Гўдаклар бавли(сийдиги) ҳукмлари
11 декабр 2019 й.
89 марта ўқилди.

 

Гўдаклар бавли(сийдиги) ҳукмлари

Гўдак қиз бола бўлса овқат ейдими ё фақат сут билан озиқаланадими унинг бавли ғализа (оғир) нажосат эканлигида уламолар ўртасида хилоф йўқ. Гўдак ўғил бола бўлса таом ейиш емаслигидан қатъий назар ҳамма уламолар ғализа (оғир) нажосат деганлар.
Бизнинг ҳанафий мазҳабимиз забардаст фақиҳи Абу Жаъфар Таҳовий ўзларининг «Шарҳи маонил осор» китобларида қуйидагича айтади: - «Гўдак ўғил болами ёки қиз унинг бавли нажосатдир, лекин таом емайдиган қиз боланинг бавли уч марта ювиш ва сиқиш билан, овқат емайдиган ўғил боланики эса устига сув қуйиш билан пок бўлади. Бунинг сабаби Гўдак қиз бола бавл қилганда чиқиш жойи кенг бўлгани учун ундан бавл сачраб чиқади ва ювиш шарт бўлади. Гўдак ўғил боланинг бавл чиқиш жойи тордир шу сабаб сачрамайди. Сачрамагани учун бавл теккан жойга сув қуйиш кифоя қилади. Аммо овқат еб бошлаганидан кейин ҳамма уламолар наздида поклаш фақат ювиш билан бўлади»
Лекин бу борада баъзи хато фикр қилувчилар каби овқат емайдиган гўдакнинг бавли нажосат эмас, дейиш нотўғри ва ҳанафий мазҳабимизга зид фикр бўлади. Хусусан, «ал-Мухтор» китобининг шарҳи “ал-Ихтиёрда бундай келади,-“Инсон баданидан чиқиши таҳорат бузадиган ҳар бир бир нарса: инсон тезаги, бавли, қон кабилар ўғир нажосатдир. Шунингдек овқат ейдиган ва емайдиган ўғилу қиз гўдакларнинг бавли ҳам шу ҳукмдадир. Далили Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда «Бавлдан сақланинглар, албатта, қабр азобининг кўпи бавл сабабидандир» деганлар. (сунан соҳиблари ҳаммаси ривоят қилганлар). Шу ҳадис умумийлиги ҳолатида ҳар қандай бавл нажосат ва уни поклаш йўли фақат ювишдир.
Яна муҳаққиқларнинг охиргиси Ибн Обидин роҳматуллоҳи алайҳ ҳам бавлни ҳатто таом емайдиган фақат сут билан озиқаланадиган ёш боладан бўлса ҳам оғир нажосат ҳукмига кирғизганлар. Аллоҳ энг тўғрисини билувчидир.

Бухоро шаҳар Мир Араб ўрта махсус
ислом билим юрти мударриси
Хушвақтов Юсуф

 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:58
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram