсин ): "Фолчи сеҳргардир, сеҳргарлик эса куфр ишдир", деганлар.
       Фолчилар эшигида нажот излаб, соатлаб сарғайиб турган айрим кишилар оғир гуноҳ сотиб олишаётганини билишармикан?
        Қуръони каримда: "(У Зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ӯз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас, фақат Ӯзи рози бӯлган пайғамбарларнигина (Ӯзининг ғайбидаги сир-асрорнинг айримларидан огоҳ этар)", дейилган (Жин, 26-27). Оятда пайғамбарлар ҳам ғайбдан хабардор қилинмагани, фақат баъзи сирларнигина билдирилгани таъкидланади. Умар ибн Хаттоб (Аллоҳ рози бӯлсин) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ  (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Қуруқлик ва денгизда йӯл топадиган миқдорда юлдузлар илмини ӯрганинг, қолганидан ӯзингизни тийинг", деганлар. Қуръони карим ой ва қуёшнинг айланиши ҳисоб-китобни эканидан хабар беради. Шу боис қуруқлик ва денгизда йӯл топиш, намоз, рӯза, ҳаж каби ибодатлар вақтини белгилашда ва деҳқончилик ишларида осмон ёритқичларининг жойлашуви, ҳаракатига қараб аниқлик киритилади.
       Ожиз бандамиз, мабодо Аллоҳ таолонинг синови келса, фолчиларга чопмайлик. Аллоҳ таоло синов-мусибатларга сабр қилганларга улуғ ажр-мукофотлар беришини унутмайлик, азизлар.
 
Когон туман “Шохи-Нажаф” 
жомеъ масжиди имом хатиби     
Асадов Хусен
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram