ҲАСАДДАН САҚЛАНИНГ!
02 май 2017 й.
1144 марта ўқилди.

 ҲАСАДДАН САҚЛАНИНГ!

 
Аллоҳ таоло ўзининг ҳикмати билан инсонларни моддий ва маънавий жиҳатдан турли хил қилиб яратаган.Кимнидир бой, кимнидир камбағал,яна кимнидир қувватли, бошқа бирини заиф ва ҳоказо. Инсонлар ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ таоло улар учун тақдир қилган нарсага рози бўлишлари ва Унинг раҳматига эътироз билдирмасликлари лозим.Ислом дини инсонларни ёмон амаллардан қайтариш билан бирга, қалбида ҳам бошқаларга нисбатан гина,адоват ва ҳасад каби иллатлар бўлишини қоралайди. Аллоҳ ўз фазли билан бир бандасига кўпроқ насиба берган бўлса, унга нисбатан ҳасад қилиш энг оғир гуноҳлардан биридир. Ҳасад бошқалардаги фазилатни кўролмасликдир.Бу эса Аллоҳнинг раҳматига қарши чиқиш ҳисобланади.Бу ҳақда Аллоҳ таоло ўзининг оятида шундай марҳамат қилади.
أم يحسدون الناس علي ماء اتهم الله من فضله فقد ءاتينا ءال إبرهيم الكتب والحكمة وءاتينهم ملكا عظيما  ٤٥
Яъни:"Ёки Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматлари учун одамларга ҳасад қиладиларми?Ахир, Биз (илгари ҳам)Иброҳим наслига(Юсуф,Довуд,? 
Сулаймон каби зотларга)Китоб, Ҳикмат бериб, яна уларга буюк мулк (ҳукумронлик)ҳам ато этган эдик-ку!"(Нисо,54).
Мусулмонда бирор нарсага ҳасад қилиш— унинг йўқ бўлишини ва заволини орзу қилишдир. Бу эса ўша мусулмоннинг ҳаққига зулм ҳисобланади.Паўғамбаримиз С.А.В. ҳам ўзларининг бир қанча ҳадисларида ҳасаднинг ёмонлигини баён қилиб, ундан огоҳлантрганлар.Жумладан:!
عن ابي هريرة (ر.ض)ان النبي صلعم قال:اياكم والحسد فان الحسد يا كل الحسنات كما تاكل النار الحطب.(رواه ابو داود).
Яъни:Абу Ҳурайра (р.а.)ривоят қиладилар.Расулуллоҳ С.А.В.айтдиларки: "Ҳасаддан сақланинглар!Чунки олов ўтинни ёндириб тугатгани каби ҳасад ҳасанотни еб тугатади.деб марҳамат қилдилар.Демак, ҳасадгўй ҳасад орқали ўзига зарар қилади.Қилган яхши амаллари ҳам ёниб тугайди,имони ҳам заиф ҳолатга тушиб қолади.Ҳасаднинг қанчалик иллат эканлигини бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ С.А.В.шундай марҳамат қиладилар:"Олдинги умматлардан сизларга етиб келган касаллик— бу ҳасадгўйлик ва ғиллу - ғашликдир.Ваҳоланки ,ҳасад сочнинг эмас, балки диннинг қирувчисидир.Муҳаммад С.А.В.нинг нафси қудрат қўлида бўлган зотга қасамки, то мўмин бўлмагунингизча жаннатга киролмайсиз.Бир-бирингизга ўзаро муҳаббатли бўлмагунингизча мўмин бўлолмайсизлар. деб марҳамат қилдилар.Қалбида бошқа мусулмонларга нисбатан ҳасад ва адовати бўлмаган киши ҳақиқий мўмин бўлади.Мукаммал имон эса ўз соҳибини жаннатга етаклайди.Ҳар бир иллатнинг шифоси бўлгани каби, ҳасаднинг ҳам давоси бор. Буни Расулуллоҳ С.А.В. муборак ҳадисларида баён қилиб берганлар.
ثلاث لم تسلم هذه الامة:الحسد والظن والطيرة.الا انبئكم بالخرج منها:اذا ظننت فلا تحقق واذا حسدت فلا تبغ واذا تطيرت فامض.(رواه ابو يعلي).
Яъни:"Уч нарса борки умматим ундан қутулмайди:ҳасад, бадгумонлик ва шумланиш. Сизларга ундан қутулиш йўлини айтайми?Қачон бир кишидан гумон қилсанг, шу гумонга кўра иш тутма.Қачонки бир кишига ҳасад қилсанг,зулмга ўтиб кетма.Бирор нарсадан шумлансанг,унга парво қилмай ўтиб кетавер!"деб марҳамат қилдилар.Инсон қалбидаги сирларидан огоҳ турувчи Аллоҳ таоло, унинг ҳар бир амали учун лойиқ мукофот ва жазони тайин қилган.Қандай ҳаёт кечириш инсоннинг ўз ихтиёридадир.Аллоҳ таоло қалбларимизни бошқаларга нисбатан ҳасад қилишдан сақлаб, гуноҳларимизни мағфират айласин.
 
"ХЎЖА АҲМАД ЗИНДАФИЛ"жомеъ
масжиди имом хатиби:
Рўзив Абдуғани.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram