Ҳалол касбимиздан ҳалол ризқ бор.
21 январ 2019 й.
459 марта ўқилди.

 
Ҳалол касбимиздан ҳалол ризқ бор.

Чиндан ҳам Аллоҳ таоло ўзининг ҳикмату лутфи билан дунёни гоҳо бу дунёни маишати ва гоҳо охират ҳаракати учун сабаб ва касб майдони қилиб қўйди. Биз қуйида тижорат, саноат одобларини, касб-ҳунар турлари ва уларнинг сабабларини зикр этиб,шархлаймиз. Касб-ҳунарнинг фазилати ва унга қизиқтириш ҳақида сўз юритар эканмиз, Аллоҳ таборака ва таоло Қуръони каримда берган хабарини келтирамиз: «Кундузни эса,тирикчилик вақти қилдик» (Набаъ11). Буни неъмат сифатида зикр этади. Аллоҳ таоло яна айтади: «сизларни ерда қарор топтирдик ва унда сизлар учун маиший воситаларни пайдо қилдик. Лекин сизлар жуда оз шукр қилурсизлар. (Аъроф,10). Аллоҳ таоло ҳаётни неъмат қилиб қўйди ва унга шукр этишни талаб қилди. Аллоҳ таоло хабар бериб айтади: Раббингиздан фазл тилашингизда сизларга(ҳеч қандай) гуноҳ йўқдир.» (Бақара,198). Ҳадиси шарифда келишича,Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: Ҳалолни талаб этиш жиҳоддир. Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан (раҳматуллоҳ алайҳ) сўрашди: "Уйида ёки масжидда ўтириб,ҳ еч бир иш қилмайман, ризқим ўзи келади, деб айтадиган одам ҳақида нима дейсиз? "Имом Аҳмад жавоб бериб айтдилар: «Бу одам илмсиздир. Пайғамбаримиз(с.а.в.): Чиндан ҳам Аллоҳ ризқимни найзам, яъни саъй-ҳаракатим сояси остида қилди", деганлар». Қушлар зикри келганда бундай дедилар:" Қушлар эрталаб уясидан оч чиқади ва кечқурун тўқ қайтади (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти). Али ибн Толиб(р.а.)айтадилар: «Савдогар дин илмида фақиҳ бўлмаса, рибога ботибди, рибога ботибди, рибога ботибди». Умар ибн Хаттоб(р.а.)дедилар: «Ким динда фақиҳ бўлмаса, бозорларимизда савдо қилмасин». Суфёни Саврий (р.а.) айтадилар: «Бозор аҳлининг кийимларига алданманглар. У кийимларнинг ичида бўрилари бордир». Яна Суфёни Саврий айтадилар: «Бойларнинг қўшниси, бозорларнинг доноси,  қориси ва амирларнинг олими бўлишдан сақланинглар». Сир эмас, илгари ҳам, замонимизда ҳам кимки бойликка ҳаддан зиёд ружу қилса, мубтало бўлса ундаги оқибат йўқола бошлайди, меҳр йўқолади. Бегоналар у ёқда турсин, ўз жигарларини ҳам ҳурмат қилмай қўяди. Менсимайди. Яна эштиб қоласиз, у кибр билан,"Мана ўғилларимга иккита катта қасрдай иморат қурдирдим, бешик тўйлар қилдим харажати бунча бўлди. Ундай қилдим, бундай қилдим, тўртта, бешта мошинларим бор, учта-тўртта супер маркет дўконларим бор улар ишлаб турибди, деб мақтанишади, Энди биласиз ёшимиз ўтиб ўзимиз қариб қолганимизда шуларни бир роҳатини кўрайлик деб қилдикда дейишади. Сиз авваламбор болажонингизга  диний-дунёвий фундаментини қуриб қўйдингизми, ҳали иморат дейсиз. У болажонизга катталарни ҳурмат қилишни ўргатиб қўйдингизми. Манашу иморатингизни мустаҳкам қуриб қўйинг, албатта бу бе-баҳо иморатингиз сизга қиёматгача раҳматлар олиб келади. У иморатингизни охири йўқ. У қурилган иморатингиз,  қасрингиз тезда қулайди. Болаларингизни тўғриликка, ҳалолликка ўргатинг,уларни ҳалол касбга,ризқга даъват қилинг. Ана шунда уларнинг орқасидан роҳатланиб яшайсиз. Луқмони Ҳаким ўғилларига бундай деган эканлар: "Эй болажоним! Ҳалол касбни талаб эт! Зеро, ҳеч бир одам асло фақир бўлмайди, фақат унга уч хислатли мусибат етади: динида сусткашлик, ақлида заифлик ва муривати кетиши боис одамлар уни менсимай қолади. Бу салбий хислатларнинг энг ёмони ҳисобланади". Тижорат ва саноат,касб-ҳунарда қаллоблик,алдаш, фириб бериш ҳаромдир.Имом Аҳмад ибн Ҳамбалдан кийимдаги билинмайдиган ямоқ, йиртиқ ҳукми ҳақида сўрашганида,у зот жавоб берди: "Сотадиган одам уни бекитиши жоиз эмас". Ҳассон ибн Абу Синон Басрий (раҳимаҳуллоҳ) улуғ тобеинлардан бири бўлиб айримлар у кишини саҳоба деб айтишган. Бу зотнинг"Жоҳиллар орасидаги илмли кимса худди ўликлар орасидаги тирик инсон кабидир! "деган ривоятлари машҳур. У зотнинг ўзлари тобеинлар орасида зоҳид-тақводор экани билан ажралиб турган. Ҳадисшунос Ибн Ҳиббон(раҳимаҳуллоҳ)уни ишончли ровий деб тавсифлаганлар. Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) эса,"Катта тарих асарида унинг ўз даврида машҳур тижоратчи касбига ҳалол ёндашадиган бўлганини ва"Агар бир иш борасида қалбингда озгина шубҳа пайдо бўлса ҳам, ўша ишни тарк қил!"  деган насиҳатларини келтирган."Тўғри сўз савдогар қиёматда сиддиқлар ва шаҳидлар қаторида туради"...

Пешкў туман “Бобо Араб” жомеъ масжиди
имом хатиби Болтаев Дилшод
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram