Ҳазрат Навоийга эҳтиром
05 феврал 2016 й.
1378 марта ўқилди.

 Ҳазрат Навоийга эҳтиром.

Мутафаккир шоиримиз, сўз мулкининг султони бўлган Алишер Навоийнинг адабий мероси, илмий, тарихий, маънавий-маърифий асарлари жаҳон адабиётининг нодир дурдоналаридан ҳисобланади.  Бу улуғ инсоннинг бебаҳо меросини билиш, ўзлигимизни англаш ва жамиятимизга муносиб билим, тафаккур ҳамда юксак маънавият соҳиблари бўлиб етишишда кенг фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ҳар йили юртимизда 9 феврал Ҳазрат Навоийнинг таваллуд кунлари кенг нишонланади. Бу йил ҳам мутафаккир Алишер Навоийнинг 575-йиллиги ўтказилади.
 
Юртбошимиз айтганларидек, “Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир” Дарҳақиқат, Алишер Навоий туркий тилимизга асос солган зот. 
Ўз даврининг буюк намоёндаси, халқ билан ҳамоҳанг бўлиб, ижод қилган маънавиятимизга улкан ҳисса қўшган зотдир. Алишер Навоий ҳалқимизнинг онги, тафаккури, маданияти ривожи ва илмли бўлиши учун қайғурган зотдир. Она тилимизга муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Алишер Навоий асарлари билан кириб келади.
 
Навоий Ҳазратлари ёзган ғазалларида, достонларида аввало Аллоҳга бўлган муҳаббатга, уни севишга, ота-онага, Ватанга бўлган муҳаббатни англашга ва инсон ҳаётда доим халқнинг дарди билан яшашликка, одамохун бўлишликка, инсонлар бир-бирига доим яхшилик қилишликга чорлаб, шундай дейди:  
 
“Одами эрсанг, демагил одами, Оники йўқ, халқ ғамидин ғами”
 
Бундан ташқари Навоий муҳтожларга ёрдам, олиму-фозилларга қудрати етганича ҳомийлик, эл-юрт фаровонлиги учун ҳайрия ишлар қилиб, ўз даврида ўнлаб мадрасалар, работу – кўприклар қурдирган. Ўша пайтда Навоий ҳомийлик қилмаган бирорта олиму, муҳтожлар қолмаган эди. Бутун ҳаётини илмга, эл-юрт ободлигига ҳайрли ишларга бағишлаган. 
 
Навоий мероси шундай буюк ҳазина-ки, ундан халқимиз ҳали-ҳанузгача ўрганиб, фойдаланиб, поёнига етолгани йўқ. Навоий ҳазратлари айтганларидек, инсон ҳаётда доимо яхшилик қилиб яшаши кераклиги ва қилган яхшилигини асло миннат қилиб, савобидан бебаҳра қолмаслиги лозим. Алишер Навоий нафақат ўз ғазалларини, балки, замондошларининг ҳам минглаб мисраларини ёддан билган. Навоий шеърларида, аввало, руҳий асос, сўзнинг фикрий-маърифий илдизи жуда теран. Шунинг учун Навоийни ўқиганда ақл, кўнгил, туйғу деярли баробар ишлаши лозим. Лекин Навоий шеъриятини англашнинг асосий йўли – бу билимдир.
 
Яхшилик тухмини сочғилким, будур деҳқонга сўз, 
Ҳарнеким экдинг бугун, бирон ҳамон тут они кўз” .
 
Байт: 
 
Теран денгизлардан гавҳар-дур унар, 
Инсонга кераги – яхши бир ҳунар”.
 
Навоий ғазалларини ўқир эканмиз унда, Аллоҳ Таолонинг амрини, пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини яққол англаш мумкин. Аллоҳ Таолонинг ҳақ йўлида юришга, ваъдага вафо қилиш, ота-онага ҳурмат, ёлғондан узоқда бўлишга чорлаб, “Садди Искандарий” достонида шундай дейилади:
Агар сўзи чиндир – кўринур юзи, Кўринмас юзи – бўлса ёлғон сўзи”. 
 Инсон фақат рост сўзлаши, ростгуйлиги билан инсонни ҳурмат қозониши, ёлғон сўзлаш эса маънавий-ахлоқий қиёфадан маҳрумлик экани таъкидланади. 
 
Истиқлол шарофати ила, бу зотга ҳурмат-эҳтиром кўрсатила бошланди. Пойтахтимизда Алишер Навоий ҳайкали қад рослади. У кишининг номларига боғлар, кўчалар барпо этилди. Қолдирган асарлари янгидан чоп этилиб, халқимиз хонадонларига етиб борди. Навоий ғазаллари, рубоийлари, хусусан, “Ҳамса” достонларини ўқир эканмиз, келажагимиз бўлган ёшларимизни ҳаётда илму-маърифатли, дину-диёнатли, иймон-эътиқодли, Ватанга садоқатли, ота-онага муҳаббатли бўлишига чақиради.
 
 
Миржон Эгамбердиев  Бухоро вилояти
Шофиркон тумани бош имоми.  
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:40
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram