ҲАЛОЛ ЛУҚМА
01 декабр 2021 й.
106 марта ўқилди.

 
ҲАЛОЛ ЛУҚМА
 
Фотима бинти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қиладилар: “Мен субҳ пайтида ухлаб ётган эдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимдан ўтиб қолдилар ва оёқлари билан мени турғазиб: “Эй қизим, туринг, Роббингиз ризқ тақсимлашига шоҳид бўлинг ва зинҳор ғофиллардан бўлманг! Дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалла тонг отгандан қуёш чиққунгача бўлган соат ичида одамларнинг ризқларини тақсимлайди”
Худои таборак ва таоло касбу ҳалолга буюриб дейди:
«У сизларга ерни бўйсундириб қўйган зотдир. Бас, унинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг ва қабрдан чиқиб бориш ҳам Унинг ҳузурига бўладир». (Мулк сураси 15-оят)
Уламоларимиз қадимдан ушбу ояти каримани Исломда меҳнатга чорлаш, ризқни териб ейиш, Ер юзинининг турли жойларида ҳаракат қилиш зарурлигига далил қилиб келтирадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Ерни инсонга бўйсундириб қўйган. Бу ҳақиқат ҳозирги асримизда келиб  яққол кўзга ташланди. Инсон Ердан фойдаланишнинг барча турларини ишга солди. Бу оятдаги «юринг» деган хитоб мусулмонларни доимо касби-корга ундаган ва дангасалик, бекорчиликдан четлатади. Шу билан бирга ризқ Аллоҳдан бўлишини унутмаслик зарурлигини эслатади.
Нўъмон ибн Башир розияллоу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай деганларини эшитдим: “Ҳалол ҳам маълум, ҳаром ҳам маълум. Унинг орасида шубҳалар мавжуд, кўпчилик унга парво қилмайди. Кимики шубҳалардан сақланса, дини ва обрўйини сақлабди. Кимики шубҳаларга парво қилмаса, албатта, ҳаромга йўлиқади. Худди қўйларини жар ёқасида боқаётган чўпонга ўхшайди, бир кунмас, бир кун албатта улардан биттаси тушади. Ҳар бир подшоҳнинг чегараси бўлгани каби, огоҳ бўлингким, Аллоҳ таолонинг чегараси ҳаромгачадир. Билингким, инсонда бир гўшт парча бор агар у соғлом бўлса, бутун аъзои бадан соғлом бўлади. Агар у бузилса, бутун аъзои бадан бузилади. У ҳам бўлса, қалбдир” деганлар.
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади:
«Эй, одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандир» (Бақара сураси 168-оят).
Алиййул Ҳаввос розияллоу анҳу дейдилар: “Ҳаром еб ибодат қилган кимса, айниган тухумни босиб ётган кабутарга ўхшайди. Айниган тухум босган кабутар нафсини қийнасада, аммо бирорта полопон чиқара олмайди”. 
Ҳаром ейишнинг зарарларидан бири: ҳаром оловга айланади, фикрлаш қобилиятини, зикр лаззатини кеткизади, ихлосни куйдиради, қалб кўзини кўр қилади, ҳикмат ва маърифатуллоҳ ҳаловатидан тўсиб қўяди, ғафлат ва унутиш балосига гирифтор қилади, банданинг гуноҳ қилишига асосий сабаб ҳам ҳаром ейишидадир, иймонни заифлаштириб бораверади-да, охир-оқибат иймондан айиради. Аллоҳ сақласин. Аллоҳ таоло барчамизни ҳалолдан ризқланадиган бандалар бўлишимизни насиб айласин. Омин!

Ромитан тумани Хокимулломир жомеъ масжид

имом-хатиби Ғолиб Муротов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram