ИНТЕРНЕТ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ МАДАНИЯТИ
15 феврал 2017 й.
1854 марта ўқилди.

 ИНТЕРНЕТ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ МАДАНИЯТИ 

Инернет бу – хозирги замон талабидаги ягона оммабоп компютер тармоғи ҳисобланиб, бизга барча соҳаларга оид ноаниқлик яъни онгимизга мавҳум бўлган тушунчалар ҳақида очиқ – оддий ва равон маълумот берувчи ахборот манбаидир.
Табийки, ҳозрги кунда ушбу омилга бўлган эҳтиёжмандлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Мазкур тармоқ бутун дунё миқёсида глобал тармоқдир. Зеро унда мавжуд янгиликлардан хабардор этувчи матинлар, тасвир ҳамда овоз ҳизматлари ва бир қатор имкониятлар барча жабҳада катта енгилликларни юзага келтираётган бўлса-да, аммо иккинчи томондан инсониятни беихтиёр вертуал оламга жалб этиб бормоқда.
Айниқса бу таъсир доирасидан ўсмир ёшлар ҳам йўқ эмас. Бу борада мутаҳасисларнинг сўзлари қуйдаги натижаларни исботламоқда:
интернет тармоғидаги ижобийлик инсоннинг фан, соҳа ва фаолиятига боғлиқ муҳим аниқ далилларга эга бўлишида ҳар томонлама қулайлиги ва тегишли вақт миқдорининг тежалишига олиб келиши кундек равшан, лекин қизиқувчанлик сабабли Интернет ахборотларидаги ортиқча маълумотларга ҳаддан зиёд берилиб кетишларидир.
Изланувчанлик, фикрий ривожланиш, мушохада, тахлил қилиш қобиляти ва хотиранинг ўткирлик даражасини сусайтиришга сабаб бўлмоқда.
Маълумки, Интернет воситасидан фойдаланиш ҳеч кимга мажбурий бўлмаган ва инсоннинг ўз тафаккуридан келиб чиққан қонун қоидалар асосида бўлиши кераклиги ҳамда ундаги меъёр талаблари, яъни Интернет тармоғидан ахборотларни тўғри танлаш ҳар жиҳатдан ўринлидир. Бундан кўриниб турибдики, ушбу тармоқ воситасининг ўз ичига қамраб олган ахборотлар миқёси шу қадар кенг ва кўп эканлиги гоҳида ўзимизга керакли бўлган маълумотларни ажратиб олишимизда ҳам қийинчилик туғдирмоқда.
Барчамзга маълумки, Интернетда ишлашимиз учун қидирув тизимининг ўрни беқиёс. Ўзингизга керакли барча маълумотларни шу каби бирон бир сайтнинг “излаш” катакчасига ёзиб, чиқарилган кўпгина маълумотлар ичидан ўзингизга кераклисини танлаб олаверасиз ёки маълум бир сайтнинг манзили ёдингиздан кўтарилдими, яна ўша қидирув системалари ёрдамга келадиган сайтга алоқадор калит сўзларини терасиз ва қарабсизки ўша сайт қаршингизда намаён бўлади.
Интернет тармоғида: Yahoo, Google, Ref.uz сингари яна бошқа номлар билан аталувчи қидирув тизимлари мавжуд.
Юқоридаги қидирув дастурлари ҳақида батафсил ва умумий таъриф беришда уларни бирор бир тизим орқали масалан, Google тизимини тушунтириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бу компания Интернетдаги етакчи қидирув тизими ҳисобланади, дунё бўйлаб тармоқ фойдаланувчиларнинг ўнтадан еттитаси у ёки бу маълумотларни топиш  илинжида  айнан  мана  шу  сайтга  мурожат  қилишади.  Тизим  ҳар куни 50 млионга яқин сўровларни қабул қилади, саккиз милярдлаб веб-саҳифаларни идексация қилади. У 101 тилдаги ахборотни излаб топиши мумкин. Кейинги йилларда бутун дунё интернет фойдаланувчилари орасида кенг оммалашиб бораётган Google тизими 1998 – йил сентябрда ишга тушган. Ҳозирда бу компаниянинг қидирув тизимларидан ташқари яна бир қатор фойдали ва қулай ҳизматлари мавжуд ва улар сони ортиб бормоқда.
Дарҳақиқат, ҳозирда нафақат Интернет тармоғи вужудга келганлиги, бундан ташқари шу каби жаҳонаро ривожланиб кеаётган турли – туман ахборот технологиялар ёш авлодга ижобий таъсир кучини ўтказаётганлигини бир томондан қувонарли бўлса – да, иккинчи томондан уларни турли салбий сабоқлардан асраш мақсадида тарбиявий муҳитни кучайтиришга ундайди.
Бугунги кунда харбий ҳизматчилар радио–телевидение, матбуот Интернет каби воситалар орқали ранг баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда.
 Жахон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда харбийларимиз онгини ўраб – чирмаб, уни ўқима, буни кўрма деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ораб олиш ҳеч шубҳасиз замоннинг талабига ҳам бизнинг эзгу мақсад – муддаоларимизга хам тўғри келмайди.
Нега деганда биз юртимизда очиқ ва эркин демократик жамият қуриш вазифасини ўз олдимизга қатъий мақсад қилиб қўйганмиз ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз.
Бинобарин, биз давлатимиз келажаги ўз қобиғимизга ўралиб қолган ҳолда эмас, балки умумбашарий ва демократик қадриятларни чуқур ўзлаштирган ҳолда тасаввур этамиз. Биз истиқболимизни тараққий топган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиб, давлат ва жамият бошқарувини эркинлаштириш инсон ҳуқуқи ва эркинликларини фикрлар ранг – баранглигини ўз ҳаётимизда янада кенгроқ жорий қилишда кўрамиз. Биз бутун маърифатли халқаро ҳамжамият билан тинч – тотув, эркин ва фаровон ҳаёт кечириш ўзаро манфаатли хамкорлик қилиш тарафдоримиз.
Хозирги замон ахборот тизими унинг, жуда кенг имкониятларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ўзбекистонда ахборот олиш, сақлаш, фойдаланиш ва тарқатишнинг умумий манфаат ва умумий тараққиёт нуқтаи назаридан бошқарув механизмини яратиш, унинг мохияти ва унсурларини чуқур англаш зарур бўлиб қолмоқда. Ана шу ҳаётий эхтиёждан келиб чиқиб ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимини яратишнинг қуйдаги усулларини қўллаш маданиятини зарур деб ҳисоблаймиз:
Биринчидан, социологик йўналиш. Бунда ахборот олиш ва тарқатиш жараёнида жамият тараққиётининг ахборотини ижтимоий воқелик сифатидаги ролидан келиб чиқиб, жамиятда шакилланаётган ижтимоий онг йўналишлари ижтимоий тафаккур даражаси ва унинг оқимларини ўрганишни йўлга қўйиш керак.
Аҳоли турли қатламлари, қарашлари, касбий ва бошқа ижтимоий ҳолатлари асосидаги фикирлаш тарзини аниқлаб бориш зарур.
Иккинчидан,  статистик  йўналиш.  Кўп  миллатли  мамлакатда,  ҳусусан, 130 дан ортиқ миллат ва элат яшаётган, 20 га яқин диний конфессиялар фаолият кўрсатаётган Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро можороларни турли сиёсий манфаатлар ва бузғунчи ғоялар тасирида келиб чиқиши мумкин бўлган низолар манбаларини ўрганиб бориш, бу борада аниқ ҳисоб – китобларга таҳлилий ечимларга эга бўлиш.
Учинчидан, сиёсий конфиктология ва сиёсий психология. Ахборот психологик хавф авж олаётган бир пайтда, турли бузғунчи ғоялар инсон онги ва тафаккурига ўз таъсирини ўтказаётган бир шароитда сиёсий можоролар келиб чиқиш мумкин бўлган манбаларни ўрганиш, омилларини аниқлаш ҳамда сиёсий қарашлари, руҳияти, ижтимоий – сиёсий психологик изчил равишда ўрганиб борилмоғи лозим.
Тўртинчидан, мантиқий тизимий ва функционал таҳлил. Ахборот тизими, хусусан, ахборот психологик таъсир ахборот сиёсати тизими ва воситасининг мухим қисми сифатида бахолаши лозим. Воқеликка ана шу тарзда ёндашиб, илмий – тахлилий назарий ва амалий хулосалар чиқариш керак. Тиғиз ахборотлашган жамиятда ахборот оқими таъсирида шакилланаётган ижтимоий фикр фан нуқтаи назаридан изчил ўрганилмоғи лозим.
Бешинчидан, ахборот тизимида миллий истиқлол ғоясининг устуворлиги. Ҳар қандай фуқоро ахборот базасидан “махсулот” танлаш жараёнида унинг қалбида, рухиятида, кайфиятида, феъл атворида, буларнинг барчасининг оқибати сифатидаги ҳатти – харакати ва муносабатида мафкуравий иммунитет устуворлигини таъминлаш. Албатта, Ўзбекситон мустақилликнинг 23йили мобайнида оммавий ахборот комуникацияси сохасида жиддий ўзгаришлар юз берди. Энг аввало ҳар бир фуқаронинг сўз ва фикр эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқи Конституция билан кафолатланган.
Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги бир қатор қонунлар яратилди ва амалда қўлланилмоқда. Мустақил нашрлар сони кескин кўпайди. Буларнинг ҳаммаси мамлакат ички ҳаётида миллий ахборот тизимининг ўзига хос тараққиётидан далолат беради.
Яна шуни такидлаш лозимки, Интернет воситаларидан ўрин олган жамики ахборот ва маълумотларнинг ҳаммаси ҳам реал ҳаққоний эмаслиги айни пайтда аён бўлмоқда.
Бундан келиб чиқиб айтиш жоизки, олинаётган далилларнинг қай даражада тўғрилигини онгли равишда мушоҳада этиш мақсадга мувофиқдир.
Шундагина Интернет орқали эгаллаётган билимларимиз ҳаётимизда ижобий самара беришига ишонч хосил қилиш мумкин.
Мухтасар қилиб айтганда, ҳарбий хизматчиларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат – эҳтиром туйғусини ҳар доим шакиллантиришимиз зарур.
Шуни унутмаслик керакки, бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глабаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин.
 
Садриддин АБДУРАШИДОВ
Олмазор тумани бош имом – хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram