ҒАЗАБНИ БОСИШЛИК
23 март 2019 й.
352 марта ўқилди.

 

ҒАЗАБНИ БОСИШЛИК

   Тортишув, хусуматлар вақтида шайтон инсонни ғазаб ва нафратини сочишга ундайди. Шу йўл билан уни эгаллаб олиш, ўз измига солишга интилади. Иблис буни Одам алайҳиссалом ва унинг авлодларида азалдан тажриба қилиб келган.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ Жаннатда Одамга шакл бергач, жон киритишидан олдин уни Ўзи хоҳлаганича бир муддат ташлаб қўйди. Шунда иблис унинг атрофида айланиб, нима эканлигига қизиқиб қаради, ичи бўшлигини кўргач, ғазабланганида ўзини боса олмайдиган қилиб яратилганини билди”.
    “Ўзини боса олмайдиган” жумласининг маънолари кўп. Шулардан бири ғазабланган вақтда киши ўзини қўлга ололмаслигидир. Ғазабни тийиш, уни бошқаларга сочмаслик билан шайтоннинг макрини қайтариш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кучли одам курашда ютган эмас, ғазабланганида ўзини босиб олган кишидир”, дедилар.
    Аллоҳ Таоло ғазабини босувчи кишиларнинг ажрини кўпайтириб беради. Бу ҳақида Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Роббингиз томонидан бўлгувчи мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган эни осмонлару ер баробарида бўлган Жаннатга шошилингиз. У тақводор зотлар яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг хато-камчиликларини афв этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади”.
(Оли Имрон сураси, 133-134-оятлар)
    Бу суннатга амал қилиш дунёда хотиржамлик, охиратда эса гўзал оқибат гаровидир.

Каримов Олимжон
Пешку туман "Хўжа Пешку" 
жомеъ масжиди имом хатиби.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram