Илмга бепарво бўлмайлик
08 октябр 2017 й.
1057 марта ўқилди.

Илмга бепарво бўлмайлик


Аксинча илмга парвона бўлган инсон қалбини ақлини илм билан нурга тўлдириб боради. Шунинг учун илмни ёшликдан олиб борса зиёли инсон бўлиб етишиб чиқади ёшликда олинган илм тошга уйилган нақш каби, катталикда олинган илм музга уйилган каби бўлур. Алишер Навоий олти ёшида шеър ёза бошлаган, Имом Бухорий тўққиз ёшида Куръони каримни тўла ёд олган, Ибн Сино ўн уч ёшида мантиқ, фиқҳ ва калом илмини ўрганган, ўн олти ёшида машҳур табиб бўлиб танилган. Абу Райҳон Беруний ўн беш ёшида самони кузатиб, тадқиқ қилган. Бугунги кунда илм олиш учун ҳеч қандай монеълик йўқ. Аксинча чорлов бор, шароит бор, имконият бор. Юзлаб олий ўқув юртлари, мадрасалар, ўқув курслари бор. Китоб -дарсликлар пайдар-пай чой этилиб турибди. Жаҳондаги жамики илмларни жамлаган бепоён интернет тизимига кириш имкони бор. Аммо бизда рағбат йўқ, ихлос суст, ғайрат-ҳаракат етишмаяпти. Қанчалаб вақтимизни беҳуда амалларга, номақбул ўтириш мажлисларга, ношаръий зиёфатларга сарфлаб юборяпмиз. Бироқ озгина илм олишга, ҳеч бўлмаса хабар-маълумотлар билан танишиб қўйишга вақт-имкон топа олмаяпмиз. Ўтмишда оила дастурхони устида хонадон улуғининг эрталаб ва кечқурунлари илмий-ахлокий мавзуларда ихчамгина маърифий суҳбат уюштирилгани, тожир, ҳунарманд ва зироатчилар узоқ қиш оқшомларида бир устоз этагини тутиб, илм мажлислари қилишгани, толиблар илм талабида ҳатто қўшни юртлардаги устозларникига қатнагани каби ҳолатлар бугун бизда худди эртаклардагидай эриш туюлади.Онда-сонда вақт топиб, нимадир ўқишимиз ҳам дунё ва охиратга фойдали, илм ва фикрлашга ундовчи китоб, газет-журналлар ўрнига олди-қочди, таги пуч ёки бузуклик тарғиб қилинган нарсаларни ўқиймиз, фойдали илмлар қолиб кетмокда айниқса ёшлар зерекиши биланоқ интенет ўйинлари, кино филмларини кўриш билан умр, вақтлари ўтиб кетмокда.

Мамлакатимиз ахолисининг 64 фоизини ёки 17 миллиондан ортиғини ёшлар ташкил этади. Бу эса улар тарбияси билан шуғулланувчи ота- она, устоз-мураббийлар, дин ходимлари, қолаверса, кенг жамоатчилик зиммасига катта масъулият юклайди. Фарзандларимизнинг илмли, ахлоқли бўлиб камолга етишларига уйда ота-оналар, ўқув юртларида эса муаллим ва устозлар астойидил жон куйдиришлари керак бўлади. Бир сўз билан айтганда ўғил-қизларимизни илм-маърифатга ошно қилиш ишидан ҳеч ким четда турмаслиги керак. Муоз ибн Жабал айтганларидай, "Илм ўрганинглар, зеро уни ўрганиш - Аллоҳдан қўрқиш, уни талаб этиш -ибодат, музокараси-тасбех, уни излаш-жидду-жаҳд, билмаганга ўргатиш-садақа, уни ўз аҳлига билдириш-Аллоҳга қурбатдир". деганлар.

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram