“Интернет гуноҳлар дебочасими?”
19 январ 2020 й.
63 марта ўқилди.

 “Интернет гуноҳлар дебочасими?”

Глобаллашаётган замонимизда интернет бизнинг кундалик ҳаётимизда ажралмас бир қисмга айланмоқда. Лекин, биз мусулмонлар охирги вақтда интернетдан фойдаланиш қоидалари, одоблари ва меъёрларига қанчалик амал қилмоқдамиз?.
Ҳар бир нарсанинг фойдали ёки фойдасиз, яхши ва ёмон томони бўлганидек, интернетни ҳам шундай томонлари мавжуд. 
Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, бу соҳа бугун шу қадар ривожланиб кеттики, бир соатни ичида интернет орқали инсон минглаб савобли амалларни ёки минглаб гуноҳ амалларни бажариш имкониятига эга бўлиб қолди. Ушбу мақоламиз орқали биз бугун инсон бир соатни ичида қандай қилиб минглаб гуноҳлар содир этиши мумкинлиги тўғрисида сўз юритамиз. 
Мақоламиз сарлавҳаси шундай эдия? “Интернет гуноҳлар дебочасими?“
- Ҳа! Интернет бугунги кунда гуноҳларга йўл очадиган ва уни учқунга айлантирадиган маконга айланиб қолди.
Қандай қилиб дейсизми???
Демак бошладик.
Биринчиси миллонлаб инсонлар мубтало бўлган фаҳш. 
Ҳозирги кунда интернет яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, ижтимоий тармоқлар фаҳш ишлар учун энг қулай маконга айланди. Бу фаҳш ишлар эса гуноҳи кабиралардан бири бўлган зинога дебочадир.
Чунки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
 
وَلَا تَقۡرَبُواْ ٱلزِّنَىٰٓۖ إِنَّهُۥ كَانَ فَٰحِشَةٗ وَسَآءَ سَبِيلٗا ٣٢
Яъни «Ва зинога яқинлашманглар. Албатта у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир» (Исро сураси 32 оят) деган.
Ояти каримада «зино қилманглар» эмас балки «зинога яқинлашманглар» дейилмоқда. Бу эса зино қилманглар дегандан қаттиқроқдир. Мўмин мусулмон одам зино қилиш тугул унга яқин йўламаслиги ҳам керак. 
Демак зино ҳаром эканми? Унга элтадиган йўллар ҳам ҳаром ҳисобланади. Бунга ижтимоий тармоқлар орқали номаҳрамлар билан, танишиш, гаплашиш, ёзишиш, беҳаё сурат ва видеоларни томоша қилиш киради.
Иккинчиси инсонлар сезмай қолаётган ғийбат. 
Дарҳақиқат, бугун ижтимоий тармоқларда соатлаб дўстларимиз билан суҳбат қиляпмиз ва унинг натижасида қандай қилиб ғийбатга ўтиб кетиб қолганимизни билмай қолмоқдамиз.
Зеро Аллоҳ таоло ўзининг каломида: 
وَ لَا تَجَسَّسُواْ وَلَا يَغۡتَب بَّعۡضُكُم بَعۡضًاۚ أَيُحِبُّ أَحَدُكُمۡ أَن يَأۡكُلَ لَحۡمَ أَخِيهِ مَيۡتٗا فَكَرِهۡتُمُوهُۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۚ إِنَّ ٱللَّهَ تَوَّابٞ رَّحِيمٞ ١٢
 
Яъни “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар! Сизлардан бирортангиз ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ха ёмон кўрасизлар” (Ҳужурот сураси 12 оят).
Ғийбат ҳам гуноҳи кабира эканлиги ушбу ояти каримада билиниб турибди.
Учинчиси инсонлар парво ҳам қилмаётган исроф. 
Исроф дейилган кўпинча хаёлимизга озиқ-овқатлар ёки нари борса маблағ исрофи тушунилиб қолган инсонлар орасида. Аксинча, бу ерда энг катта исрофлардан бири вақт исрофи бор. Ижтимоий тармоқларда жуда – беҳуда гап-сўзлар билан энг азиз нарсамиз вақтимизни бекорга совурмоқдамиз. 
Аллоҳ таоло Исро сурасида шундай марҳамат қилади: 
 
إِنَّ ٱلۡمُبَذِّرِينَ كَانُوٓاْ إِخۡوَٰنَ ٱلشَّيَٰطِينِۖ وَكَانَ ٱلشَّيۡطَٰنُ لِرَبِّهِۦ كَفُورٗا ٢٧
 
яъни «Албатта исроф қилувчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса роббисига ўта ношукр бўлгандур» (Исро сураси 27 оят).
Ушбу ояти каримада билиниб турубдики, Аллоҳ таоло исроф қилувчиларни шайтонни биродарлари деб атади. Демак бундан билинадики, Аллоҳ таоло исроф қилувчиларни хуш кўрмайди.
Биз бу ерда атиги учта кабира гуноҳларни келтирдик, бундан ташқари яна бир қанча гуноҳлар борки, унинг дебочалари интернет деб аталмиш катта уммон қарида ётибди. Аллоҳ таоло ҳар биримизни тўғри йўлдан адаштирмасин.
 
 
Элов Жобир
ЎМИ Бухоро
                                                                вилояти вакили
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram