ҒИЙБАТДАН САҚЛАНАЙЛИК.
11 май 2017 й.
140 марта ўқилди.

 ҒИЙБАТДАН  САҚЛАНАЙЛИК.

 
Аллоҳ таоло инсонни ер юзига халифа қилиб яратиб унинг учун зарур бўлган барча нарсаларни  яъни ҳаётни, оила- ни,тананинг аъзоларини,мол-дунёни ва бошқа неъматларни бизу сизга омонат қилиб берди,  ҳамда унга хиёнат қилиш ва нотўғри жойларга ишлатишни оғир гуноҳ деб баҳолади.Маълумки,Аллоҳнинг улуғ неъматларидан бири бу тилдир.У Аллоҳни зикр қилиш, Қуръон тиловат қилиш,одамларни ҳидоят йўлига чақиришлик,қисқа қилиб айтганда,Аллоҳ рози бўладиган ўринда ишлатиш учун берилган.Аксинча, бошқаларга озор бериш, ғийбат қилиш,бўҳтон ва шу каби Аллоҳ ман қилган жойларга ишлатиш учун берилмаган.Тилни қандай сўзларга ишлатсаҳам, инсондан охиратда ҳисоб сўралади.Бу ҳақда Аллоҳ таоло ўзининг оятида шундай марҳамат қилади.
ما يلفظ من قول الا لديه رقيب عتيد 
яъни:"У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта,унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи(сўзни ёзиб олувчи фаришта)бордир" (Қоф,18).Деб марҳамат қилди.
Тил билан қилинадиган улкан гуноҳлар- дан бири бу ғийбатдир.Инсоларнинг обрў ва иззатларини сақлаш учун ислом дини ғийбатни ҳаром қилди.Чунки ғийбат одамларнинг яширин айбларини ошкор қилиш ва уларнинг обрў- эътиборларини тўкишдан иборатдир.Расулуллоҳ С.А.В. сўнгги васиятлари бўлган видолашув ҳажидаги хутбаларида ҳам буни алоҳида таъкидлаб шундай деганлар.
ان دما ئكم و اموالكم واعراضكم حرام عليكم كحرمة يومكم هذا في شحركم هذا في بلدكم هذا الا هل بلغت ؟(متفق عليه)
яъни:"Албатта,сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз бир-бирла-рингизга ҳаромдир.Шу ойда, шу шаҳарда бу арафа кунининг ҳурматини сақлаган- дек ,уларнинг ҳам ҳурматини сақланг- лар"деб марҳамат қилдилар.
Демак,бировнинг молини зулм билан ейиш ёмон иш бўлса, унинг обрўсига тажавуз қилиш ҳам шундай манфур амаллардандир.Ғийбатнинг таърифи ҳақида шундай ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ С.А.В."Ғийбат нима эканли- гини биласизларми?"дедилар.Саҳобалар "Аллоҳ ва унинг расули билгувчироқ,"—деб жавоб бердилар.Расулуллоҳ С.А.В. "Бир биродарингни ўзи эшитса ёмон кўра-диган сифат билан гапиришингдир",—дедилар.Шунда саҳобалардан бири:"Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?"деб сўради.Расулуллоҳ С.А.В." Унда бор айбни айтган бўлсанг ғийбат қилган бўласан. Агар сен айтган сифат унда бўлмаса,бўҳ-тон қилган бўласан"деб марҳамат қилди-лар.Демак, бировнинг айбини ошкор қилувчи сўзни тўғри бўлса ҳам айтиш жо-из эмас экан.Чунки ғийбат бўлади.Агар ёлғон бўлса, туҳмат ва бўҳтон бўлгани учун гуноҳи ҳам икки ҳисса бўлади.
Аллоҳ таоло ғийбатнинг ҳақиқий моҳия-тини Қуръони каримда баён қилиб инсон-ларга хитобан шундай марҳамат қилди.
ولا تجسسوا ولا يغتب بعضكم بعضا أيحب أحدكم أن يأكل لحم أخيه ميتا فكرهتموه واتقوا الله ان الله تواب رحيم (٢ ١ )
Яъни:"...(Ўзгалар айбини қидириб) жосус- лик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин!Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хохлайдими?!Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир!
Аллоҳдан қўрқингиз!Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи ва раҳмли зотдир"(Ҳужурот, 12).
Қуръони каримда ҳеч бир гуноҳ бунчалик ёмон ташбеҳ билан зикр қилинмаган.Би-ламизки,инсон ҳеч қачон ўлимтик(ўзи ўл-ган)ҳайвон гўштини емайди.Агар гўшт ин-сонники бўлса, бутунлай жирканади. Ўз туғишган биродарининг ўлган ҳолатида гўштини ейиш эса, умуман инсониятга номуносиб ва ақлдан узоқ ишдир.Ғийбат шундай қабеҳ ҳолатга қиёсланади.Виж-дони бор,ақли соғлом ва иймонли ҳар қандай кишининг қалбини ларзага келти-ради.Бундай мудҳиш гуноҳнинг жазоси ҳам шубҳасиз даҳшатлидир.Бунга Анас ибн Молик(р.а.)дан ривоят қилинган ҳадис ҳам мисол бўла олади:"Расулуллоҳ С.А.В.Меърож кечасида бир қавмнинг олдидан ўтдилар.Уларнинг тирноқлари қўрғошиндан бўлиб ўзларининг юзларини ва куракларини тирнаётган эдилар.Буни кўриб ажабланган Расулуллоҳ С.А.В.Эй Жаброил а.с. булар ким? деб сўрадилар.
Жаброил а.с. Булар одамларнинг гўштини ейдиган ва уларнинг обрўларини тўкади- ган кишилар" деб жавоб  бердилар.
Ғийбат сўзларга қулоқ солиб турган киши ҳам ғийбатчининг гуноҳига шерик бўла-  ди.Ҳадисларда ғийбат эшитувчи ҳам ғий-батчиларнинг бири эканлиги баён қилин-ган.Шунинг учун ҳар бир мусулмон бошқа мусулмон биродарининг обрўсини ҳимоя қилиши ва ғийбатни тўхтатишга ҳаракат қилиши лозим.Бунинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган.
عن ابي الدرداء(رض)عن النبي صلعم قال:من رد عن عرض اخيه رد الله عن وجهه النار يوم القيامة.(رواه الترمذي)
Яъни:Расулуллоҳ С.А.В.айтдилар:"Кимки бир буродарининг обрўсини ҳимоя қилса, қиёмат кунида Аллоҳ таоло унинг юзи-  дан дўзахни даф қилади".деб марҳамат қилдилар.Демак, ғийбатчиларни тўхтатиб мусулмон биродарини ҳимоя қилишнинг мукофоти жаннат бўлса, сухбатга қўши- либ ,ғийбатга шерик бўлишнинг оқибати аламли азобдир.
Ривоятларда келтирилишича,Аллоҳ тао- ло Мусо а.с. га ушбу сўзларни ваҳий қилди.
من مات تاءںبا من الغيبة فهو اخر من يدخل الجنة ومن مات مصرا عليها فهو اول من يدخل النار.
Яъни:"Кимки ғийбатдан тавба қилган ҳолда вафот этган бўлса, ўша одам жаннатга энг охирги кирувчи кишидир.Кимки ғийбатда давом этиб (тавба қилмасдан)вафот этган бўлса,ўша одам дўзахга биринчи кирувчи кишидир."
деб марҳамат қилди.
Лекин баъзи ўринларда одамларнинг ай-бини гапиришга изн берилган.Масалан:
1:мазлум киши золим устидан шикоят қилиб, унинг айбини гапириши ғийбат эмас. 2:Бир одамни тўғри йўлга солиш ва ёмон ишдан қайтариш мақсадида бошқа- лардан ёрдам ва маслаҳат сўраш ҳам ғийбат эмас.3:Маслаҳат сўраган кишига тўғри маслаҳат бериш ҳам жоиз(яъни,уй олишда қўшнилар ҳақида,оила қуришда йигит ёки қиз ҳақида сўралса,уларнинг камчиликларини айтиш мумкин.)
4:Олим кишилардан фатво сўраш нияти- да гапиришнинг ҳам зарари йўқ.(яъни, фалончи менга шундай муомала қилди, мен нима қилишим керак?каби савол- ларни бериш мумкин).5:Гуноҳни ошкора қиладиган ва шу гуноҳи билан мақтаниб юрадиган одамнинг айбини гапириш ҳам ғийбат бўлмайди.
Шундай булса ҳам,ғийбатдан сақланиш фойдалироқдир.Бу гуноҳнинг каффорати икки қисмдир.Афсус-надомат ва тавба қилса,Аллоҳнинг ҳаққини адо қилган бўлади.Кейин эса ғийбат қилинган одам- ни кўрганда ундан кечирим сўраши шарт.
У кишининг ҳаққига доимо истиғфор ай-тиб юриши лозим бўлади.Чунки бу муо- мала охиратга қолса,оқибати оғир бўла- ди.Расулуллоҳ С.А.В.муборак ҳадисла- рида шундай марҳамат қиладилар.
"Кимнинг зиммасида бир биродарининг обрўси ёки молига тегишли бирор ҳаққи бўлса, динор ва дирҳамлар ўтмайдиган қиёмат куни келишдан олдин ҳаққини адо қилсин.Чунки у,кунда бунинг ҳаса-ноти ҳақдорга олиб берилади.Агар буни- нг савоблари бўлмаса, унинг гуноҳлари бунинг гуноҳларига қўшиб қўйилади".
деб марҳамат қилдилар.Шунинг учун ҳам ҳоли ҳаётлигимизда тавба қилиб, ғийбат қилган кишимиздан узр сўрашлигимиз шарт.Аллоҳ таоло барчамизни ғийбатдан ва унинг ёмон оқтбатларидан асраб,роҳи ростга бошласин.Иншааллоҳ.
 
"ХЎЖА АҲМАД ЗИНДАФИЛ" ЖОМЕЪ МАСЖИДИ ИМОМ ХАТИБИ.
РЎЗИЕВ АБДУҒАНИ.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:10
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 18:05
Шом: 19:45
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram