Гиёхвандлик ва унинг салбий окибатлари
04 март 2017 й.
4726 марта ўқилди.

 Гиёхвандлик ва унинг салбий окибатлари

     Гиёхвандлик – инсоннинг гиёхванд моддага урганиб колишига айтилади.Гиёхвандлик Аллох таоло инсонга ато этган жон,жисм ва акл неъматларининг заволи булиб Аллохнинг яратиш хикмати ва иродасига зид хатти-харакатдир.Гиёхвандлик  - бу бангилик,огир хасталикдир,яъни у ёки бу наркотик моддаларга ёки кайф берувчи моддаларга ишкибозлик ва мойиллик хосил килишдир,яъни инсон уз ихтиёри билан миясини захарлайди.Натижада ушбу ута гунох ва нотугри йулга кадам куйган шахс узининг одамийлик киёфасини йукотади,узининг олийжаноб инсонийлик куринишидан жудо булади.Рухан носоглом холга келади,касб-хунаридан махрум булиб колади,окибатда жиноий ишларга кул уради,угрилик килади,узига хам бошкаларга хам бахтсизлик келтириб чикаради.Гиёхвандликка мубтало булган киши атроф-мухитда булаётган вокеаларга бепарво булиб колади.Унинг гирдобига тушган бемор нафакат уз якинлари балки юртини хам танимайдиган манкуртга айланади.Мана шунинг узиёк гиёхвадликнинг  накадар тубанликка олиб боришини англатади.Гиёхвандлик инсонга хар томонлама улкан зарар беради.Буни тиббиёт мутахассислари бир овоздан тасдиклашмокда.Гиёхвандлик окибатида унлаб тузалмас касалликларга йуликиш,танани турли касалликларга йукотади,хотирани сусайтиради,бош,юрак,сил,истиско хасталикларини юзага келтиради,бевакт улим холатлари,мажрух,акли нокис фарзандлар тугилиши исботлаган.Бундан ташкари,бу зарарли иллат инсонни ута ялков,камгайрат,оилага бепарво,хамиятсиз,жинсий заиф килиб куяди,кузини хиралаштиради,тишларни тукиб юборади.Гиёхванд аввало Парвардигорга осий булиб,Пайгамбаримиз салаллоху алайхи васаллам хидоятларидан махрум булади.Энг огири хам рухан,хам жисмонан инсонийлик киёфасини йукотади.Шуни асло унутмаслигимиз лозимки,гиёхванд моддани тажриба учун унинг кайфини синаб куриш  максадида,бир-икки марта истеъмол килиш,хеч нарса булмайди деб хавас килиш,ута хавфли в аута аклсизликдир.Зеро Аллох таоло каломи шарифининг бир неча оятларида барчамизни огохлантириб айтадики:”Аллох сизларга ризк килиб берган нарсаларнинг халол ва покларини тановвул килингиз ва узларингиз имон келтирган Аллохдан куркингиз!(моида,88). ”Уз кулларингиз билан узларингизни халокатга ташламангиз! ”(бакара,195).”Узларингизни(бир-бирингизни нохак)улдирмангиз!Албатта,Аллох сизларга рахм шафкатлидир ”(нисо,29).
Хазрати Расулуллох салаллоху алайхи васаллам бундай деганлар:”Хар бир маст килувчи нарса хамрдир,хар бир хамр эса харомдир ”.Бошка хадисда:”Пайгамбар салаллоху алайхи васаллам хар кандай маст килувчи, баданни бушаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол килишдан кайтардилар”,дейилади.
Фатволарда келишича,Гиёхванд моддаларни истемол килиш уни сотиш ва унинг тижоратидан келган фойда хам харом саналади. Таъкидлаш жоизки,гиёхванд моддаларни ёшларимиз ичида таркатаётганлар жамиятимизнинг хам динимизнинг хам душманлири булиб,уларнинг охиратлари барбод булади. Юртимиз барча турдаги гиёхвандликка карши изчил кураш олиб бормокда. Оммавий ахборот воситалари оркали дунёда ”аср вабоси” деб ном олган гиёгвандликнинг инсон соглигига зарари ва унинг аянчли окибатлари хакида баралла айтилмокда ва кенг тушунтирилмокда. Шунинг учун хар биримиз келажагимиз булган фарзандларимизга укувчи ва талабаларимизга, махаллалардаги ёшларимизга бепарво булмайлик. Уларнинг тарбияси билан жиддий шугулланишимиз,каерда,кимлар билан юрганидан,нима иш килаётганларидан бохабар булишимиз даркор.Бир болага етти кушни ота-она деган гап бор халкимизда шундай экан азизлар,бола узимизни фарзандимизми ёки бегонаникими уларга эътиборли булайлик. Халкимиз келажаги булган бу ёшларга уларнинг тарбияларига илм олишларига эътибор бериб,келажакда уларни халк учун,миллат учун, ватан учун,мукаддас динимиз учун хизмат киладиган булишларига харакат килайлик.  
 
 
 
Шофиркон тумани Мирзокул жомеъ масжиди
 имом хатиби Мухаммадшариф Нарзуллаев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram