ҲАЁ
23 январ 2019 й.
476 марта ўқилди.


ҲАЁ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
  "Ҳаё иймоннинг бир бӯлаги. Инсонлардан  уялмаган  кимса Аллоҳдан ҳам уялмас".  
  Ҳаёга таъриф берадиган бӯлсак бу- шарм, ор, номус маъноларида келади. 
 Ҳаё-ножӯя ҳаракатлардан ӯзини тия олиш, уялиш каби нозик инсоний туйғудир. У айниқса қиз ва аёлларимизга ярашадиган ахлоқдир.
  Ҳаё инсонлар учун энг зӯр бойлик, энг зӯр мартаба, энг зӯр фазилатдир. Ҳаёли инсонлар фақир бӯлсаларда, маънавий қиймати энг юқориларидир. Ҳаёсизлар эса нақадар бой бӯлсаларда, кӯринишда яна фақир ва қадрсиздирлар. Пайғамбаримиз (с.а.в.)- "Ҳаё иймондандир"-деб марҳамат қилганлар.Ушбу ҳадисда оламжаҳон маъно ва ҳикмат мавжудлиги шубҳасиз. Зеро ҳаё ва ибони унутган ҳар қандай юрт аҳлининг ҳалокат жарга қулаши муқарардир. Улуғларимиз ҳаёни яна қуйидагича таърифлашган: Нафснинг ақлга ва одатда қабоҳат ва айб бӯлган ишлардан сақланиб, ӯша ишларни қилишдан уялиш ва қӯрқишдир. Расулуллоҳ (с.а.в) бундай деганлар: "Ҳеч шубҳа йӯқ, ҳар бир диннинг ӯзига хос хулқи бор. Ислом динининг хос хулқи ҳаёдир."Муборак ҳадислардан билинадиким, ҳаё инсон боласининг энг гӯзал маънавий зийнатларидан биридир. Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в): "Ҳаё билан иймон иккиси бир-бирига яқинлаштирилган. Улардан бири кӯтарилса, бошқаси ҳам кӯтарилади".-дедилар. Бу иккала аҳлоқ бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Иймон бор жойда ҳаё бор, иймон йӯқ жойда ҳаё йӯқ. Бугунги кунда барча инсонлар бу гӯзал аҳлоқни ӯз фарзандларига шакллантириб бормоқликлари лозим. Шу билан бирга ёмон хулқларга барҳам бериб, уларнинг ёмонлигидан фарзандларимизни огоҳлантиришимиз керак. Ҳаёли кишилар бирор гуноҳ ишни хаёлларига келтиришдан ҳам хижолат чекишади. Ҳатто ӯзларига боғлиқ бӯлмаган кӯнгилларига кечган ӯйлари учун ҳам пушаймон бӯлиб, тавба тазарру қилишади, Аллоҳ таолодан мағфират сӯрашади.
     Абу Саид Худрий (Аллоҳ рози бӯлсин): Расулуллоҳ (с.а.в) ҳаёда чимилдиқдаги келиндан ҳам ӯтардилар. Қачон ӯзлари ёқтирмайдиган нарсани кӯрсалар, дарҳол юзларидан (норозилик аломатлари орқали) билиб олардик"-деб марҳамат қилганлар. (Имом Муслим ривояти).
      Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) ривоят қиладилар: "Пайғамбаримиз (с.а.в): "Аллоҳ таолодан ҳақиқий ҳаё билан ҳаё қилинглар,"-дедилар."Бизлар Аллоҳ таолодан ҳаё қиламиз, алҳамдулиллоҳ ", дедик. Набий (с.а.в.):"У ҳаё эмас. Ким Аллоҳ таолодан чин ҳаё қилса, бош ва унинг атрофидаги (аъзо)ларни сақласин, ӯлимни ва қайтиш (куни)ни эсга олсин. Ким охиратни хоҳласа, дунё зийнатлари билан алданмайди. Буларга амал қилган инсон Аллоҳ таолодан ҳақиқий ҳаё қилган бӯлади"-дедилар.
Имом Ғаззолий айтганларидек "Эркаклар рашкни тарк этсалар, Аёллар ҳаё-ибони тарк этадилар! "Эркакларимизни рашк, аёлларимизни ҳаё ва ибо тарк этмасин.
       Аллоҳ таоло барчамизни Ӯзидан қӯрқадиган, чин ихлос билан фақат яхши амалларни бажарадиган, чин ҳаё билан зийнатланган бандалардан бӯлишмизни насиб этсин.
 
Бухоро шаҳар Сайфиддин Бохарзий жомеъ 
масжиди имом хатиби Камолов Равшан.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram