Ислом улуғлаган зот
18 январ 2016 й.
1539 марта ўқилди.

 Ислом улуғлаган зот

Ота-онани ҳурматлаш, уларга яхшилик қилишда охирзамон Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом бутун умматга намуна бўлган ҳолда, барча инсониятга ҳамиша ота-онага яхшилик қилишга чақириб, ота-онасининг ҳурматини жойига қўйиб эъзозламаган, уларни рози қилолмаган фарзандни жуда оғир оқибат кутиши ҳақида огоҳлантириб Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» дейишди. «Ота-онасини ёки улардан биттасини катта ёшлигида топа туриб жаннатга кирмаганнинг», дедилар» (Имом Муслим ривояти).
 
Аллоҳ таоло исломда аёллар қадрини улуғлаб қўйди.
Бир аёл олим инсонга савол бериб: 
-Нима учун ислом (дини) бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин, эркакларни бизга итоат этишда боғламади деди? 
-Шунда шайх Сизни нечта фарзандингиз бор? 
-Учта ўғлим бор. 
-Аллоҳ таоло сизни бир эркакга итоат қилишингизга буюриб, учта эркакни эса сизга итоат қилишга буюриб қўйди. Сиз ўша бир эрга итоат этмасангиз жаннатга кирмайсиз. Уч фарзандингиз сизга итоат этишмаса жаннатга киришмайди. Қани айтингчи! Ортиқлик ким тарафда? 
-"Бизга Ислом неъматини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин" деб гапини тамомлади аёл.
 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: «Ҳузуримга бир мискина аёл икки қизини кўтариб келди. Шунда унга учта хурмо бердим. У ҳар бир қизга биттадан хурмо берди. Бир дона хурмони емоқчи бўлиб, оғзига тутди. Икки қиз униҳам беришини сўрашди. У ўзи емоқчи бўлган хурмони иккига бўлиб, икковига берди. Унинг ҳоли мени ажаблантирди. Унинг қилганини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим.«Бунинг учун Аллоҳ унга жаннатни вожиб қилди ёки уни дўзахдан озод қилди», дедилар» (Имом Муслим ривояти).
 
Аллоҳ таоло барчаларимизни оналарини ҳурматлайдиган, хизматларини қилиб, меҳрибончиликлар кўрсатиб дуоларини оладиган ва шу билан ўзимизга жаннатни вожиб қилиб оладиган солиҳ бандаларидан қилсин, вафот этиб кетганлари ортидан дуои хайрлар қилиб, уларга Аллоҳ таолодан раҳмат ва мағфират тилашимизни насиб айласин.
 
Азизжон Жамолов - Шофиркон туман
“Шайҳи Дарвеш” жоме масжиди имом-ҳатиби.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram