Ғамхўр ҳукумат – фуқаролар бахти.
21 ноябр 2019 й.
366 марта ўқилди.

 
Ғамхўр ҳукумат – фуқаролар бахти.
 
  Аллоҳ таоло  фарзанд неъматини ато қилиб, унинг шукрини адо қилиш билан бирга унинг ҳақларига ҳам риоя қилишга буюрди. Фарзанд яратганнинг омонати. Фарзанднинг ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлигини хатарга қўйишга    ҳеч қайси ота-онанинг ҳаққи йўқ. Афсуски, бу ҳақиқатни барча ота-оналар бирдай англамайдилар. Оқибатда, улар босган нотўғри қадамнинг жабрини ёш гўдаклар тортади. Ироқ ва Сурия давлатларида жиҳодга тарғиб қилувчи сохта чақириқларга алданиб, уруш ўчоқларига аҳли аёли ва ёш болаларини ҳам олиб кетганларнинг қилмишлари фикримизнинг исботидир. Уларнинг ўйламай босган қадамлари оқибатида норасида гўдаклар айни ўйнаб-куладиган, меҳрга, илмга ташна даврида асирлар сақланадиган қамоқхоналарда, оғир шароитларда яшашга маҳкум қилинди.
     Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, муҳтарам Президентимиз топшириқлари билан мутасадди ташкилотлар Ироқ давлат ҳукумати ва ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда Ироқ ҳудудида оғир шароитда қолаётган 216 нафар аёллар ва болаларни Ватанимизга қайтаришга муваффақ бўлди.”Меҳр” ва “Меҳр-2” деб рамзий ном берилган мазкур инсонпарварлик амалиёти ҳукуматимизнинг ўз фуқароларига нафақат ўз ҳудудида, балки хорижда ҳам ғамхўрлик қилишининг ва бағрикенглик, кечиримлилик   тамойиллари асосида сиёсат олиб бораётганининг яққол исботидир. Бундай ишлар бардавом бўлиши фуқароларнинг ҳукуматга нисбатан ишончи ортишига сабаб бўлади. Қатор давлатларда фуқароларни ҳукуматга қарши гиж-гижланиши оқибатида нотинчликлар келтириб чиқарилаётган бугунги кунда халқнинг ўз ҳукумати ва Президентига ишончи ортиб, унинг атрофида жипслашишининг аҳамияти беқиёсдир. 
     Азиз юртдошлар, юртимиздаги ривожланиш ва тинчликнинг бардавом айлашини Аллоҳ таолодан сўраб, ҳамиша яхши дуода бўлайлик.

Бухоро шаҳар Хўжа Таббанд жомеъ масжиди 
имом-хатиби  Азиз Ашуров
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:55
Пешин: 13:10
Аср: 18:05
Шом: 19:50
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram