Имом Бухорийнинг фарзандлари
18 июл 2019 й.
236 марта ўқилди.

                                 

Имом Бухорийнинг фарзандлари

    Абу Абдулоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардезбаҳ Жуъфий Бухорий 810 йил (194- хижрий шаввол ойидан 13 кун қолганда) Бухоро шаҳрининг ҳозирги   “Хўжа Зайниддин” мавзеси “Имом ал-Бухорий” маҳалласида таваллуд топган. Имом Бухорий ҳазратларининг исми Муҳаммад бўлиб, оталарининг номи Исмоил ибн Иброҳимдир. “Абу Абдуллоҳ” буюк Муҳаддиснинг куняси бўлиб, “Абдуллоҳнинг отаси” деган маънони англатади. Тадқиқотчилар томонидан бугунги кунга қадар улуғ аждодимизнинг фарзанди бўлмаганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Баъзи манбаларга кўра,  олимнинг ҳадис илмидаги буюк хизматлари сабаб “Абу Абдуллоҳ” яъни , “Қиёматга қадар келадиган жамиъ мўъмин-мусулмонларинг отаси сифати берилган. Тарихий асарларда Имом Бухорийнинг уйланганлиги ва фарзандлари борлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган. Жумладан, Имом Заҳабийнинг “Сияр аълам ан-нубало” (“Буюк сиймолар сийрати”) китобида Имом Бухорий замондош бўлган хуросонлик  олим Муҳаммад ибн Абу Ҳотам раҳматуллоҳи алайҳ билан буюк муҳаддиснинг суҳбатлари келтирилган. Асарда қайд қилинишича, Имом Бухорий ҳазратлари Муҳаммад ибн Абу Ҳотамга: “Менинг бир  яхши қўшним ва аёлим (оилам) бор. Сен эса ҳалигача уйланмагансан”, дея яхши қўшни ва солиҳа аёл мусулмон кишининг зийнати эканлигини уқтирганлар. Маълум бўлмоқдаки, Имом Бухорий уйланган ва у зотнинг оилалари ва уйлари бўлган.  Имом Заҳабийнинг “Сияр аълам ан-нубало” (“Буюк сиймолар сийрати”), Тожиддин Субукийнинг “Табақот ус-Субукий” ва Ибн Ҳажарнинг “Ҳадю ас-Сорий” асарларида Имом Бухорийнинг Аҳмад исмли ўғли бўлганлиги қайд қилинган.   Асарда Бадр ибн  Мунирнинг айтганига кўра, буюк муҳаддиснинг ўғли Аҳмад  отаси Имом Бухорийга юк жўнатганлиги қиссаси келтирилади. Ал-Ужулий ўзининг “Изоат ул- бадрайн” асарида Имом Бухорийнинг уйланганлиги ва фарзандлари борлиги ҳақида қатъий ишонч билан фикр юритган.  Имом Абу Абдуллоҳ Ал –Ҳокимнинг  “Маърифату улум ул-ҳадис” (“Ҳадис илми маърифати”)  асарида Имом Бухорийнинг қиз фарзанд борлиги таъкидланган. 
  
                                                                                        Жалолиддин Сабуров
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram