ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИМИЗ АСОСЧИСИ
08 октябр 2019 й.
379 марта ўқилди.

 ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИМИЗ

АСОСЧИСИ

Бу буюк имомимизнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни «улуғ имом», «катта имом» деб номлайди. Ҳақиқатан ҳам, у киши бунга сазовор зот эдилар. «Зар қадрини заргар билади» деганларидек, у кишининг қадрларини ҳам уламолар, имомлар биладилар. Асл исмлари Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳдир.
Аҳли сунна вал жамоа ичида тўрт ҳақ мазҳаб бўлиб улар Ҳанафия, Моликия, Шофиъия, Ханбалиядир.
Ер юзидаги барча мусулмонларнинг 47 % бизнинг Ҳанафий мазҳабидадир.
Имоми Аъзам ҳақида бошқа мазҳаб соҳиби таъриф бериб имом Шофеъий:
«Одамлар фиқҳда Абу Ҳанифанинг боқимандаларидир», деганлар.
Бошқа бир мазҳаб соҳиби имом Молик эса, одамлар: «Абу Ҳанифани кўрганмисиз?» деб сўрашганда, «Ҳа, агар ушбу устунни тилла демоқчи бўлса, ҳужжат топа оладиган одамлигини кўрдим», деб жавоб берган эканлар.
Машҳур имом Абдуллоҳ ибн Муборак: «Фиқҳда энг кучли одам Абу Ҳанифадир. Унга ўхшашини кўрмадим», деганлар.
Улкан илм соҳиби бўлмиш имом Абу Ҳанифа  ўз мазҳабларини бино қилишда Қуръони Карим, Суннати набавия, ижмоъ, қиёс, саҳобаларнинг қавлларига суяндилар. Ҳукмларни чиқаришда қиёс ва истеҳсонга бошқалардан кўра кўпроқ мурожаат қилдилар.
Уламолар бу ҳақда у кишининг ўз сўзларини иқтибос қилиб келтирадилар: «Мен ҳукмни аввало Аллоҳнинг Китобидан оламан, ундан топмасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан оламан. Агар Аллоҳнинг Китобидан ҳам, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳам топа олмасам, саҳобаларнинг гапидан бошқаникини олмайман. Гап Иброҳим, Шаъбий, Ибн Сийрийн ва Ибн Мусаййибларга етганда, ўзим уларга ўхшаб ижтиҳод қиламан», деганлар.
 Аллоҳ таоло мазҳаббошимизни раҳматига олиб, тўғри йўлдан ҳеч биримизни Роббим адаштирмасин. 

Шофиркон туман Хожа Ориф ар Ревгарий 
Моҳитобон жомеъ масжиди имом-хатиби 
Жасурбек Латипов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:18
Пешин: 13:10
Аср: 18:45
Шом: 20:25
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram