Интернет таҳдидлари
28 март 2020 й.
73 марта ўқилди.

 
Интернет таҳдидлари
 
Ҳозирги кунда дунёда 4 миллиарддан ортиқ инсонлар интернетдан фойдаланишади. 2019 - йил маълумотига кўра Ўзбекистонда 23 миллиондан ортиқ юртдошларимиз ижтимоий тармоққа аъзо бўлишган. Бугунги кунда кунимизни интернетсиз тасаввур қилиш қийин. Интернет кириб бормаган бирор идора, ташкилот, корхона, ўқув юртлари, хонадон қолмаяпти. Юртимизда интернет фойдаланувчилари асосан ёшлар ҳисобига кўпаймоқда. Албатта бир тарафдан буларнинг ҳаммаси яхши. Интернетдан таълим олиш, видео лавҳалар кўриш, дунё янгиликларидан хабардор бўлиш, дўстлар билан мулоқот қилиш каби яхши томонлари бисёр. Аммо ҳаётга реал кўз билан қарайдиган бўлсак, тармоқ ўз ўрнида хавфдан ҳам холи эмас. Унинг ҳам ўзига хос безорилиги, жиноий олами, зарари ва номақбуллик томонлари мавжуд. Олдинроқ бирор давлатни забт этиш қуроллар, ҳарбий ҳаракатлар билан бўлган бўлса, ҳозир мана шу интернет орқали фитна тарқатишнинг ўзи кифоя қиляпти. Хусусан, бирор давлатни тобе қилиш учун ўша давлат ёшларининг онгини забт қилиш кифоя. Хоссатан таҳликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, вайронкор ғоялар, фахш ишлар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар ёшларга таъсир кўрсатмоқда. Ижтимоий тармоқлар бузғунчи ғояларнинг тез тарқалишига сабаб бўлаётгани ҳамда ёшлар тарбиясига салбий таъсир этаётгани кўпчиликни ташвишга солаяпти. Айниқса “Facebook”, “Odnoklassniki”, “YouTube”, ёки ҳозирда ривожланиб бораётган“ Telegram” тармоғини назарда тутиш мумкин. Мулоқот доираси кенгайиб, ўзаро мулоқотлар сиёсий, ижтимоий, иқтисодий муаммоларни ҳам қамраб олди. Мана шу тармоқлар ёрдамида дунёнинг барча минтақаларида “олмонча маданият”ни ёйиш ишлари бошланган. Демак, бугунги кунда хатар, таҳдид янада ортиб бораётганини кўриш мумкин. Сўнги пайтларда кўпайиб бораётган интернет тармоғидаги баъзи “домлалари”ни айтиш мумкин. Кимлиги номаълум, қаерданлиги номаълум, қаерни ўқиганлиги номаълум, қайси китобни чоп этгани ёки таржима қилгани номаълум бўлган бу шахслар ҳам ҳаммани ташвишга солаяпти. Одамлар орасига динни ўзича тушунтириб, ихтилофларга сабаб бўлаяпти. Бемазҳабликка олиб бораяпти. Ушбу юқоридаги маълумотларни айтишликдан мақсад ўзимизни ён атрофимизга назар солайлик ва огоҳликни бир лаҳза бўлсаям бой бермасликка ҳаракат қилайлик. Бунинг учун аввало ўзимизни, фарзандларимизни, оиламизни назорат қилишга ўрганишимиз керак. Хусусан, фарзандимизни қайси сайтлардан фойдаланяпти, кимлар билан мулоқот қилмоқда, нималар билан машғул бундан хабардор бўлишимиз керак. Иккинчидан ҳар бир маълумотни текшириш керак. Яъни бу маълумот тўғрими ва бу хабарни ким юборяпти мана шунга ҳам эътиборли бўлиш керак. Чунки ёлғон хабарлар ҳам интернетда жуда кўп. Учинчидан интернетдан фақат илм олишда фойдаланиш даркор. Азизлар инсонга умр бир бор берилади ва у такрорланмайди. Бу берилган умримизни қадрига етиб, ундан оқилона фойдаланиш керак. Биз ўзимизни, ўзлигимизни, кимларнинг авлодлари эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Шу юртнинг равнақи учун ватанпарвар бўлиб, шу юртни асраб фидокор бўлиб, янада ривожланиши учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Фарзандларимизни ҳам шу руҳда тарбиялашимиз керак. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, халқимизни фаровон айлаб, турли хил фитнаю-балолардан, офат-у касалликлардан ўзи паноҳида асрасин. Амийн.

Бухоро шаҳар “Маҳмуд Торобий” жомеъ масжид
имом - хатиби Камалов.Ш
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:18
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram