Ғазабдан сақланинг!
26 сентябр 2018 й.
673 марта ўқилди.

                                           Ғазабдан сақланинг!

  Ғазабдан сақланмоқлик инсонийликнинг энг олий сифатларидандир. Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, энг сахийроғи ва хулқи энг гўзали эдилар. Аллоҳ таоло у кишини Қуръони Каримда мақтаб:  “Албатта сиз буюк хулқ эгасисиз”, деб қалам сурасининг   4-оятида марҳамат қилади.
  У зотнинг энг гўзал сифатларидан бири ғазабланмас эдилар, ғазаблари келганида ҳам сабр қилар эдилар.  Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ҳеч кимнинг хулқига ишонма, то уни ғазаб вақтида кўрмасанг. Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. айтадилар: “Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўлжалардан тушган молларни тақсимладилар. Шунда бир киши Абдуллоҳ ибн Масъудга айтди: “Бу тақсимлашликда адолат бўлмади”.  Абдуллоҳ ибн Масъуд бу воқеани Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтдилар. Росулуллоҳ с.а.в.нинг ғазаблари келди. Юзлари қизарди ва ушбу сўздан зиёда сўз айтмадилар: “Аллоҳ таоло биродарим Мусони раҳмат қилсин . Уни бунданда кўпроқ ранжитар эдилар, у сабр қилар эди. 
  Яна бир ривоятда келадаки: “Бир киши пайғамбар алайҳиссаломга айтди: “Ё росулуллоҳ , менга бир ишни ўргатинки, у билан жаннатга етай” . Айтдилар: “Ғазаб қилмагин , жаннат сеники бўлади”. У: “ Яна зиёда қилинг “ деди. Айтдилар: “Ҳеч кимдан ҳеч нарса хоҳлама, жаннат сеники бўлади ва аср намозидан кейин етмиш маротаба истиғфор айтгин, етмиш йиллик гуноҳингни авф қилади”. У йигит айтдики: “Менда етмиш йиллик гуноҳ йўқдир. Айтдилар: “Онангни етмиш йиллик гуноҳларини мағфират қилади”.   У йигит айтдики: “Онамнинг ҳам унча гуноҳлари йўқ. Айтдиларки: “Отангни етмиш йиллик гуноҳларини мағфират қилади”. У яна йигит айтдики: “Отамнинг ҳам унча гуноҳлари йўқ”. Айтдилар: “Биродарларингни гуноҳларини мағфират қилади”. 

Жондор туман “Абдуллоҳ ибн Аббос” жомеъ
масжиди имом хатиби Авезов Музаффар.  
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram