Ҳаё
10 сентябр 2019 й.
28 марта ўқилди.

 

 Ҳаё

        Ҳаё сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда  «Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб ўзини паст олиш ва ўзгаришдир».   Уламолар ҳаёни турлича таъриф қилганлар:  Журжоний: «У нафянинг бир нарсадан тортиниши ва маломатдан ҳазир бўлиб уни тарк қилишидир», деган. Яна: «У қабиҳни тарк қилишга боис бўладиган ва ҳақ эгасининг ҳақида нуқсонга йўл қўйишни ман қиладиган хулқдир», деган.

Ибн Муфлиҳ Ҳанбалий: «Ҳаёнинг ҳақиқати у бир хулқ бўлиб гўзал нарсани қилишга, ёмон нарсани тарк этишга боисдир», деган.
           Ҳаё икки хил: туғма ва касб қилинган бўлади. Касб қилинган ҳаёни шариатда иймоннинг шўъбаларидан бири деб ҳисобланган. Чунки, шариатда ўша ҳаё талаб қилинган, туғма ҳаё эмас. Чунки туғма ҳаё ўз-ўзидан бор нарса. Гоҳида шахс касб қилинган ҳаёни ўзига яхши сингдирса худди туғма ҳаё даражасига етиши ҳам мумкин.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламда ҳаёнинг икки тури ҳам жам бўлган эди. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам туғма ҳаёда чачвони ичидаги қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Муновий: «Ҳаё икки хил бўлади. Биринчиси нафсоний. У барча нафсларда халқ қилинган бўлади. Мисоли авратни очишдан ёки одамлар ҳузурида жинсий яқинлик қилишдан ҳаё қилиш кабилар. Иккинчиси иймоний. У мусулмоннинг Аллоҳтаолодан қўрқиб ҳаром ишларни қилишдан тийилишидир», деган.
Маъсиятлар ҳаёни кеткизади.
Маъсиятларнинг касофатларидан бири қалб ҳаёти моддаси бўлган ҳаёни кетказишидир. Ҳаё барча яхшиликларнинг асосидир. Унинг кетиши барча яхшиликларнинг кетишидир.
Уламолар ҳаёни ўн хилга тақсимлашган
1. Жиноят ҳаёси.
Яъни, банданинг қилган жиноятидан ҳаё қилиши. Бунга мисол Одам Ота алайҳиссаломнинг жаннатда қочгандаги ҳаёси. Аллоҳ таоло:
«Мендан қочмоқдамисан, эй Одам?» деди.
«Йўқ» Эй Роббим! Сендан ҳаё қилиб», деди.
2. Нуқсон ҳаёси.
Бунга кечасию кундузи чарчамай тасбиҳ айтадиган фаришталарнинг ҳаёси мисол. Қиёмат куни бўлганда улар: «Роббимиз! Биз Сенга ҳақиқий ибодат қила олмадик», дейдилар.
3. Улуғлаш ҳаёси.
Бу маърифат ҳаёси бўлади. Банданинг ҳаёси Роббиси ҳақидаги маърифатига қараб бўлади.
4. Карамлилик ҳаёси.
Бунга Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Зайнаб онамизга уйланишларида ўзлари валиймага таклиф қилган саҳобалардан қилган ҳаёлари мисол. У зот ҳаё қилиб уларга, туринглар дея олмадилар.
1. Истиҳола ҳаёси.
Бунга Али розияллоҳу анҳу истиҳоласи мисол бўлади.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кўп мазийлик одам эдим. Қизларининг истиҳоласи учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашга уялар эдим. Бас, ал-Миқдод ибн ал-Асвадга буюрдим. У Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Закарини ювади ва таҳорат қилади», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.
6. Ўзини паст санаш ҳаёси.
Бунинг мисоли банда ўзини паст санаб Аллоҳ таолодан ҳожатини сўрашга ҳаё қилиш киради. Бунинг сабаби иккита:
Биринчиси сўровчи ўзини ҳақир ва гуноҳларини катта ва кўп санайди.
Иккинчиси Сўралувчи Зот – Аллоҳ таолони улуғ санайди.
7. Муҳаббат ҳаёси.
У муҳибнинг маҳбубидан қиладиган ҳаёсидир. Ҳаттоки, маҳбубнинг ўзи йўқ бўлса ҳам уни эслаган муҳиб қалбидан ҳаё қилади ва юзида уни аломатлари пайдо бўлади.
Шунингдек, муҳиб маҳбубига тўсатдан йўлиқиб қолганда қаттиқ сесканиб кетади.
8. Бандалик ҳаёси.
Бу муҳаббат билан хавф аралаш ва маъбудига ибодати мос эмаслигини мушоҳада қилиш ҳаёсидир. Албатта, маъбуднинг қадри бундан юксак эканини билиш оқибатидан чиққан хижолатлик ҳаёсидир.
9. Иззат ва шараф ҳаёси.
Катта ва улуғ нафсдан ўз қадрига муносиб бўлмаган сарф харажат, адо ёки эҳсонбўлгандаги ҳаё. Бундай ҳолда у ўз нафсининг иззати ва шарафи туфайли ҳаё қилади.
10. Кишининг ўзидан ўзи ҳаё қилиши.
Бу шарафли ва азиз нафсларнинг ўзига нуқсонни раво кўргани учун ҳаёсидир. Бунда ўзидан ўзи ҳаё қилади, уялиб кетади. Худди унинг иккита нафси борга ўхшаб қолади. Бириси билан бошқасидан ҳаё қилади. Бу энг баркамол ҳаёдир. Чунки банда ўзидан ўзи ҳаё қилса – уялса, ўзидан бошқадан ҳаё қилиши – уялиши турган гап.

Бухоро шаҳар “Халифа Худойдод” масжиди
Имом хатиби Одилжон Садуллаев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:40
Куёш: 06:28
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 19:00
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram