Синовли дамларда барчамиз аҳил ва ҳамжиҳат бўлайлик!
26 март 2020 й.
110 марта ўқилди.

 
Синовли дамларда барчамиз аҳил ва ҳамжиҳат бўлайлик!

Бугунги кунда фақат Хитой коронавирусни ўсишини тўхтата олди. Ижобий ўзгартиришга эришди, вазиятни қўлга олди. Ниманинг ҳисобига? Тартиб-интизомнинг ҳисобига. Халқнинг тўғри тушунгани ҳисобига. Хитойда ҳам бошида анча қийинчилик бўлди. Ҳаттоки улар карантин талабларига риоя этмаганларга жиноий жавобгарлик тортишди.
Минг афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус хасталигига чалинган беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган кишиларни ўз вақтида аниқлаш ва инфекция тарқалишининг олдини олиш юзасидан республика махсус комиссияси томонидан бир қатор чекловлар ва  муайян чоралар кўрилмоқда.
Бугунги кунда, Ўзбекситон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам қуйидагиларга амал қилишни талаб қилади яъни:
- Кўпгина вируслар, жумладан коронавирус ҳам дезинфекцияловчи эритмаларда ўлади. Шу сабабли, Шахсий гигиенага қоидаларига қатъий амал қилиш;
- Қўлларни тез-тез ювиб туриш. Доимий фойдаланадиган буюмларингизни тоза сақлаш. Вирусни нафақат ҳаво-томчи, балки контакт усулида ҳам юқиши мумкин. Телефон, клавиатура, эшик тутқичлари, лифт тугмалари, дўконлардаги аравалар тутқичлари эпидемиологик жиҳатдан хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун иложи борича уларни ушламасликка ҳаракат қилиш. Ушлаган тақдирингизда қўлни совунлаб ювиш;
Юз-кўзингизга ювилмаган қўлларингизни теккизишдан сақланиш. Чунки вирус нафақат бурун ёки оғиз, балки кўз шиллиқ пардалари орқали ҳам юқиши мумкин;
- Тиббий ниқобдан фойдаланинг. Ниқобларни ҳам вақти-вақти билан алмаштириб туринг. Ишлатилган ниқобни ечгач, қўлларни совунлаб ювишни унутмаслик;
- Аксириш ёки йўталиш вақтида оғизни қўл билан эмас, бир марталик салфетка билан ёпиш;
- Қўл бериб сўрашиш ва қучоқлаб кўришишдан чекланиш;
Агар биз ушбу тавсияларга риоя қилсак, ўзимиз, оила аъзоларимиз, яқинларимизни ушбу касалликдан химоя қилган бўламиз. Зарурат бўлмаса, уйдан чиқмаслик, жамоат жойларида тўпланмаслик, шахсий гигиена каби қоидаларга қатъий амал қилиш зарур. Дунё тажрибасига кўра, коронавирус тарқалишининг олдини олишда энг самарали йўл, айнан, карантин қоидаларига сўзсиз риоя этишдир.
Хулоса шуки, касалликка қарши туриш, ундан ҳимояланиш, эҳтиёт чораларини кўриш шаръан талаб қилинган ишлардандир. Аксинча, сабабларни тарк қилиб, ўзини ҳалокатга қўйиш, ноўрин таваккалчилик қилиш шаръан тақиқланган ишлардандир. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Ўзларингизни ҳалокатга дучор қилманглар!” – деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 195-оят).
Азизлар! Синовли дамларда барчамиз аҳил ва ҳамжиҳат бўлайлик!

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:25
Куёш: 05:16
Пешин: 13:10
Аср: 18:45
Шом: 20:25
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram