Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир
25 декабр 2019 й.
87 марта ўқилди.

 Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир

 
Исломда илм талаб қилиш бешикдан то қабргача фарз қилинган.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир», дедилар».
Имом Аҳмад ва Ибн Можалар ривоят қилишган.
Демак, ҳар бир мусулмон илм талаб қилишни ўзи учун фарз деб билиши керак.
Ислом дини таълимотларида илм-маърифатга юксак эътибор қаратилгани барчамизга маълум ҳақиқатдир. Қуръони каримда “илм” сўзи турли кўринишларда 95 марта, “илм берилганлар”, “илмда мустаҳкам бўлганлар” сўзлари 10 марта зикр қилинган.
- Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ифодаларига кўра, илм эгалари ўликлар орасида юрган тириклар билан тенгдир. Инсон илмга интилишига мукофот ўлароқ аввало ўзлигини англайди. Ким ўзини таниса, Парвардигорини ҳам танийди. 
Илмсизлик эса – инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб боришини билдирди. Билимсизлик барча ёмонликларнинг манбаидир. Билимсиз инсон ўзига энг катта ёмонликни қилган бўлади. Саъдий билимсизликни уруш довулига ўхшатади. - Овози баланд ичи эса бўш.
Билмаслик айб эмас, ўрганишга интилмаслик айбдир. Ибн Масъуд инсон билмаганини билиши ҳам илмдир, дейди. Чунки инсон билмаганини билса, ўрганишга интилади.
Аллоҳ таоло Таҳрим сурасида шундай деб марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар» (6-оят).
  Зикр қилинган ояти кариманинг маъноси ҳақида сўралганларида ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Уларга таълим беринглар ва уларга одоб беринглар», дегани», деб айтганлар.
Ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳ) айтадилар: “Илм мол-дунёдан кўра яхшироқдир. Чунки, илминг сени асрайди, мол-дунёни эса сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна зиёда бўлаверади”. Зеро, илм талаб қилиш ва унинг йўлида чекилган заҳмат туфайли жузъий саҳв ва хатоларнинг кечирилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳамма нарсалар, ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам толиби илмнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўрайдилар”, - деган ҳадисларида ўз ифодасини топгандир.
Аҳмад р.а одамларни уламоларга ҳожатини ёд олганда “Одамлар илмга муҳтожлари таом ва илмга ҳожатлари кўпроқ, Чунки таом ва ичимлик 1 кунда 1 ёки 2 марта эҳтиёж тушади. Илмга нафаслар ададича эҳтиёж тушади.” деб айтганлар. 
 
“Пойи остона” жомеь масжиди 
имом хатиби О.Раҳимов
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram