Ислом поклик динидир
02 январ 2020 й.
76 марта ўқилди.

 
"Ислом  поклик  динидир"
 
   Асримизда  инсоният  келажагига  хавф  солиб  турган  энг  хатарли  иллатлардан  бири   О И Т С  ( орттирилган  иммунитет  танқислиги  синдроми ), яъни  С П И Д  касаллигидир. О И Т С  касаллиги  дарду  бедаво, ҳозиргача  унга  қарши  бирор   шифо  топилгани  йӯқ. Инсоният  Аллоҳ таолонинг  амрини  бажаришдан  қанчалик   бӯйин  товласа, Аллоҳ  ҳаром  қилган  ишлардан  ҳазар  қилмаса, Аллоҳ таоло  гуноҳкорлар  бошига  турли  бало  ва  офатлар  солаверади. Пайғамбар  ( С.А.В) ҳадисда  бундай  деб  марҳамат  қилганлар: "Қайси  бир  қавмда  бузуқчилик  авж  олса, Аллоҳ таоло  ӯша  қавмга  бир  балони  юборадики, бу  балони  уларнинг  ота - боболари  ҳам  кӯрган  эмас ". Маълумки, О И Т С  касаллигини  келтириб  чиқарувчи  энг  асосий  омил  ахлоқсизликдир. Динимизда  у  гуноҳи  кабиралардан  ҳисобланади. Аллоҳ таоло  бундай  марҳамат  қилади: "Зинога  яқинлашманглар! Чунки  у  бузуқлик  ва  ёмонлик  йӯлдир" ( Исро, 32 ). Бундан  бузуқчиликка  олиб  борувчи  барча  сабаблардан  ҳам  сақланиш  тушунилади. Зинокор   ӯз  нафсига  хиёнат  қилган  бӯлади. Чунки  бу  гуноҳ  орқали  дунёда  турли  касаллик  ва  маломатларга, охиратда  эса , аламли  азобга  дучор  бӯлади. Ӯзининг  жуфти  ҳалоли  унга  ишониб, садоқат  кӯрсатсаю, вафо  билан  жавоб  қайтармасдан, оилага   хиёнат  қилган  бӯлади. Бу  зино  келажак  наслларга  ҳам  хиёнатдир. Улар  жирканч  ишга  мубтало  бӯлган  ота- она  сабабли  майиб - мажруҳ , ногирон  ҳолатда  туғиладилар. Умрларининг  охиригача  машаққат  билан  ҳаёт  кечирадилар. Бу  ҳаёт  ҳаммамизга  ҳам  азиз, ҳамма  ҳам  шу  ҳаётда  яшайди. Ҳаёт  тез  ӯтади. Лекин  гап  шундаки, биз  яшайдиган  мана  шу  Ватан  ҳақиқатан  ҳам  барчамизники. Одам  нима  учун  туғилади. Яхшилик  учун, яхши  ҳаёт  кечириш  учун, яқинларига  яхшилик   қилиш  учун, Ватани, юрти  учун  ӯзидан  бирон-бир  ижобий  из  қолдириш  учун  яшайди. Аллоҳ таоло  бизларга  мана  шундай  интилиш  билан  яшаш  учун  ҳаёт  ато  этган. 
 
Ромитан туман “Хокимулломир”  жомеь  масжиди  
имом  хатиби Ғолиб  Муротов
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram