КАСБ ҲУНАР БАРАКА ОМИЛИ
05 сентябр 2019 й.
106 марта ўқилди.

 

КАСБ ҲУНАР БАРАКА ОМИЛИ

Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) “Касб ўрганиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга фарздир” – деганлар. Яна бир хадисда “Таомларингизни энг яхшиси ўз касбларингиз орқали еган таомларингиздир” – деб айтган.
Ҳар бир инсон хаётда бирор касб хунар билан яшайди. Аллоҳ таоло  мўминларга улуғ ибодат намоздан сўнг касб хунарни фарз қилган.
Пайғамбарлар ҳам ўз касби орқали ризқларини топганлар. Масалан Одам (а.с) деҳқончилик, Идрис (а.с) тикувчилик, Нуҳ ва Закариё (а.с)лар дурадгорчилик, Иброҳим (а.с) газмол сотиш, Довуд (а.с) темирчилик, Сулаймон (а.с) тарозу ясаш, Пайғамбаримиз (с.а.в) ёшлигида қўй боқиш, йигитлик даврида тижорат билан шуғулланганлар.
Тариқат пиронларимиз Ахмад Яссавий дурадгорчилик, Саид Амир Кулол – кулолчилик, Бахоуддин Нақшбанд хазратлари – газламага гул нақш солиш ва бошқалар.
Буюк алломаларимиз Ибн Сино, Беруний, Улуғбек, Ал – Хоразимий, Ал – Фарғоний ва бошқа юзлаб ислом уламолари ҳам илм – хунар билан ном қозондилар.
Бугунги кунда Мустақил юртимизда ёшларимизга илму фан, касб хунар олишлари учун минглаб коллежлар, юзлаб ўқув юртлари бўлиб, ёшларимиз устозлардан касб хунар сирларини пухта ўзлаштирмоқдалар. Юртимиз довруғини Жаҳон олимпиядаларида, кўрик танловларида оламга тарқатаётган ёшларимиз билан фаҳрланамиз.
Бироқ ёшларнинг яратиб берилаётган имкониятлардан фойдалмасликлари Аллоҳ таолонинг неъматига, хукумат ғамхўрлигига ношукурликдир. 
Демак ўқувчи ва талабалар таълим олиш, касб хунар ўрганиш учун масъул бўлсалар устозлар, мураббийлар уларнинг иштиёқ, истеъдодларини сўндирмай, илм ва касб хунар сирларини ўргатишлари зарур.
Ҳар бир ота – она ўз фарзандини бахтли бўлишини, яхши яшашини истайди, уларни ботил йўллар билан эмас хаққоний мутахасис бўлишлари учун шарт – шароитлар яратиши “Элим деб, юртим деб ёниб яшайдиган” фарзандлар бўлиши учун жавобгарлигини унутмасалар, юртимиз келажаги порлоқ бўлади.
Саҳобийларни улуғларидан Анас розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб ё расулуллоҳ мени дуоси қабул бўладиган кишилардан булишим учун дуо қилсангиз деганларида расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: "эй Анас касбингни пок тут. Чунки бир одам оғзига бир луқма харом солса ўша кишини қирқ кун дуоси қабул бўлмайди" дедилар.
Баъзи кишилар ризқни Худо берса ишлаб нима қиламиз,
Аллоҳга таваккал қиламиз дейишади. Йуқ бу нотўғри эътиқод, чунки ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларида кетаётганларида бир гурух ишламасдан бекор ўтирган одамларга дуч келдилар ва улардан сизлар кимсизлар нима учун ишламасдан кўчада бекор юрибсизлар деганларида. Улар биз таваккул қилгувчилармиз деб жавоб бердилар. Шунда хазрат Умар розияллоҳу анҳу: "Йуқ сизлар текинхўрсизлар, таваккул қилгувчилар аввал донни ерга сепиб, кейин Аллоҳга таваккул қиладилар" деб жавоб бердилар.
Бизнинг мазҳабимиздаги улуғ китобларда: Ишлашга куч-қуввати бўлиб садақа сўраган кишига садақа бериш ножоиз дейилган.

Бухоро шаҳар “Пойи Остона” жомеъ масжиди 
имом хатиби Асадов Нодир
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:31
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram