ГУМОНДАН САКЛАНАЙЛИК
27 апрел 2016 й.
861 марта ўқилди.

 ГУМОНДАН САКЛАНАЙЛИК

 
Мукаддас ислом динимиз инсонни яхшиликка,тўғриллика ва адолатли бўлишга буюради. Жамиятда кенг тарқалган ёмон иллатлардан бири-бадгумонликдир. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб бадгумонликдан огоҳлантиради:
 
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ
 “Эй мўъминлар, кўп гумондан   сакланинглар, чунки гумон гуноҳдир, жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин”. (Ҳужурот, 12
Ушбу ояти каримада инсонлар орасига совукчилик соладиган учта оғир гуноҳни кетма-кет келтириб бизларни бундан қайтаради. Биринчиси гумон. Гумон сабабидан  қанча-қанча оилалар, ака-укалар, дўсту-биродарлар юз кўрмас бўлмоқдалар. Бир инсон тўғрисида ёмон хаёлларга бориш бу хатодир. Чунки гумон ҳеч қачон ҳақиқат бўлмайди. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Гумондан сақланинг, чунки гумон сўзларнинг энг ёлгонидир”. Иккинчиси бировларни айбини топиш учун изидан жосуслик-айғоқчилик қилиш. Учунчиси ғийбат, буни оғир гуноҳ эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз.
Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллаҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Умматимнинг учта хислати бор, шумланиш, ҳасад ва бадгумонлик. Шунда бир одам: - Ё Расулаллох кимда шу хислат бўлса, уни қандай кетказади,-деб сўради. Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи ва саллам жавоб қилдилар: “Қачон ҳасад қилсанг, Аллоҳга истиғфор айтгин. Қачон гумон қилсанг, уни тасдиқламагин, қачон бир нарсадан шумлансанг унга парво қилмай ўз ишингда давом этавер”. 
Бундан кўринадики бадгумонликни кетказувчи чора ўша гумонга эътибор бермаслик керак экан. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Мўъмин биродаринг оғзидан чиққан сўздан фақат яхши гумон килгин. Чунки сен ўша сўзни ёмон бўлса ҳам яхшиликка йўйишга имкон топасан”. Бир инсон ҳақида жамият орасида турли ёмон гап сўзлар тарқалса ҳам, мўъмин киши фақат яхши гумонда бўлиши керак.
Аллох таоло жаннатмонанд, гўзал юртимизни ва халқимизни бундай иллатлардан Ўзи омонда сақласин.
 
 
Абдужалил туркистоний масжиди
 имом хатиби Ж .Рўзиев.
 
 
                                                                        
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 06:57
Пешин: 13:10
Аср: 16:30
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:30
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram