Маърифат – ҳидоят калити
07 март 2015 й.
2305 марта ўқилди.

Маърифат – ҳидоят калити
 


Илм – инсoн учун зийнaт. Маърифатли ҳaр бир киши ҳидоят, инсoнийлик вa иззaт қaдрини тушуниб eтaди. Бундaй oдaм ҳeч бир ишдa aдaшмaйди. Илмсиз киши эсa турли xaтoлaргa йўл қўяди.
 Aллoҳ тaoлo пaйғaмбaримизгa (соллаллоҳу алайҳи васаллам) энг aввaл ўқишни буюргaн. Қуръoни кaрим “Ўқи” лaфзи билaн бoшлaниб, унинг кўп жoйидa илм ҳaқидa oятлар бoр. Oлимлaрнинг вa илмнинг фaзилaтлaри вa дaрaжaлaри ҳaқидa бир қaнчa ҳaдислaр вoрид бўлгaн. Илм бoрaсидa кaттa-кaттa китoблaр ёзилгaн.
Илм дунёнинг aзизлиги, oxирaтнинг шaрaфидир. Илмли киши икки дунёдa ҳaм xoр бўлмaйди. Илмли кишини ҳaммa ҳурмaт қилaди. Илм Aллoҳни тaнитaди, ўз сoҳибини тўргa чиқaрaди, шaфoaт қилaди, жaннaтгa eтaклaйди. Бaрчa нaрсaнинг, шу жумладан, ҳидоятнинг калити ҳам илм.  


Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтади: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” (Зумар сураси, 9-оят)
Албатта, улар тенг бўлмайдилар. Биладиганлар элу юртига манфаат келтиради, яхши ва ёмонни ажрата билади, аниқ маълумотларга таяниб иш тутади. Билмайдиган¬лар эса, халқига ва ўзига зарар келтиради, тўғри ва нотўғрини бир-биридан ажрата билмайди, исботсиз маълумотларга ишониб, иш юритади ва оқибатда пушаймонлардан бўлиб қолади.  


“У Ўзи xoҳлaгaн кишилaргa ҳикмaт (пайғамбарлик ёки Қуръон илмини) берaди. Кимгa (мазкур) ҳикмaт берилгaн бўлсa, демaк, унгa кўп яxшилик берилибди. Бундaн фaқaт оқил кишилaргинa эслaтмa oлурлaр” (Бaқaрa сурaси, 269-oят).
“Aллoҳ сизлaрдaн имoн келтиргaн вa илм aтo этилгaн зoтлaрни (бaлaнд) дaрaжa (мaртaбa)лaргa кўтaрур. Aллoҳ қилaётгaн (барча яхши ва ёмон) aмaллaрингиздaн xaбaрдoрдир”  (Мужoдaлa сурaси, 11-oят).


Мавжуд илоҳий китоблардан бирортаси илмни Қуръони карим ва ҳадиси шарифчалик  мақтамаган ва маърифат аҳлларининг мартабасини кўтармаган. Ваҳоланки, Аллоҳ таолонинг Қуръони каримда пайғамбар алайҳис саломга илк хитоби ҳам илму маърифатга чорлашдан бошланди.
Ҳадисларда илмнинг фазилати, унинг саодати, илмли кишининг шарафи, пайғамбарларнинг меросхўридек мартабага лойиқ топилиши, уларга бутун махлуқотларнинг истиғфор айтиб туриши, илм йўлида босган ҳар бир қадамига савоб олиши, бу нарса гуноҳларининг тўкилишига сабаб бўлиши, илм олиш ҳар бир мусулмонга фарзлиги борасида уқтириб ўтилган.


Инсонга молу дунё камоллик эмас, балки илм ва ҳунар камолотдир. Молу дунё йўқолса-да илм ва ҳунар йўқ бўлмайди. Таълим олишдан мақсад Аллоҳни танишдир.
Уламоларимиз: “Илмли кишиларнинг изидан кечаю кундуз эргашиб юрки, шоядки сенга ҳам илмидан насиб этиб қолар. Насиб этмаса-да савоб бўлади. Уларнинг олдида ҳар қандай сўзни сўзлаш билан оғзингга эрк берма. Билсанг гапир, билмасанг жим туриб тингла. Бу ҳам илм одоби ҳисобланади”, – деганлар.
Билимли киши оғзига келганини эмас, ўйлаб гапиради. Унинг сўзи пурмаъно ва одобга бойдир. Қайси миллат бўлмасин, илмлини олқишлайди, ҳурмат қилади. Илмли киши қаерга борса ҳам жой, ҳамроҳ топади.


Оталардан бири ўз ўғлига шундай насиҳат қилган экан: “Олимларнинг сўзига итоат эт, уни ўзингга шиор қилиб ол. Бора-бора у қалбингга шундай муҳрланиб қолсинки, ёмонликнинг киришига жой қолмасин”.        
Имом Бухорий ҳам: “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай”, – деган эканлар.
Дин таълимотларини яхши тушунадиган бўлиш банда учун катта бахт-саодатдир. Бу унга Аллоҳ таоло яхшиликни ирода қилганининг аломатидир.
Аллоҳ таоло: “Аллоҳнинг китобини одамларга таълим беринг ва ўзингиз ўқиб ўрганиб, ёлғиз Парвардигорга ибодат қиладиган кишилар бўлинглар”, – деб бандаларини олим ва фақиҳ бўлишга чақирган.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга барча илмларни ўрганишни амр этганлар. Аввало охиратга фойда берадиган, яъни Парвардигорга тақво қиладиган илмни, Яратувчимиздан ҳақиқий қўрқинч пайдо қиладиган илмни ўрганишимиз зарур. Шунинг учун ҳам олдинги ўринда иймонни қувватлантирадиган илм туради. Инсон иймонли бўлса, Аллоҳ таоло кўриб турганини сезади, билади ва ҳар бир ишини Парвардигорнинг ризолиги учун қилади.
Аллоҳ таоло: “Уларни фақат илмлик кишиларгина англай олурлар”, – деганда ҳам айнан шуни назарда тутган.


Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Манфаати  тегмайдиган илмнинг мисоли Аллоҳ йўлида нафақа қилинмайдиган хазина мисоли кабидир”, – дедилар.  
 Бу ҳадисдан билинадики, агар бирор киши илм ўргансаю, лекин у илми билан инсонларга фойда бермаса ёки бирор кишига ўргатмаса, гўёки ўзида кўп мол-дунё бору лекин инсонларга ёрдам қилмайдиган ва етимларга ва камбағалларга инфоқ этмайдиган, яъни Аллоҳ йўлида бермайдиган киши кабидир.
Улуғ зотлардан бири: “Олимлар замона чироқларидир. Ҳар бир олим замонасининг чироғи бўлиб, ўша замондаги кишилар уларнинг нурларидан фойдаланадилар”, – деган эканлар.


Аждодларимиз азалдан илм-маърифатга интилган, китоб ўқишга қаттиқ муҳаббат қўйган. Шу сабаб юртимиздан донғи дунёга машҳур улуғ олимлар ва мутафаккирларнинг кўплаб чиққани ҳам бежиз эмас.
“Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида: “Чиндан ҳам, тарихимизнинг қайси даврини олмайлик, юртимизда илму маърифат ва юксак маънавиятга интилиш ҳеч қачон тўхтамаганини, халқимиз даҳосининг ўлмас тимсоли сифатида энг оғир ва мураккаб даврларда ҳам яққол намоён бўлиб келганини кўришимиз мумкин”, дейилган.
Дарҳақиқат, бу замин – муқаддас замин. Бу заминга Аллоҳ назари тушган. Ҳар бир гўшаси, ҳар бир қарич ерида алломалар туғилган, яшаган, ижод этган, фаолият олиб борган, кашфиётлар қилган. Уларни санаб адоғига етиш амри маҳол. Улар ҳам диний ва ҳам дунёвий илмларда шуҳрат қозондилар, бу илмларни уйғунлаштирдилар, бир-биридан ажратиб қўймадилар. Натижада, юртимиз маърифат ўчоғи, илм қуббаси, ислом қувватига айланди. Муносиб авлодлари уларнинг ишини давом этттираётган мамлакатимизнинг бош шаҳри “Ислом маданияти пойтахти” деб аталгани ҳам бежиз эмас.  
Юртбошимиз айтганларидек, “...фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда”.
Биз шундай илм-фан ватанининг фарзандлари эканимиздан фахрланишга, ўтган аждодларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга бурчлимиз. Бунга эса улар қолдирган бой меросни чуқур ўрганиш, инсонларга фойда келтирувчи барча илмларни пухта ўрганиш ва уни фарзандларимизга ҳам ўргатиш орқали эришилади. Шунда фарзандларимиз ўз ҳаёт йўлларини тўғри танлай билишади. Мустақил фикр ва мустаҳкам эътиқодга эга бўлишади. Баъзи бир ватангадо, ватанфуруш, ватан хоинларининг гапларига кўр-кўрона ишониб кетишавермайди. Маърифатли инсон ўзини ва халқини асрайди. Бунинг учун мустаҳкам қалб қўрғонини бунёд этади. Маърифати билан ҳидоят эшигини очади. Юртининг равнақи ва фаравонлигига ўз ҳиссасини қўшади. Келажак авлодни ўйлайди. Комил инсон сифатида иш олиб боради.


Бугунги кунда ёшларимизга ҳукуматимиз томонидан кенг имкониятлар эшиги очилди. Улар ҳар соҳада ўзларини дунёга танитишмоқда. Бу юртнинг тупроғида буюк мутафаккирлар ўтганини, халқимиз қонида илму маърифат соҳибларининг қони юрганини яна бир карра жаҳон аҳлига исбот этиб келмоқда.
Юртбошимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарларида: “Хулоса қилиб айтганда, бугунги шиддатли даврда чинакам маънавиятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, ўз миллий қадриятларини, миллий ўзлигини англаши, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун фидоийлик билан кураша олиши мумкин”, деганлар.
Ёшларимиз учун илм чўққиларини забт этиб, дунёни ҳайратга солган буюк аждодларимизнинг ўлмас меросларини эгаллаб, асраб, келажак авлодга етказишларида имкониятлар эшиги янада очилаверсин.
 


Эркин ҚУДРАТОВ
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:20
Куёш: 07:20
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:40
Хуфтон: 20:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram