Илм инсон зийнати
03 октябр 2018 й.
693 марта ўқилди.

 

Илм инсон зийнати

Аллоҳ инсониятни яратиб, барча яратилинган махлуқотлардан уни афзал қилди. Инсон зотининг қадрини барча нарсадан азиз қилди. Бу азизликнинг даражаси шу даражада юксакки, инсонни ўлигини ҳам одамзон елкасига кўтариб эъзозлайди. Аллоҳ каломида:
وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُم مِّنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِّمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلاً
“Батаҳқиқ, Биз Одам фарзандини азизу мукаррам қилдик. Ва уларни қуруқлик ва денгизларда уловлар ила кўтариб қўйдик. Уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик. Ва инсонни ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақ афзал қилиб қўйдик”, - деб марҳамат қилади.
Дарҳақиқат, Аллоҳ бизни мукаррам қилди, инсонни ер, қуруқлик ва денгизларга султон қилди. Эзгуликнинг энг лаззатлисини бизга берди бу каби ҳурмату эҳтиромга сабаб нима?  Жавоб қуйидагича:
Донишмандга айтишди:-Инсоннинг шарафи нима билан? Турли таомлар биланми?
- Йўқ, тўнғиз ундан (инсондан) кўп ейди-ку!
- Либос ёки зийнат биланми?
- Йўқ, товус ундан зийнатда чиройлироқ-ку!
- Кучлилиги биланми?
-Йўқ, шер ундан кучли-ку?
-Жуссасининг катталиги биланми?
-Йўқ, фил ундан катта-ку!
- Ундай бўлса, нима билан?
- Инсонни шарафи илм ва чиройли хулқ билан бўлади.
Демак, инсоннинг ўзга мавжудотдан фарқи унинг илмида экан. Дарҳақиқат, агар тафаккур қилсак хайвонот оламининг барчасида ақл тушунчаси бор, баъзиларида бу хислат яхши ривожланмаган. Мисол учун ит ёки мушукни ҳайдасангиз кетади, уни агар чақирсангиз келади. Нима учун, чунки шуни англайдиган даражада ақли бор. Ёинки, қўйнинг олдига суякни ва итнинг олдига ўтни қўйсангиз емайди чунки биладики бу егулик эмаслигини. Бу каби мисоллардан кўриниб турибдики ҳайвонот оламида ақл бору, илм йўқ. Бизни улардан фарқимиз илмимиз ва амалимизнинг борлигидадир. Шу сабаб Расули акрам с.а.в. 
: طَلَبُ الْعِلْمِ فَرِيضَةٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ  و مسلمة
“Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёл учун фарздир”, -дедилар. 
Шу сабаб улуғ олмлардан Фатҳ Мусалий а.р.: "Касалга обу таом берилмаса, ўлгани каби қалбга ҳам уч кун илм берилмаса, у ўлади",-дейдилар. 
Агар ислом тарихига ёки Одам а.с.нинг яралиш тарихларига назар соладиган бўлсак, исломни ҳам Одамни ҳам яратилишликлари илмга бориб тақалади. Мисол Аллоҳ Пайғамбар с.а.в.га нубувватни еткизиш мақсадида илк қилинган ваҳий даъват “اقْرَأْ” “ўқинг” деган нидо ила ислом дарвозаси очилди. Одам а.с.нинг яралишликлари Аллоҳ “وَعَلَّمَ آدَمَ الأَسْمَاء كُلَّهَا” “Одамга барча нарсаларнинг номини билдирди” дейилмоқда Бақара сурасида. Демак, бу ҳолатларнинг барчаси бизларга инсоннинг яратилишлигидан мақсад илмни кенг ёйиш ва унга амал қилишдир. Бунинг ортидан Аллоҳ илм соҳиблари даражаларини улуғ қилишлиги ҳақида хабар бериб: 
يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ
“Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни баланд даражага кўтарур”, деб марҳамат қилади. 
Расули акрам с.а.в. бу даражанинг ҳолати маълум қилиб ҳадисларида:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « مَنْ سَلَكَ طَرِيقًا يَلْتَمِسُ فِيهِ عِلْمًا سَهَّلَ اللَّهُ لَهُ طَرِيقًا إِلَى الْجَنَّةِ ».
“Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини енгиллаштиради”.
عَنْ سَخْبَرَةَ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « مَنْ طَلَبَ الْعِلْمَ كَانَ كَفَّارَةً لِمَا مَضَى ».
“Ким илм талаб қилса, ўтган гуноҳларига кафоррат бўлади”,- мармамат қилдилар. 
Демак, илмнинг шарафи шу мақомда экан албатта ҳаммамиз илмга нисбатан рағбатли бўлиб, пайғамбарларга меросхўр бўлишликка интилишимиз лозим. Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам илму-маърифат зиёсини таратгувчилар сафида бўлишликка интилмоғимиз зарур. Аллоҳ барчаларимизнинг зурриётларимизни ўтмишимиз сиймолари сингари алломаи замон, олиму боамал бўлиб, бу юрт, бу миллатга илми ила манфаат келтиргувчилардан бўлмоқларини тақдир айласин.


Бухоро шаҳар “Масжиди Баланд”жомеъ
масжиди имом-хатиби М.Саидов    
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram