ҲАШАР – МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТИМИЗ
20 август 2017 й.
1260 марта ўқилди.

ҲАШАР – МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТИМИЗ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ҳашар – халқимизга хос қадим ва олижаноб қадрият. Уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган ҳашар халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан бири саналади. Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан умумхалқ хайрия хашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган. Хайрия ҳашарида байрам тантаналарига муносиб ҳозирлик кўриш, юртдошларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга кўмак бериш, юртни обод қилишдек эзгу мақсадлар ўз ифодасини топгандир.

   Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда муборак Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, кўтаринки руҳда ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида  19-20 август кунлари Республикамизнинг барча масжид ва мадрасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги "Чаҳор Бакр" жомеъ масжидида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди. Ҳашарда масжиднинг барча ходимлари, ишчи-хизматчилар ва масжидга яқин маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар фаол иштирок этишди. Масжид бинолари, таҳоратхоналари, атрофлари, уларга туташ қабристонлар, олиб борувчи йўлаклар ҳамда зиёратгоҳлар озода ҳолатга келтирилди.

 Иситиш тизимлари, ёнғин хавфсизлик анжомлари назорат кўригидан ўтказилди. Бегона ўтлар, ариқ ва зовурлардаги чиқинди ва ахлатлар олиб ташланди. Қабристондаги ўриндиқлар, панжаралар бўялди, деворлар оқланди, гул ва дов - дарахтларга шакл берилди.  Ушбу хайрия ҳашарида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

    Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги ҳамда муборак Қурбон ҳайити арафасида ўтган ушбу тадбир халқимиз юксак ватанпарварлик туйғуси, яратиш ва бунёдкорлик завқи билан яшаётганини, буюк келажак, фаровон ҳаёт барпо этишга интилаётганини яна бир карра намойиш этди. 

                                                                 "Чаҳор Бакр" жомеъ масжиди

                                                                 имом-хатиби     А. Иноятов

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:20
Куёш: 07:20
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:40
Хуфтон: 20:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram