Ғийбатдан қутулиш услуби
26 июл 2019 й.
152 марта ўқилди.

 
Ғийбатдан қутулиш услуби 

Ғийбатнинг қай даражада ёмон эканиги, кишининг жабрига хизмат қиладиган омил эканлиги, қиёматда айнан ғийбатнинг касофатидан койилишга сабаб бўлишини билган ҳар қандай киши ундан қандай қилиб қутулиш, ҳаёти мобайнида ундан мутлақо фойдаланишдан тийилиш борасида ўйлайди, бош қотиради. Биз ҳам мана шу масалада элга кўмак бўлсин учун, бир илмий мақолани қоғозда акс эттиришга жазм этдик. 
Ҳакимлардан бири ғийбатдан қутулишнинг чорасини қидириб-қидириб, ўзининг ҳаётини ҳаётида татбиқ этган йўлини қуйидагича келтиради: «Ғийбатдан қутулиш учун ўз нафсимни тарбиялаш мақсадида бир марта ғийбат қилсам, унинг бадалига бир кун рўза тутиб беришни қасд қилдим. Амалан шундай қилдим, аммо рўза тутаверсам ҳам тўсатдан ғийбат қилиб қўйишни тўхтата олмадим. 
Бу услуб менга тўлалигича қаноатлантирмагач, бир марта ғийбат қилиб қўйсам, унинг бадали сифатида бир дирҳам садақа қилишни қасд қилдим. Ажабки, тезда ғийбат қилишдан қутилиб кетдим.» 
Ривоят қилинишича бир киши ўз қўшнисини ғийбат қилди. У ғийбати тезда оммага тарқалиб кетди. Киши ўз қилмишидан қаттиқ афсусланиб, қилмишини тўғриламоқчи бўлиб,бир донишмандга мурожаат қилибди. Донишманд киши унга бозорга бориб, бир товуқ оласан ва уни сўйдирасан. Йўл-йўлакай уйга кетаётиб товуқни патларини юлиб, йўлингга ташлаб кетасан дебди. 
У киши донишманднинг нима учун бундай ишга буюрганини гарчи тушуна олмасада, ҳурмати юзасидан айтганидек қилибди. Эртаси куни донишманд ўша кишининг уйига келибди ва кечаги вазифани бажарилганлигини билиб, иккинчи топшириқни берибди. Топшириқ шундан иборат эдики, кеча юлиб йўлга ташлаб кетган патларнинг барини тўплаб олиб келиши буюрилганди.бояги киши юрган йўлидан патларни йиғиб, ахтариб-ахтариб 3-4 донасини топиб келибди холос. Қолганини шамол учириб кетган экан. Донишмандни олдига келганида донишманд ундан «Битта товуқнинг 3-4 дона пати бор холосми?» деб сўрабди. Киши эса, қолган патларни топа олмаганини, шамол учириб кетганини айтибди. Донишманд шунда, «Ғийбат ҳам шунақа, тилингдан чиқдими учиб кетади. Уни йиғиб ололмайсан...» дебди. 
Дарҳақиқат, ғийбат деган бу иллат шундай нарсаки, у кишининг оғзидан чиқиши биланоқ, атрофга ёйилиб кетади. У шундайин ёмон нарсаки, тиллардан чиқиб, дилларни хуфтон қиладиган иллатдир. 
 
Бухоро шаҳар «Халифа Худойдод» 
жомеъ масжиди имом хатиби О.Саъдуллаев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram