Фолбинлик ва фирибгарлик
28 октябр 2019 й.
58 марта ўқилди.

 

 Фолбинлик ва фирибгарлик

                Аллоҳ таолонинг инояти ила Аллоҳ таоло ҳаммамизга бу муборак шариатни, бу буюк динни, бу соф эътиқоду ақидани  ўргатиб қўйди. Қуръони каримда, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида бизларга соф исломий эътиқодни, диний диёнатли масалаларни ўргатдилар ва уларга мухолиф келадиган ва уларга зид келадиган ва уларни бузадиган нарсаларни ҳам шу қаторда ўргатдилар. 
        Ҳар бир мўъмин эътиқодини нима тузатади нима мукаммал қилади ва уни нима бузади ва унга нима зарар етказишлигини билиши керак. Зотан эътиқод сўзининг ўзи арабча сўздан олинган бўлиб, эътиқоднинг маъноси тугун яъни тугун боғламоқ. Мўъминнинг эътиқоди шундай нарсаки мўъмин ўз қалбида тугун боғлайди нимани тугади? Исломни таслимиятни Аллоҳ ва росулини муҳаббатини тугиб қўяди. Ҳар кимники тугуни бақувват бўлса унинг эътиқоди бақувват бўлади. Агар унинг эътиқоди заиф бўлса унинг қалбидаги иймони ҳам заиф бўлади. Аллоҳ бизнинг юртларимизда ҳам бизни диёрларда ҳам ўтган аждодларимизни боболаримизнинг дуолари, момоларимизнинг саждалари оқибатида ўшаларга мукофотан 70 йиллик зулматдан кейин нурларга чиқишлигимизни, эътиқодимизни яна ўршганишимизни, яна динга қайтмоқликни Аллоҳ насиб айлади. Бу албатта Аллоҳнинг бизга берган неъмати ва инояти бу лекин манабу мустақиллик замонида дину диёнатни бемалол ўрганиш замонларида бизнинг йўлимизда тўғаноқ бўлаётган оқимлар ва тўсиқ бўлаётган шахслар ҳам топиляпти. 
     Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
قُل لَّا يَعۡلَمُ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ ٱلۡغَيۡبَ إِلَّا ٱللَّهُۚ  
      “Сен: “Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас”, деб айт”.
Намл сураси 65-оят.
         Кўзимизга кўринмайдиган нарсани эртага эмас бир дақиқадан кейин нима бўлишлиги Аллоҳдан бошқа зот билмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
وَعِندَهُۥ مَفَاتِحُ ٱلۡغَيۡبِ لَا يَعۡلَمُهَآ إِلَّا هُوَۚ
       “Ғайбнинг калити унинг ҳузурида бўлиб, Уларни унинг  Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас”.
Анъом сураси 59-оят.
        Бир куни пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ғазвадан исломий урушдан қайтиб келаётганда Мадинайи мунавваранинг ёш болалари пайғамбарга пешвоз чиққан эканлар. Дўмбиралари билан пайғамбаримизга пешвоз чиқиб шеърлар ўқиган эканлар.
طلع البدر علينا من ثانى ياتلوادع
Шунда иккинчиси туриб, у ҳам шеър тўқиган экан: 
و عندنا نبي  و عندنا نبي يعلم ما فى الغد.

          Бизнинг ичимизда бир пайғамбар бор, бизнинг орамизда Аллоҳнинг элчиси бор эртага бўладиган нарсани у билади.      Шунда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
  “Эй Аллоҳнинг бандаси бу сўзингизни айтманг,  чунки ғайбни биладиган ягона Аллоҳнинг ўзи”-деб айтган эканлар.  Лекин ўша айтганимиздек бизнинг эътиқодимизга хуруж қилаётган баъзи одамлар борки бир соатдан кейин бир кундан кейин, бир йилдан кейин  нима воқеалар бўлишини биламиз деб даъво қилишади. Улар Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан афзал одамми?  Уларни араб тилида коҳинлар, аррофлар, мунажжимлар деб айтилади. Бизни тилимизда эса уларни фолбинлар деб айтишади. Фолбинлар улар фол кўришади. Фолнинг ўзи тахмин дегани улар тахмин қилишади, эртага нима бўлади, индинга нима бўлади. Аллоҳнинг ўзи айтаяпти ғайбни  Аллоҳдан бошқа зот билмайди. Фолбин ким ўзи. Бу инсоннинг сезги органларидан ташқари, инсонлардан махфий бўлган ғайбда бўлган нарсаларни билишликни даъво қилувчи одамга фолбин дейишади. Биз мусулмонлар ислом шариати Қуръон ва ҳадис фолбинга қандай қарайди, фолбинларга боришимиз мумкинми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳиҳ бир ҳадисда айтадилар:  
ليس منا من تطير او تطيِّر له او تكهَّن او تكهِّن له او سحر او سُحِرَ له و من آتى كاهنا و صدقه بما يقول فقد كفر بما اُنزل على صلى الله عليه وسلم

     “Кимики фолбиннинг олдига борса кимики фол кўрса ёки фол очтирса кимики шумланса табиатдаги баъзи нарсалар билан ёки шунақа нарсаларнинг олдига борса, кимики сеҳргарлик қилса ёки сеҳргарларнинг олдига борса Муҳаммадга нозил бўлган Қуръонга кофир бўлибди”-дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Нега, чунки Аллоҳ Қуръонга айтаяптики ғайбни Аллоҳдан бошқа зот билмайди деб. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  айтаяптиларки, ман билмайман ғайбдаги нарсаларни.
لو كنت اعلم الغيب لستكثرت من الخير و ما مسني السؤ

     Бир саҳобий сўраганда Эй Росулуллоҳ ғайбни биласизми деганда: “Агар ғайбни билганимда эди, яхшиликни кўпроқ қилар эдим. Қилган ёмонликларим эвазига Аллоҳ менга ёмонликларни, шумликларни нозил қилдирмасди”- дедилар.           Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:       
من آتا كاهنا او عرفا غير مصدق لم تقبل له صلاة اربعين يوم

    Кимики фолбинни, ғайбдан хабар бергувчиларни олдига шунчаки бориб, ишонмаслигини аниқ билиб ҳам борса ва  уларга ишонмаса қирқ кунлик намози қабул бўлмас экан. Бошқа бир ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимики фолбиннинг олдига келса-ю унга ишонмаса, ундан тавба эшиклари қирқ кун ёпилади. Аллоҳ ундан қирқ кунгача уни тавбасини қабул қилмайди”. 
      Фолбинлар, ғайбни даъват қилувчилар бугунги кунга келиб, улар турли номлар билан, турли либослар билан одамлар олдига кўриняптилар. Баъзиларининг уйларига борсангиз уйларига Қуръонлар, эски китоблар. Лекин арабча ёзилган бир китобни очиб араб тилини А-ҳарфини билмайдилар. Араб тилидан умуман бехабар. Арабча китобни очиб фол кўрадилар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: 
أَمَّن يُجِيبُ ٱلۡمُضۡطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكۡشِفُ ٱلسُّوٓءَ وَيَجۡعَلُكُمۡ خُلَفَآءَ ٱلۡأَرۡضِۗ أَءِلَٰهٞ مَّعَ ٱللَّهِۚ  
      “Ёки музтар-ночор одам дуо қилганда ижобат этиб, унинг мушкулини осон қилган ҳамда сизни ер юзида халифа қилган зот яхшими?! Аллоҳ билан бошқа илоҳ борми?”
Намл сураси 62 оят.
    Бугунги кунда жамиятимизнинг энг заиф табақаси фолбинларнинг, сеҳргарларнинг шайтоний даъват қилувчиларнинг қўлларига тушган. Уларнинг тўрларига илинган аёлларимиз диндан узоқ амри маъруфдан наҳи мункардан, Қуръон тиловатидан узоқ аёлларимиз, уларнинг тўрларига, уларнинг қармоқларига тушяпти. Бу албатта жамиятда катта офат бу. Хулоса қилиб шуни айтамизки фолбинлар олдига боришнинг касофатларидан:
1. Иймон билан фолбиннинг олдига борган одамни қалбига иймон турмайди.
2. Фолбинларга борган одамлар Муҳаммаднинг умматлик шарафидан чиқадилар. 
       Аллоҳ жамиятимизга ўзи бунақа жамиятни бузувчи  одамлардан тоҳир қилсин. Ҳаммамизни икки дунё саодатидан бошараф қилсин. Аллоҳ таоло иймону эътиқодларимизни мустаҳкам қилсин. Аллоҳ мана шунақа фолбинлар, ёлғончилар, дажжоллу каззоблардан жамиятимизни ўзи покиза қилсин. Уларни олдига бораётган кўпинча ожиза аёлларимизни ўзи тавфиқу ҳидоят, тўғри йўлига бошласин. Уларнинг эшикларига эмас ваҳолангки, масжид, Аллоҳнинг уйини эшикларини тақиллатишни Аллоҳ ҳаммамизга насиб қилсин. 

Қахрамон Шамсиддинов  
Бухоро туман “Хитоён” жомеъ
масжиди имом хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram