Ишид-ислом душмани
04 май 2017 й.
249 марта ўқилди.

 Ишид-ислом душмани

Ҳозирги асримизда тинчлик неъмати кӯплаб мамлакатлар учун ҳамон орзу бӯлиб қолмоқда. Яқин шарқ давлатларида рӯй берган ва ҳозирги кунда ҳам давом этаётган қонли урушлар, оммавий  тартибсизликлар, хунрезликлар, бегуноҳ инсонларнинг ёстиғини қуритаётганларнинг кӯпчилиги динни ниқоб қилиб олган кучлар экани, улар экстремистик оқим ва террористик гуруҳлардан фойдаланаётгани ҳеч кимга бугунги кунда сир эмас. Айниқса бундай ҳолат дунёга таҳдид солаётган "Ироқ ва Шом ислом давлати"("ИШИД") мисолида яққол намоён бӯлмоқда. "ИШИД" - жиҳодчи-салафий, такфир-чи, террористик қуролли гуруҳ бӯлиб, ислом динига ҳеч қандай алоқаси йӯқ. Чунки Ислом  динининг асл моҳияти бу – тинчликдир.
2013 йил 9 апрелдан бошлаб ИШИД "ал-Қоида"нинг Сурия ҳудудида фаолият олиб бораётган "Жабҳа ан -Нусра" гуруҳи билан бирлашиши натижасида "Ироқ ва Шом ислом давлати" (ИШИД) вужудга келди. Бу террористик ташкилотнинг асосий ғоя ва бош мақсади – Ироқ, Шом, Ливан, Исроил, Фаластин, Туркия, Мисрда, яқин келажакда Марказий Осиё, Кавказда ва охир-оқибат бутун дунёда халифаликни ӯрнатишдан иборат. Саҳоба Сафина (р.а.)дан Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам:"Халифалик мендан сӯнг ӯттиз йилдир, кейин подшоҳлик бӯлади"-деганлар. Демак Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ӯзларидан кейин бӯладиган халифалик муддатини белгилаб бердилар. Наҳотки  ӯзини "Мусулмонлар халифаси" деб эълон қилган  киши бу машҳур ҳадисдан бехабар бӯлса?! 
Ҳозирги вақтга келиб ИШИД томонидан бошқарув ӯрнатилган ҳудудларда гуёки шариат қонунлари жорий этилганлиги эълон қилинган бӯлсада, аслида улар исломий ва умуминсоний томойилларга умуман тӯғри келмайди.       Мисол: 21-асрда яшаб, ӯз ҳудудларида қулчилик  тизимини жорий этганлари.                     2014 йилда ИШИД пешволаридан Абу Туроб ал-Муқаддасий "Аллоҳнинг хоҳиши ва Шайхимиз Боғдодий раҳбарликлари остида, Каъбани яксон қиламиз ва Маккадаги тошга сиғинаётганларни ӯлдирамиз. Одамлар Маккага Аллоҳ учун эмас, тошни тавоф қилиш учун бормоқдалар" -деган баёнотлар берган. Мазкур баёнотлар асосан илм ва маърифатдан йироқ, соф диний тушунчаларнинг асл мазмунини билмаган кишиларнинг сохта талқинларидан бошқа нарса эмас. Бу гапларни хақиқий  мусулмон ҳеч ҳам ҳазм қила олмайди. Расулулоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам "Кимда-ким илмсиз фатво барса, унга Аллоҳ таоло, фаришталар, осмону ердаги барча мавжудотларнинг лаънати бӯлсин"-деб марҳамат қилганлар. (Ибн Асокир) Асоссиз фатво-дӯзахга ҳужжатдир.
Яна буларнинг талқинига кӯра мусулмон олимларидан куфрга хизмат қиладиганларини дин аҳли деб ҳисобламасликларини айтадилар. Бу ҳам ҳар қандай уларга қарши раддия берган олимни куфр ва шайтон аҳли деб атаб, сӯнг уларни қатл этиш ҳалол деб сохта фатволар чиқарадилар. Бу эса Пайғамбар алайҳис саломнинг: "Мусулмон киши ҳаром қонга тегмагуни-ча (яъни бирор кишининг қонини нохақ тӯкма гунига) қадар ӯз динида бӯлур"-деб айтган ҳадисларига зиддир. (Бухорий ривояти) Ушбу сохта иддаолар барчаси  ислом  динининг хақиқатини билмасликдан. Аллоҳнинг каломи ва пайғамбармизнинг ҳадисларини зоҳиран, юзаки тушуниш, мазмун-моҳиятини чуқур англамасдан ҳукм чиқариш ва ӯз йӯналишларига  мослаб шарҳлашга асослангандир.
 Ҳозирги кунда ИШИД  ӯз мақсадларини амалга  оширишда  замонавий  ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш, интернет ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали кенг тарғибот-ташвиқот олиб бориш ва пухта ишланган  стратегия  асосида  виртуал ташвиқот олиб боришни ӯзининг асосий вазифаларидан бири деб билади. Айниқса, ёшлар орасида мутаассибликка йӯғирилган форумларнинг тобора оммалашуви ҳамда уларда турли кӯринишдаги бузғунчи "фатво" ларнинг бериб борилиши муаммонинг нақадар жиддий эканини маълум қилади. Умуман олганда, Қуръон оятлари ва ҳадисларни ғаразли мақсадларда талқин қилиш ислом таълимотига бутунлай зид эканини ҳамма яхши билади. Қуръони  карим оятида:"Одамлар орасида Аллоҳ ҳақида мунозара қилади-ю,  лекин ӯзи илмсиз, ҳидоят топмаган, бирор нурафшон Китоби йӯқ, (тӯғри йӯлдан) бӯйин товлаб, (ӯзгаларни ҳам) Аллоҳ йӯлидан оздириш мақсадида юрадиган (кимса) ҳам бордир. Унинг учун бу дунёда расволик бӯлур, қиёмат кунида эса, унга ӯт (дӯзах) азобини тотдирурмиз" (Ҳаж,8-9). Ушбу оят яна бир бор ИШИД нинг барча кирду-кори фақат фитнадан иборат ва инсонларни тӯғри йӯлдан оздириш асосий мақсади эканлигига далилдир.
Аллоҳ барчамизни тӯғри йӯлидан адаштирмасин, адашганларга тӯғри- ҳидоят йӯлини насиб қилсин.
Манбалар асосида Камолов Равшан.
 Бухоро шаҳар" Сайфиддин Бохарзий"
 масжиди имом-хатиби тайёрлади.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:10
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 18:05
Шом: 19:45
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram