Гиёҳвандлик аср вабоси.
04 ноябр 2016 й.
1658 марта ўқилди.

 Гиёҳвандлик аср вабоси.

Бугун давр муамосига айланиб улгурган гиёҳвандлик иллати ўзининг жирканч кўринишлари билан дунё ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Биз яшаб турган кўҳна дунёда инсонга, оилага, жамиятга қаратилган таҳдидлардан мудҳиши бу гиёҳвандлик саналади. Бу борада неча йилларким тарғибот ташвиқот ишлари гиёҳвандликни олдини олиш борасида амалий тадбирлар кенг кўламдаги сай ҳаракатлар олиб борилаётган бўлсада заҳри қотилнинг домига ёшлар ҳаттоки вояга етмаганлар ҳам тушиб қолаётгани ачинарли ҳол. Биз мамлакатимизда аввал бошқа минтақаларга қараганда яхши деб хотиржамликка берилмаслигимиз керак. Таниқли адиб Абдулла Қаххор «Микроб қанчалик хавфли бўлса уни шунчалик катталаштириб кўрсатадиган заррабин зарур» деган эдилар. Демак гиёҳвандлик яраси катталашиб кетмасидан унинг аянчли оқибатини борича бутун даҳшати билан кўрсата олишимиз зарур. Токи кишилар гиёҳвандликдан ҳазар килишсин. Пайғамбаримиз Мухаммад Соллоллоху алайҳи васаллам ҳадисларида ҳам: “Ҳар бир инсон ўз тана аьзосини саломатлиги йўлида қайғуриш лозим”лиги хақида таькидлаганлар, зеро жисм-тана аьзолари соғлом бўлишини ва уларни турли зарарли одатлардан касалликлардан сақлаш ҳар бир кишининг муҳим бурчи ҳисобланади. Гиёҳвандлик иллати ҳақида доимий илмларда шу жумладан исломда ҳам «Гиёҳвандлик нима нарсадан бўлишидан қатьий назар маст қилдими ёки афғон каби нарса бўлиб истеьмолчи қилишида кайф бердими-у мутлоқ ҳаромдир. Инсон зоти гиёҳвандлик каби иллат билан ўзини ўзи заҳарлаши ҳам ўз жонига қасд қилганлик билан баробар саналаркан. Мутахассисларнинг фикрича бугунги кунда дунё аҳолисининг 500 млн нафаридан ортиғи гиёҳвандликка қарам кишилар сифатида эьтироф этилади. Бу оғунинг оқибатида кўплаб жиноятлар содир этилмоқда, оилаларга дарз кетмоқда, нашаванд кимсалардан маййиб-мажруҳ ногирон чақалоқлар туғилмоқда. Гиёҳвандлик моддаларини истеьмол қилишда камига диний ва дунёвий зарарлар мавжуд. У инсон тафаккурини турли касалликларга чидамлилигини йўқотади, хотирасини сусайтиради, бош-юрак, сил, истисқо ҳасталикликларини юзага келтиради, ибодатдан тўсади, шарм ҳаёни кетказади, инсоний муносабатлар ва мурувватда зарар етказади. Демак инсон ўз танасини ушбу иллат билан заҳарлаши ўз жонига қасд қилиши билан тенг саналади. Аллоҳ таоло ҳам бундай кишиларга: “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб Менинг унга берган умримга шукр қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим яьни жаннатдан уни абадий маҳрум қилдим” деганлар. Бу мавзуда соатлаб минглаб мақолалар ёзиш мумкин. Хотима ўрнида барчага айтар сўзимиз бор: Инсон ҳаётини фазилатлар безайди яхши хислатлар, езгу аммалар киши номини улуғлайди, умрбоқийликка муҳрлайди. Фарзандларимизни ҳам шу йўлга чорлайлик, уларни гиёҳвандлик йўлига кириб қолмаслиги учун доимо назорат қилиб борайлик. Уларга илм-ҳунар, жисмоний чиниқиш ва спорт билан шуғуланишлари учун  биргаликда ҳаракат қилайлик. Аллоҳ таоло барчамизни пок неьматлардан истеьмол қилишни насиб айласин. 
 
Нуруллоҳ Яҳёев
Саид по Банд Кушо масжиди
имом хатиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram