Ким илм излаб йўл юрса, Аллоҳ таоло унга Жаннат йўлини осон қилиб қўяди
12 декабр 2017 й.
886 марта ўқилди.

Ким илм излаб йўл юрса, Аллоҳ таоло унга Жаннат йўлини осон қилиб қўяди.

Аллоҳ таолонинг инсонларга берган неьматларинг энг яхшироғи бу – илмдир.  Ҳакикатда инсон илми билан баланд мартабаларга эришади. Асосийси икки дунё саодатига эришади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар : “Ҳар бир мусулмон ва муслимага илм ўрганиш фарздир”. Бу чиройли ҳадис кўпгина мадраса пештоқларида ҳам битилган. У инсон аёл бўладими ё эркак фарқи йўқ илм ўрганиши фарздир. Саид ибн Жубайр айтадилар: “Модомики киши ўқиб ўрганар экан, у олимдир. Агар таълим олишни тўхтатса ва ўзидаги илмни етарли деб уйласа , у ғирт жоҳилдир.”

 Илм талабидаги киши илм олишни, илмини зиёда қилиб боришни, илм йўлида ҳаракатда бўлишни, китобларга муҳаббат қўйиб уни кўпроқ ўқишни ўзига вазифа қилиши керак. Илмли инсонлар ҳар доим ҳаётдаги ўринларига эга бўладилар. Ўша илмлари туфайли бошқалар уларнинг изларидан юрадилар, айтганларига эргашадилар.

Ҳазрати Умар розиаллоҳу анҳу айтдилар:” Эй инсонлар, илмни маҳкам тутинглар. Зеро Аллоҳ таолонинг яхши кўрадиган ридоси бор. Ким илмнинг бир бобини ўрганса, Аллоҳ унга ўз ридосини кийдиради. Агар у гуноҳ қилса, то у вафот этгунича бу ридосини олиб қўймаслик учун ундан ғазабини тияди. Ҳам диний ҳам дунёвий илмларни ўрганишга ҳаракат қилиш керак. Бунинг учун алҳамдулиллаҳ бизнинг юртимизда қанчадан қанча ўқув даргоҳлари мавжуд. Фарзандларимизни шунга ўргатишимиз керак. Баъзи давлатларда мактабларда ўқиш пуллик. Ёки бўлмаса бир мактаб бориш учун қанчадан-қанча болалар хавфли йўллар, дарёлардан ўтиб, жонларини хатарга қўйиб,  дарсга боришяпти. Мана шу юқоридаги айтилган далилларни фарзандларимизга айтишимиз даркор.

 

 

“Маҳмуд Торобий” жомеъ масжиди имом-хатиби Ш. Камалов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram