Ҳаёт заволи
15 октябр 2019 й.
75 марта ўқилди.

 

Ҳаёт заволи

Афсус, гиёҳвандлик балоси баъзи тарбияси кемтик ёшларни домига тортяпти. 
Бугун ҳам жисмонан, хам маънан етук бўлиб вояга етишимиз учун имкониятлар етарли бўлиб турган бир даврда зарарли таъсирларга берилиш ҳаёт заволига сабаб бўлади.
Гиёҳвандлик йўлига кираётганлар хали ҳаётларининг навқирон паллалариданоқ умрларига зомин бўлишяпти. Улар онгли равишда ўз жонларига қасд қилишяпти. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): "Қиёмат куни бандадан тўрт нарса-умрини нималар билан машғул бўлиб ўтказгани, илмини нималарга ишлатгани, мол-дунёни қандай топиб, қандай сарфлагани, жисмини нималарга мубтало қилгани хакида сўралади", деб огоҳлантирганлар.
Ҳаётнинг оғир синовларида ақлга қулоқ тутсак, буви-буваларимиз, ота-оналаримиздан олган тўғри ўгит-насихатларга амал қилсак, яхши бўларди. Юртимизда гиёҳвандлик иллатини ёймоқчи бўлаётганлар қалдирғочнинг тинч инига илон ташлаяпти хисоб. Бундай инсонлар қора ниятлари йўлида биз каби ёшларнинг онгига, кучи етмаса, гиёҳвандлик воситалари билан ҳужум қилишади. Улар учун Ватан, оила, аждодлар мероси, меҳр-муҳаббат каби юксак қадриятларнинг, одоб-ахлоқ каби тушунчаларнинг ахамияти йўқ. Бундай кимсалар домига тушиб қолмаслик учун замондошларимизга, айниқса, ёшларга соғлом фикр билан таянч бўлишимиз керак. Бир тан бир жон бўлиб, гиёҳвандлик сингари халокатли иллатларнинг зараридан яқинларимизни огоҳ этишимиз зарур. Ҳозик табибнинг доривор гиёхлари каби соғлом фикр хам айрим ёшларни жар ёқасидан асраб колиши мумкин. 

Пешкў туман “Ҳалим Полвон”
жомеъ масжиди имом хатиби
Рустам Хамроев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram