Ислом -тинчлик дини.
08 феврал 2017 й.
1538 марта ўқилди.

 Ислом -тинчлик дини.

Самовий динлар сўнгиси бўлмиш Ислом дини  ўз номи билан тинчлик динидир.Муқаддас динимизнинг асосий таьлимоти инсонларни тинч ликка чақириш,кишиларни меҳр- мурувватли бўлишга,миллати, динидан қатьи назар,бир-бирларига  иззат-ҳурмат кўрсатишга чорлайди.  Хидоят манбаи бўлмиш қурьонда :"Эй,имон келтирганлар. Ёппасига итоатга киришигиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз!"(Бакара,208 оят.),деб марҳамат қилинди.Ушбу оятда барча инсонлар бирлашган  ҳолда тинчлик йўлини тутишлари лозимлиги уқтирилади.Тинчлик-бу ислом динининг шиоридир.Шунинг учун ҳам барча мусулмонлар  ўзаро муомалаларини доимо бир-бирлари га тинчлик тилаш,яьни саломлашиш билан бошлайдилар.
Пайғамбар (с.а.в.)ҳадисларининг бирида:"қайси бирингиз тонгда      уйқудан уйғонганда оиласи тинч,   тани  соғ ва уйида бир кунлик егулиги  бўлса, билсинки,унда дунё- даги барча неьматлар мужассам экан",-деб марҳамат қилганлар.(Термизий ривояти).Де- мак инсонга икки хил моддий ва маьнавий неьматлар Аллоҳ таоло томонидан берилган.Моддий неьматларни  ҳамма билади, маьнавий неьматларга: иймон, ислом, ақл ва тинчлик... каби кўзга кўринмайдиган,бироқ моддий неьматларга қараганда қадрлироқ  бўлган нарсалар мисол бўла олади. Кўпинча инсонлар неьматнинг қадрига у қўлдан кетгандан кейингина етадилар. Соғликнинг қадри беморликда,бойликнинг қадри фақирлик етганда,  тинчликнинг қадри эса нотинчлик  вақтида билинади.Буюк неьмат бўл миш тинчлик ва хотиржамлик қарор топган юртда тараққиёт ва ривожланиш бўлади.Дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши,Аллоҳнинг  буюрган ишларини мукаммал адо этиш учун тинчлик ва осойишталик лозим.Бугунги кунда айрим юртлардаги нотинчликлар оқибатида   кўпгина бегуноҳ одам- лар азият чекмоқдалар.Маьлумки, 2011 йилнинг баҳор ойларида араб диёрларида бошланган қарама-қаршиликлар  ҳалигача давом этмоқда.Бунинг оқибатида минглаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлиб,фарзандлар отасиз,аёллар эр сиз,болалар онасиз қолмоқда. Ислом дини асл моҳияти ила инсон учун тинчлик ва омонлик динидир. Абу Хурайрадан ривоят қилинган ҳа дисда Расулуллоҳ (с.а.в):"қайси бир мусулмон киши иккинчи бир мусулмон биродарига тиғ кўтарса, то ўша тиғни қайтариб ўрнига қўйма гунча  Аллоҳнинг фаришталари унга лаьнат айтиб турурлар"-дейилган. (Муслим ривояти)."Ислом давлати қурамиз"-деб айтиб турганлар наҳотки бу муборак  ҳадисдан бехабар бўлишса?! Яна бир ҳадисда:"Мўмин кишини ҳақорат қи лиш гуноҳ, у билан жанг қилиш эса куфрдир",-деб марҳамат қилинган. Демак ҳақиқий мусулмон бошқалар га тили ва қўли билан озор бермасагина ҳақиқий мўмин бўлар экан.Марҳум юртбошимиз қуйидаги  сўзларида:"Биз учун бебаҳо бойлик бўлмиш тинчлик ва осойишталик, жамиятимиздаги меҳр-оқибат, фуқа ролар ва миллатлараро тотувликни кўз қорачиғидек асраб- авайлаш ҳа миша эьтиборимиз марказида туриши лозимлигини асло унутмаслик керак"-деб айтган эдилар.Юртимиздаги ҳар бир фуқаро тинчликдек азиз неьматни  кўз қорачиғидай асраши лозим. Аллоҳ таоло жаннатмонанд юртимиз тинчлигини барқарор айласин! 
 
 
 
Бухоро шаҳар  Сайфиддин   Бохарзий
масжид имом-хатиби Камолов.Р.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:18
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram