Исломда поклик
18 март 2017 й.
1414 марта ўқилди.

 Исломда поклик

     Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Расулуллоҳ алайҳис салом : “ Поклик иймоннинг ярмидир”, дедилар”.
   Бу ҳадисда пайғамбаримиз покизаликни иймонни ярмига тенглаштирганлари бежизга эмас. Чунки банданинг қиладиган амаллари, ибодатлари  қабул бўлиши учун тозалик шарт қилинган.
   Бошқа бир ҳадисда, Расуллуллоҳ алайҳис салом айтадилар: “ Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити эса таҳоратдир”, деб.
   Демак, банданинг намози қабул бўлиши учун ҳам жисми, либоси, ўқийдиган жойи тоза-озода бўлиши шарт экан.
    “ Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “ Албатта Аллоҳ таоло ҳушҳолдир-ҳушҳолликни суяди, озодадир- озодаликни суяди, карамлидир-карамликни суяди, сахийдир-сахийликни суяди. Бас, ҳовлиларингизни озода тутинг!” дедилар”.
   Бу ҳадисдан маълум бўладики, инсон Аллоҳ таолонинг назнида суюкли, маҳбуб бўлишни хохласа, амаллари, яхшиликлари ижобат бўлишини истаса озода, карамли, сахий ва албатта атрофини, ҳовли-жойларини покиза тутмоғи лозим бўлади.
  Мана, юртимизда баҳор фасли, янги йил, “ Наврўзи олам” байрами ҳам кириб келишига оз фурсат қолди. Бу фаслда деҳқонларимиз ризқ –рўзимиз бўлган экин экиш ишларини ҳам бошлайдилар.
   Диёримиз бўйлаб маҳалла, хонадонларимизда турли хил баҳорий таомлар, кўк сомса, чучвара, ҳалим ва сумалаклар қилиниб хурсандчиликлар қилинади. Шу муносабат билан бу байрамга тайёргарлик кўриш, кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида юртимизда жорий йил 11-12 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари куни деб эълон қилинди. Мамлакатимиз бўйлаб тозалик ишлари олиб борилди. Ариқларимиз ҳашар қилиниб, дарахтларимиз оқланди. Атрофдаги чиқиндилар олиниб, супуриб чиройли ҳолга келтирилди. Қабристонларимиздан турли қуриган хашакларимиз олинди. Шаҳримиз, маҳала, хонадон ва масжидлармизнинг ичкари ва ташқари ерларига турли мевали ва манзарали гул кўчатлари ўтқазилди. Юртимиз чиройи ҳардоимгидек гўзал бўлди.
   Ҳурматли азизлар! Биз бу тозалик ва озодалик ишларида нафақат байрам муносабати билан ваҳоланки ҳар кун, доимий ва давомли тарзда ободончилик ишларини олиб боришимиз керак.
   Чунки тозалик, поклик пайғамбаримиз ( сав ) айтганларидек иймондандир. Энди иймонли инсонлар бор жойда файз, барака ва ривожланиш бўлади. Олиб бораётаган ишларимизга ҳам унум, жамиятимиз олдида юзимиз ёруғ,  Аллоҳ таоло ҳузурида даражамиз юқори, ҳам бу дунёмиз ҳам охиратимиз обод бўлади.
  Аллоҳ таоло яқинлашиб келаётган 21 март “ Наврўз байрамини” бутун халқимизга муборак қилсин. Бу йилга ризқ-рўзимиз, деҳқончилик ва чорваларимизга, режамиздаги барча хайрли амаллармизга барака берсин.
 
  
  Ғиждувон туман   
« Соктари » жомеъ
масжиди имом хатиби:
    Жасурбек Латипов.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram