ГИЁҲВАНДЛИК КОНИ ЗАРАР.
08 январ 2018 й.
140 марта ўқилди.

ГИЁҲВАНДЛИК КОНИ ЗАРАР.
 


Ислом шариатидаги барча кўрсатмалар одамлар ўртасида ўзаро меҳр-муҳаббат,  инсоф-адолат,эзгу ахлоқ ва ўзаро ҳам- корликни ўрнатиш ва мустаҳкамлашга қаратилган.Шу сабабдан шариат инсонни жамиятнинг равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган бўлиб етишиши учун катта эътибор беради.Қуръони карим ва муборак ҳадисларда энг зарурий бешта нарсани асраб авайлаб сақлаш баён қилинган.Булар: кишининг диний эътиқо-ди,жони, моли, ақли ва наслини сақлаш-дир.Афсуски,ҳозирги кунда бутун ер юзи бўйлаб гиёҳвандлик балоси "аср вабоси" сифатида кенг тарқалиб бормоқдаки, бу иллат санаб ўтилган беш нарсага жид-дий  зарар етказади. Аввало,гиёҳвандлик шариат асосларига хилоф бўлгани сабаб- ли   инсоннинг имони ва динига путур етказади .Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ С.А.В.ни сифатлаб шундай марҳамат қилади:

يأ مرهم با لمعروف وينهاهم عن المنكر ويحل لهم الطيبات ويحرم عليهم الخبائث...
 
Яъни:"У(пайғамбар)уларни яхшиликка буюради,ёмонликдан қайтаради ва улар- га пок нарсаларни ҳалол қилиб,нопок нарсаларни ҳаром қилади"(Аъроф сураси 157-оят).Маълумки,Ислом динида бую- рилган ишлар яхши амаллардир ва уни қилган кишиларга савоб берилади,қай-тарилган ишлар эса, ёмон амал бўлиб уни қилган киши гуноҳкор бўлади.Шариатда ҳалол дейилган нарса покдир ва покиза ризқ топиш учун ҳаракат қилиш ибодат даражасидадир.Бунинг акси, динда нима ҳаром қилинган бўлса ўша нарса нопок- дир.Уни истеъмол қилган киши гуноҳкор бўлади,агар ҳаром нарсани ҳалол деса диндан чиқиб кофир бўлади.Гарчанд Қуръон ва ҳадисларда гиёҳвандликнинг ўзи ёки унинг номи зикр этилмаган бўлса ҳам, Пайғамбаримиз С.А.В.муборак ҳа- дисларида шундай марҳамат қилдилар.

كل مسكر خمر والخمر حرام.(رواه مسلم).
 
Яъни:"Ҳар бир маст қилувчи нарса хамр- дир,хамр эса ҳаромдир", деган ҳадисга кўра гиёҳвандликни ҳар қандай кўрини- ши ҳаром ҳисобланади.Шунга кўра,маст қилувчи ичимликларнинг ҳукми,зарарла-ри оқибатлари ҳақидаги барча оят ва ҳа-дислар гиёҳванликка ҳам тегишлидир.
Иккинчидан:гиёҳваднлик инсоннинг жо-нига зарардир. ҳолбуки,ҳар бир одам ўз вужудини,ҳаётини соғлигини барча за- рарли нарсалардан сақлашга буюрилган-дир.Маст қилувчи ичимликлар ва  гиёҳ- ванд моддалар нақадар зарарли эканли-ги ҳеч кимга сир эмас.Булар инсонни ҳа-локатга олиб борувчи заҳардир.Қуръон каримда мўминларга хитобан шундай дейилади:

...ولا تلقوا بايديكم الي التهلكة....
 
Яъни:"Ўз қўлларингиз билан ўзларингиз- ни ҳалокатга ташламангиз!"(Бақара сура- си 190-оят).Имом Олуси р.ҳ."Ушбу оятдан ўлимга сабаб бўладиган нарсадан сақла-ниш лозимлиги чиқади,"-деганлар.Бир киши ўзининг ўлимига ўзи сабаб бўлса ўзини ўзи ўлдирди дейилади.Аллоҳ бан-даларига меҳрибон бўлгани учун ҳам уларга зарарли бўлган  нарсаларни ман қилган.Банда ушбу чегарадан тажавуз қилса ва ман қилинган нарсалардан сақ-ланмаса ўзига ва бошқаларга зарар етка-зади.Бу эса исломга зид амалдир.Расу-луллоҳ С.А.В.муборак ҳадисларида.

لا ضرر ولا ضرار في الا سلام(رواه احمد وابن ماخه).
 
Яъни: "Исломда ўзига ҳам,бошқаларга ҳам зарар етказиш йўқдир" деганлар.
Учинчидан:гиёҳвандлик инсоннинг молу дунёсига ҳам зарардир.Ҳолбуки,ҳеч ким Аллоҳ томонидан ўзига ато этилган мол-дунёсини исроф қилишга ҳаққи йўқ.Уни ноўрин ерларга ишлатишдан ва беҳуда зое бўлишидан сақлаш ҳар биримизнинг вазифамиз.Аллоҳ таоло ўзнинг оятида шундай марҳамат қилади.

...ولاتتبدلوا الخبيث بالطيب...
 
Яъни:"Пок нарсани нопок нарсага алмаш-тирмангиз!"(Нисо сураси, 2-оят).Одам ўзи меҳнат қилиб пешона тери билан топган ҳалол пулини ҳаром ичимлик ва гиёҳ- ванд моддаларни сотиб олишга сарфла- са,ушбу оятдаги буйруққа хилоф иш тут- ган бўлади.Энг ачинарлиси шундаки,бу иллатга гирифтор бўлган кишилар,ўша заҳарни топиш учун ҳеч нарсани аямай- ди.Бор молу дунёсини, машинасини, уйи- ни ҳатто кийимини ҳам сотиб юборишлик даражасига етади. Маблағларини мана шундай ноўрин жойларга сарфлаётган- ларни шайтоннинг биродари дейиш мум- кин.Чунки уларга шайтондан бошқа ҳеч ким дўст бўлмайди. Тўртинчидан: гиёҳ- вандлик инсоннинг ақлига зарар етказа- ди.Аллоҳ таоло томонидан инсонга ато этилган энг улуғ неъматлардан бири ақл- дир.У билан одамзод бошқа мавжудот-лардан улуғ бўлади.Ақли бўлмаса,ҳайво-нотдан фарқи қолмайди.Инсон тўғри йўл-да юриши учун у ўз ақлини муҳофаза қи-лишга мажбурдир.Шу сабабдан Ислом дини ақлнинг фаолиятига салбий таъсир этувчи ва уни тўсувчи ҳар қандай нарса-ни ман қилган.Маст қилувчи нарсалар-нинг умумий номи "хамр"дир.Хамр эса ҳаромдир.Бешинчидан:гиёҳвандлик ва шунга ўхшаш нарсалар инсоннинг насли-га ҳам катта зарар етказади.Ҳолбуки,ин-сон ўз наслининг давомчилари бўлган ав-лодларига яхши сифатларни мерос қилиб қолдириши лозим.Гиёҳвандлар эса ўз зурриётларини майиб-мажруҳ,ногирон,ақ-лан заиф,ахлоқи бузуқ ҳолда дунёга ке-лишларига сабабчи бўлади.Ҳар бир дунё-га келадиган чақалоқ турли нохуш кўри- ниш ва ҳолатлардан холи бўлиши учун, аввало, ота-она ўзлари барча ёмон ил- латлардан фориғ бўлишлари шарт.Мана шундан кўриниб туриб турибдики, гиёҳ-вандлик фақатгина ўша одамнинг ўзига, оиласига ва наслига эмас,балки бутун жамиятга ва инсониятга зарар келтира- ди.Маст қилувчи ичимлик бўлган "хамр"- ни Расулуллоҳ С.А.В."уммул хабоис" -"бар-ча ёмонликларнинг онаси"деб номлаган-лар.Гиёҳвандликнинг зарарлари кўплиги- ни ва оқибати ёмонроқ эканини эътибор-га олган ҳолда,"гиёҳвандлик-барча ёмон-ликнинг ҳам ота,ҳам онасидир"дейиш ўринли бўлади.Аллоҳ барчамизни ва жа-мийки зот зурриётларимизни бундай офатдан ўз паноҳида асрасин.
 

"ХЎЖА  АҲМАД  ЗИНДАФИЛ" жомеъ масжиди Имом хатиби:
Рўзиев Абдуғани.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:57
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram